Сагдиллаева Зулфия Асаналиевнанинг 
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий таҳлил методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Iqt191.
Илмий маслаҳатчи: Белгиланмаган.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Пардаев Мамаюнус Каршибаевич; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ибрагимов Абдугапур Каримович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Астанакулов Олим Таштемирович.
        Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хўжалик юритувчи субектларда молиявий таҳлил методологиясини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
корхона ҳисоб сиёсатини консептуал жиҳатдан кенгайтириш мақсадида унинг таркибига ижтимоий, экологик, бошқарув ва иқтисодий ҳисоботларни ўз ичига олувчи «Комплекс номолиявий  ҳисобот» номли махсус шаклни киритиш орқали молиявий таҳлилнинг ахборот таъминоти такомиллаштирилган;
корхона фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизимига ЭСГ мезонлари асосида экологик, ижтимоий ва бошқарув кўрсаткичларини киритиш орқали хўжалик юритувчи субъектнинг барқарорлиги ва натижадорлигини комплекс баҳолашга хизмат қиладиган ягона таҳлилий моделга интеграция қилиш имконини берувчи услубиёт ишлаб чиқилган;
хусусий капитал натижадорлигига асосий ва молиявий фаолиятлар таъсирини тўғри баҳолаш мақсадида корхона операцион рентабеллиги, активлар самарадорлиги ва молиявий левериж омиллари ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи хусусий капитал таҳлилининг уч омилли модели ишлаб чиқилган;
молиявий коеффициентлар ва сифат кўрсаткичларини киритган ҳолда корхона молиявий ҳолатини баҳоловчи интеграл кўрсаткичи шкаласидан келиб чиқиб 0-0,3 “банкротлик риски”, 0,3-0,5 “хавотирли молиявий ҳолат”, 0,5-0,75 “турғун молиявий ҳолат”, 0,75-1 “молиявий барқарор” гуруҳларга таснифляган ҳолда корхона молиявий барқарорлиги рейтинги услубиёти такомиллаштирилган;
ўзгарувчан иқтисодиёт шароитида корхоналарнинг юқори даражадаги шаффофлиги, бошқарувчанлиги ва мослашувчанлигини таъминлаш мақсадида миқдор ва сифат, молиявий ва номолиявий кўрсаткичларига қўшимча бошқарув, стратегик мақсадларни акс эттирувчи ҳамда ЭСГга мўлжалланган кўрсаткичларни киритиш орқали корхона барқарор ривожланишини баҳолаш услубиёти таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий таҳлил методологиясини ишлаб чиқиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
корхона ҳисоб сиёсатига тўртта таркибий қисм: ижтимоий, экологик, бошқарув ва иқтисодий ҳисоботларни қамраб оладиган «Номолиявий  ҳисобот (комплексли/интеграциялашган ҳисобот)» деб номланган ихтисослаштирилган бўлимни киритиш орқали уни консептуал равишда кенгайтириш таклифи “Шўрчидонмаҳсулотлари” акциядорлик компанияси фаолиятида ўз аксини топган («Шурчидонмахсулотлари» АК 2024 йил 4 октябрдаги 69-сон маълумотномаси; № 01-20/472 АК “УЗДОНМАХСУЛОТ” АК “СУРХОНДАРЁДОН МАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ 01-20/472-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2025 йил 12 июндаги 06-12-01-сон маълумотномаси; Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси 2025 йил 23 июндаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, ҳисоб тизимида номолиявий  параметрларни расмийлаштиришни таъминлади ҳамда молиявий ва номолиявий  маълумотларнинг ягона таҳлилий маконга интеграциясни осонлаштирган;
корхона фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизими экологик, ижтимоий ва бошқарув аспектларини қамраб олувчи ЭСГ-йўналтирилган мезонлар асосида такомиллаштириш таклифи («Шурчидонмахсулотлари» АК 2024 йил 4 октябрдаги 69-сон маълумотномаси; № 01-20/472 АК “УЗДОНМАХСУЛОТ” АК “СУРХОНДАРЁДОН МАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ 01-20/472-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2025 йил 12 июндаги 06-12-01-сон маълумотномаси; Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси 2025 йил 23 июндаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, молиявий таҳлилни барқарор ривожланиш талабларига ва номолиявий  ҳисобот беришнинг халқаро амалиётига мослаштириш, «Шўрчидонмаҳсулотлари» АЖнинг ликвидлигини 8,1 фоизга ошириш ва таннархнинг ялпи тушумдаги улушини 6,6 фоизга камайтириш ҳисобига самарадорлигини ошириш имконини берган;
корхонанинг молиявий барқарорлигини рейтингли баҳолаш бўйича коеффициентли ва сифат таҳлилини ҳисобга олган ҳолда интеграл таснифлаш шкаласига асосланадиган услубий ёндашув ишлаб чиқиш таклифи («Шурчидонмахсулотлари» АК 2024 йил 4 октябрдаги 69-сон маълумотномаси; № 01-20/472 АК “УЗДОНМАХСУЛОТ” АК “СУРХОНДАРЁДОН МАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ 01-20/472-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2025 йил 12 июндаги 06-12-01-сон маълумотномаси; Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси 2025 йил 23 июндаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, рейтинг тизими ташқи ва ички муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг молиявий барқарорлик даражасини аниқроқ акс эттиришга имкон берган;
мулк капитали рентабеллигини таҳлил қилишнинг операцион рентабеллик, активлардан фойдаланиш самарадорлиги ва молиявий леверидж омилларини ўз ичига оладиган уч омилли модели ишлаб чиқилди. («Шурчидонмахсулотлари» АК 2024 йил 4 октябрдаги 69-сон маълумотномаси; № 01-20/472 АК “УЗДОНМАХСУЛОТ” АК “СУРХОНДАРЁДОН МАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ 01-20/472-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2025 йил 12 июндаги 06-12-01-сон маълумотномаси; Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси 2025 йил 23 июндаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий ёндашувдан фарқли ўлароқ, таклиф етилаётган модел нафақат даражани, балки бошқарув қарорларининг талилий таркибий қисмини кучайтирадиган рентабелликни шакллантириш манбаларини ҳам аниқлашга имкон берган;
корхонанинг барқарор ривожланишини комплексли баҳолашнинг миқдорий (молиявий ва номолиявий кўрсаткичлар) ҳамда сифат параметрларини (бошқарув, стратегик ва ЭСГ-йўналтирилган баҳолар) интеграциялайдиган алгоритми шакллантириш таклифи («ШУРЧИДОНМАХСУЛОТ» АК 2024 йил 4 октябрдаги 69-сон маълумотномаси; № 01-20/472 АК “УЗДОНМАХСУЛОТ” АК “СУРХОНДАРЁДОН МАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ 01-20/472-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2025 йил 12 июндаги 06-12-01-сон маълумотномаси; Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси 2025 йил 23 июндаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, алгоритмдан фойдаланиш ҳозирги барқарорлик даражасини тизимли ташхислашни таъминлади ва узоқ муддатли истиқболда стратегик мониторинг учун асос яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish