Тагаева Тамара Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): У.С.Моем ижодида индивидуал ва ижтимоий муносабатлар ифодаланишининг лингвостилистик хусусиятлари, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2218
Илмий раҳбар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Киселёв Дмитрий Анатолевич, филологиа фанлари доктори, профессор; Пардаева Зулфия Жураевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади С.Моем романлари мисолида услубий тропларни когнитив моделлаштириш ва бадиий маконда репрезентация қилиш усулларини аниқлаш, шунингдек, “тропик комплекс” воситасида муаллифнинг ўз-ўзини ифодалашининг когнитив асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
С.Моемнинг асарларида персонажларнинг индивидуал ва ижтимоий муносабатларини тасвирлашда фаоллашган метафорик тузилмаларига киритилган фон билимлари қўшимча маънолар ифодалаши, стилистик воситалар қўлланилган контекстни тушуниш орқали бутун “образли тасаввур”нинг чуқур маъносини, ёзувчи ассоциацияларини талқин қилиши, метафора қанчалик кутилмаган ва оригинал бўлса, унинг ассоциациялари бадиий матннинг образли мазмунини тўлдириши ёритилган ҳамда матнни тўлиқ таҳлил қилиш учун метафорани контекстдан ва мантиқий алоқалардан ташқарида кўриб чиқиш имконсиз эканлиги исботланган.
когнитив метафора тушунчаси тафаккурнинг энг чуқур қатламларига, хусусан, муаллиф услубига хос бўлган стилистик троплар орқали янги маъноларнинг яратилиши жараёнида ушбу янги маънолар қай тарзда консептуаллаштирилиши, юзага келиши ва долзарблашуви аниқланган ҳамда ёзувчининг касбий лисоний шахси ва воқелик ҳодисаларини акс эттиришнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқлиги, унинг дунё ҳақидаги билимлар тизими ёки “дунё манзараси”ни тасвирлашда муҳимлиги ва турли тушунчалар, ғоялар, консептлар, метафорик моделлар, дефинициялар, афоризмлар иштирок этиши далилланган;
С.Моем ижодида персонажларнинг олам манзарасини акс эттириш мақсадида турли экспрессив ва стилистик воситалар, жумладан, “троплар мажмуаси”дан фойдаланиши ёзувчига стереотипик фикрлаш доирасидан чиқиб, персонажларнинг психологик аҳволидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос ёрқин “ҳаракатчан портретлар” яратиш учун қўлланилиши ҳамда С.Моем асарларидаги стилистик троплар портрет-таассурот яратишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, янги маъноларни ҳосил қилиш жараёнида стилистик тропларнинг кўп функсионаллиги структур-семантик ва когнитив аспектда аниқланган;
С.Моем индивидуал услубининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, персонажларнинг индивидуал ва ижтимоий муносабатларини тасвирлашда семантик ва ассоциатив марказ сифатида прецедент номлардан фойдаланиш зарурати, шу тариқа, матн фаолиятининг креатив ва рецептив аппаратини кўп қиррали “текшириш”, “қўшимча аниқлаш”, “кўрсатиш” ва “таҳлил қилиш” усуллари асосланган ва муаллифнинг ўрганилаётган асарларида стилистик троплар бадиий образларнинг анъанавий ва психологик портретларини яратишга ҳисса қўшиши, когнитив, номинатив, бадиий ва маъно ҳосил қилувчи функсияларни бажариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. У.С. Моем асарларида шахсий ва ижтимоий муносабатларни тасвирловчи стилистик воситаларни тадқиқ қилиш асосида:
С.Моемнинг асарларида персонажларнинг индивидуал ва ижтимоий муносабатларини тасвирлашда фаоллашган метафорик тузилмаларига киритилган фон билимлари қўшимча маънолар ифодалаши, стилистик воситалар қўлланилган контекстни тушуниш орқали бутун “образли тасаввур”нинг чуқур маъносини, ёзувчи ассоциацияларини талқин қилиши, метафора қанчалик кутилмаган ва оригинал бўлса, унинг ассоциациялари бадиий матннинг образли мазмунини тўлдириши ёритилган ҳамда матнни тўлиқ таҳлил қилиш учун метафорани контекстдан ва мантиқий алоқалардан ташқарида кўриб чиқиш имконсиз эканлиги исботлангалиги натижаларидан АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштирилган, Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 25- июндаги 1897/02-сон маълумотномаси). Диссертациядан олинган материаллар ва тавсиялар чет тили ўқитувчиларининг лингвистик ва коммуникатив компетенсияларини оширишга хизмат қилди;
когнитив метафора тушунчаси тафаккурнинг энг чуқур қатламларига, хусусан, муаллиф услубига хос бўлган стилистик троплар орқали янги маъноларнинг яратилиши жараёнида ушбу янги маънолар қай тарзда консептуаллаштирилиши, юзага келиши ва долзарблашуви аниқланган ҳамда ёзувчининг касбий лисоний шахси ва воқелик ҳодисаларини акс эттиришнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқлиги, унинг дунё ҳақидаги билимлар тизими ёки “дунё манзараси”ни тасвирлашда муҳимлиги ва турли тушунчалар, ғоялар, консептлар, метафорик моделлар, дефинициялар, афоризмлар иштирок этиши далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан Малайзиянинг Султон Идрис номидаги Таълим Университети томонидан Самарқанд Давлат Чет Тиллар Институти билан ҳамкорликда амалга оширилган инновацион тадқиқот лойиҳасида қўлланилди (2025-йил 19-июндаги маълумотномаси). Тақдим этилган материал ўқув дастурларини ривожлантиришга, амалий тажриба олиш учун стажировкалар ташкил этишга, асл бадиий матнлар ва стилистик воситаларни кўп тармоқли тадқиқотлар контекстида таҳлил қилишга ёрдам берди
С.Моем ижодида персонажларнинг олам манзарасини акс эттириш мақсадида турли экспрессив ва стилистик воситалар, жумладан, “троплар мажмуаси”дан фойдаланиши ёзувчига стереотипик фикрлаш доирасидан чиқиб, персонажларнинг психологик аҳволидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос ёрқин “ҳаракатчан портретлар” яратиш учун қўлланилиши ҳамда С.Моем асарларидаги стилистик троплар портрет-таассурот яратишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги, янги маъноларни ҳосил қилиш жараёнида стилистик тропларнинг кўп функсионаллиги структур-семантик ва когнитив аспектда аниқланганлиги ҳақидаги натижалардан И-203-4 рақамли Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар номоддий миллий меросни ривожлантириш шўбаси томонидан амалга оширилган “Мамлакатимизда миллатлараро муносабатларнинг янада ривожланиши ва уйғунлашуви” номли фундаментал лойиҳа доирасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2025-йил 23-июндаги 04-15-06-895-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий матнни идрок этишнинг янги когнитив ёндашуви талабалар ва ўқитувчиларнинг тилшунослик ва адабиётшунослик соҳасидаги билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга ёрдам берди
С.Моем индивидуал услубининг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, персонажларнинг индивидуал ва ижтимоий муносабатларини тасвирлашда семантик ва ассоциатив марказ сифатида прецедент номлардан фойдаланиш зарурати, шу тариқа, матн фаолиятининг креатив ва рецептив аппаратини кўп қиррали “текшириш”, “қўшимча аниқлаш”, “кўрсатиш” ва “таҳлил қилиш” усуллари асосланган ва муаллифнинг ўрганилаётган асарларида стилистик троплар бадиий образларнинг анъанавий ва психологик портретларини яратишга ҳисса қўшиши, когнитив, номинатив, бадиий ва маъно ҳосил қилувчи функсияларни бажариши исботланганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Махсус репортаж” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2025- йил 11-июл кунидаги 01-07/253-сонли маълумотномаси). Натижада, кўрсатув мазмун-мундарижасининг илмий-оммабоплиги таъминланган ва илмий қарашлар билан бойитилган.