Муҳаммадиева Шоҳсанам Мансур қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек флора компонентли идиомаларнинг семантик ва прагматик хусусиятлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4184
Илмий раҳбар: Холиков Баҳодир Алиқулович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)., доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01
Расмий оппонентлар: Сулаймонова Нилуфар Жабборовна филология фанлари доктори (DSc), профессор; Холмуминов Илхом Абдихалилович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларидаги флора компонентли идиомаларнинг семантик, прагматик хусусиятлари, уларнинг маъно ҳамда маданий контекстдаги ўхшаш, фарқли томонларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги флора компонентли идиомаларнинг миллий-маданий, функсионал, семантик ва прагматик хусусиятларини қиёсий тадқиқ қилиш натижасида ушбу тил бирликлари халқ тафаккури, тарихий-маданий мероси, қадриятлар тизими ва атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурларни ифодаловчи муҳим лингвокултурологик восита эканлиги далилланган;
флора компонентли идиомалар миллий стереотипларга таянган этник-маданий коннотацияларга эга бўлиши, мулоқот жараёнида ахборот узатиш билан бир қаторда баҳолаш, киноя билдириш, истиҳола қилиш, танбеҳ бериш, огоҳлантириш, таклиф бериш каби муайян прагматик вазифаларни бажариши ҳамда маданиятлараро мулоқотда ўзига хос семантик маънога эга миллий идентификатор сифатида хизмат қилиши исботланган;
О.Уайлднинг “Дориан Грейнинг портрети” романида атрофдаги оламни, персонажларнинг ташқи кўриниши ва ички дунёсини тасвирлашда флора компонентли идиомаларнинг аҳамияти, уларнинг аслият ва таржимадаги мувофиқлиги чуқур таҳлил қилиш натижасида улар контекстда фойдаланилиш усуллари, структуравий хусусиятлари, семантик чегарари ва муаллиф томонидан қандай мақсадда киритилганлиги аниқланган;
инглиз ва ўзбек тилларида ўсимлик номларидан иборат идиомаларнинг қиёсий таҳлили асосида қардош бўлмаган халқларнинг маданий тафаккуридаги ўхшашлик ва фарқларли жиҳатлари ёритилган, шунингдек, уларнинг миллий тафаккурида шаклланган экологик, ижтимоий ва эстетик қарашлари, жумладан, флора компонентли идиомаларда акс этган ижобий, салбий ва нейтрал баҳолар семантик-прагматик аспектда асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек ва инглиз флора идиомаларининг семантик ва прагматик хусусиятлари ва О.Уайлд томонидан ёзилган “Дориан грейнинг портрети” номли романнинг икки тилда чоғиштирма таҳлилини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги флора компонентли идиомаларнинг миллий-маданий, функсионал, семантик ва прагматик хусусиятларини қиёсий тадқиқ қилиш натижасида ушбу тил бирликлари халқ тафаккури, тарихий-маданий мероси, қадриятлар тизими ва атроф-муҳит ҳақидаги тасаввурларни ифодаловчи муҳим лингвокултурологик восита эканлиги далилланганлиги ҳақидаги натижаларидан 2021-2023-йилларга мўлжалланган Ф3-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил, 11-декабрдаги 04/1-4090-сон маълумотномаси); Натижаларда, ушбу тил бирликларининг семантик-коннотатив хусусиятлари ва таржимада маданий эквивалентликни таъминлашга доир ёндашувлар электрон платформада ўзбек, рус ва инглиз тилларида адабий матнларни лингвокултурологик изоҳлаш, ҳамда улар асосида кўп тилли ўқув ресурсларини яратиш жараёнида методик асос сифатида қўлланилди.
флора компонентли идиомалар миллий стереотипларга таянган этник-маданий коннотацияларга эга бўлиши, мулоқот жараёнида ахборот узатиш билан бир қаторда баҳолаш, киноя билдириш, истиҳола қилиш, танбеҳ бериш, огоҳлантириш, таклиф бериш каби муайян прагматик вазифаларни бажариши ҳамда маданиятлараро мулоқотда ўзига хос семантик маънога эга миллий идентификатор сифатида хизмат қилиши исботланганлиги ҳақидаги натижаларидан Давлат грантлари асосидаги 2019-2022-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 – “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” номли грант лойиҳасида фойдаланилган(Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил, 11-декабрдаги 04/1-4091-сон маълумотномаси); Натижада, диссертациянинг тилшунослик, прагматик хусусиятлари, флора идиомаларига оид терминларининг функсионал-услубий ва семантик хусусиятлари бирлаштирган ҳолда соҳамизда қўлланилиши, ўзбек тилида қўлланаётган флора компонентига оид ибораларни аниқлаш ҳамда амалда қўллаш муаммолари ва ечимларини оʻрганишнинг янги методологиясига доир илмий қарашлар таҳлилига ҳам мурожаат қилинди.
О.Уайлднинг “Дориан Грейнинг портрети” романида атрофдаги оламни, персонажларнинг ташқи кўриниши ва ички дунёсини тасвирлашда флора компонентли идиомаларнинг аҳамияти, уларнинг аслият ва таржимадаги мувофиқлиги чуқур таҳлил қилиш натижасида улар контекстда фойдаланилиш усуллари, структуравий хусусиятлари, семантик чегарари ва муаллиф томонидан қандай мақсадда киритилганлиги аниқланганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ъъЭнглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилди (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 5-апрелдаги, 335//30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, прагматик жиҳатдан фарқли хусусиятларини очиб берган ҳолда маданиятлараро мулоқотни янада живожлантириш, қиёсланаётган тилларда флора компонентли идиомаларнинг маданиятлааро мулоқотдаги функсионал, семантик ва прагматик мазмунини ёритган ҳолда икки халқ ўртасида тилнинг аниқлигини оширишга эришилди.
инглиз ва ўзбек тилларида ўсимлик номларидан иборат идиомаларнинг қиёсий таҳлили асосида қардош бўлмаган халқларнинг маданий тафаккуридаги ўхшашлик ва фарқларли жиҳатлари ёритилган, шунингдек, уларнинг миллий тафаккурида шаклланган экологик, ижтимоий ва эстетик қарашлари, жумладан, флора компонентли идиомаларда акс этган ижобий, салбий ва нейтрал баҳолар семантик-прагматик аспектда асослаб берилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг сенарийсида фойдаланилган(Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали 2025-йил феврал ва март ойларидаги, 05-09-614-сонли маълумотномаси). Натижада, лингвокултурологик саводхонлик ва маданиятлараро компетенсияни оширишда флора компонентли идиомаларни икки тилда қиёслаш орқали тингловчилар ёки томошабинлар турли халқларнинг табиат ҳақидаги тасаввурлари, экологик ва эстетик қадриятлари, миллий тафаккури ва тарихий-маданий меросидаги умумийлик ва фарқларни англайди. Бу эса маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиради.