Ёриева Дилафруз Олтиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида), 08.00.05 - Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Iqt4922
Илмий раҳбар: Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05 
Расмий оппонентлар: Хидирова Гавҳар Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент,  Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.   
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятидаги хизмат корсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишда  профессионал менежмент, кадрларни танлаш, креатив ғояларни қўлллаб-қувватлаш, инвесторлар ва ҳамкорларни жалб этиш, оқилона стратегик режа, юқори салоҳиятли кадрлар фаолияти, лойиҳаларни амалга ошириш салоҳияти омилларига устуворлик берувчи “РАХУС” моделини қўллаш мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишда инновасион инфратузилмани ривожлантириш асосида рақамли бозорлар орқали хизматлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган “Рақамли консалтинг миллий маркази” (Дигитал Cонсултинг Натионал Ҳуб (ДиCоҲ)) платформаси таклифи асосланган;
хизматлар кўрсатиш соҳасидаги меҳмонхоналарнинг рақобатбардошлигини оширишда ўзаро бирлашиш, бозорга таъсирини баҳолаш ҳамда монополияга қарши курашишда ўзаро манфаатли ҳамкорликка устуворлик берувчи “Ҳанаҳ-Кай” индексидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Бухоро вилоятида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўзгаришига вилоят аҳолисининг иш билан банд қисми, ташриф буюрган туристлар (хорижий ва маҳаллий) сони, вилоятда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субектлари сонининг таъсирини баҳолаш асосида 2029-йилга қадар жами хизматлар кўрсатиш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишда  профессионал менежмент, кадрларни танлаш, креатив ғояларни қўлллаб-қувватлаш, инвесторлар ва ҳамкорларни жалб этиш, оқилона стратегик режа, юқори салоҳиятли кадрлар фаолияти, лойиҳаларни амалга ошириш салоҳияти омилларига устуворлик берувчи “РАХУС” моделини қўллаш мақсадга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 5в-иловасини ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 30-майдаги 03-10-17-4565-сонли маълумотномаси). Натижада, хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар натижадорлиги ошган; 
хизмат кўрсатиш корхоналари рақобатбардошлигини оширишда инновасион инфратузилмани ривожлантириш асосида рақамли бозорлар орқали хизматлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган “Рақамли консалтинг миллий маркази” (Дигитал Cонсултинг Натионал Ҳуб (ДиCоҲ)) платформаси таклифидан Бухоро вилояти ҳокимининг 2024-йил 16-августдаги “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 379-2-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 30-майдаги 03-10-17-4565-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши, хизмат кўрсатиш корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишга мўлжалланган рақамли консалтинг хизматини йўлга қўйишга асос бўлиб хизмат қилган;
хизматлар кўрсатиш соҳасидаги меҳмонхоналарнинг рақобатбардошлигини оширишда ўзаро бирлашиш, бозорга таъсирини баҳолаш ҳамда монополияга қарши курашишда ўзаро манфаатли ҳамкорликка устуворлик берувчи “Ҳанаҳ-Кай” индексидан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 5в-иловасини ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 30-майдаги 03-10-17-4565-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Ҳаннаҳ-Кай индекси (ҲКИ>1,5) оралиқда бўлганлиги ҳисобидан бозор консентрациясини баҳолаш аниқлиги ортган; 
Бухоро вилоятида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўзгаришига вилоят аҳолисининг иш билан банд қисми, ташриф буюрган туристлар (хорижий ва маҳаллий) сони, вилоятда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субектлари сонининг таъсирини баҳолаш асосида 2029-йилга қадар жами хизматлар кўрсатиш ҳажмининг прогноз кўрсаткичларидан Бухоро вилояти ҳокимининг 2024-йил 16-августдаги “Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 379-2-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Екология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 30-майдаги 03-10-17-4565-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида Бухоро вилоятининг жами хизматлар кўрсатиш кўламининг ўзгариши натижасида вилоят ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2029-йилга бориб 3,387 баробарга ошиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish