Саидов Иброҳим Анваровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Хўжалик жамиятларида директор мажбуриятлари доирасини белгилашнинг қиёсий – ҳуқуқий таҳлили” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Yu1932
Илмий раҳбар: Ходжаев Бахшилло Камолович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Караҳоджаева Дилором Мамировна; юридик фанлар номзоди, Тошкент шаҳар иқтисодий суди судяси Бердияров Рахматжон Тожинорович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон корпоратив бошқарув тизимида директор мажбуриятлари қандай тушунилиши, талқин қилиниши ва амалиётда қандай қўлланилишини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор)нинг умумий мажбуриятлари сифатидаги жамият устави асосида ўзига юклатилган ваколатлар доирасида жамиятнинг фойдасини кўзлаб ҳаракат қилиши; жамият муваффақиятини қўллаб қувватлаши каби мажбуриятларини муҳимлиги асослантириб берилган;
хўжалик жамиятлари директорларининг жамият манфаати учун ҳалол ва виждонан ҳаракат қилиш, тўғридан-тўғри ёки билвосита жамият манфаатларига зид келадиган ҳаракатлардан тийилиши каби мажбуриятларини қонунчиликка киритиш зарурлиги асослантириб берилган;
жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавобгар бўлиши, жамият иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмаслиги ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлишлари лозимлиги асослантириб берилган;
жамиятнинг тўловга қобилияцизлиги шу жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор), коллегиал ижро этувчи органи ёки кузатув кенгаши аъзоси ёҳуд жамият иштирокчисининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, бундай шахс зиммасига, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши, агар зарар бир неча шахс томонидан етказилган бўлса, улар биргаликда солидар жавобгар бўлишлари лозимлиги асослантириб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши боъйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор)нинг умумий мажбуриятлари сифатидаги жамият устави асосида ўзига юклатилган ваколатлар доирасида жамиятнинг фойдасини кўзлаб ҳаракат қилиши; жамият муваффақиятини қўллаб қувватлаши тўғрисидаги мажуриятларини белгилашдаги таклифлари “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 44-моддаси биринчи қисмининг биринчи ва иккинчи бандларида ўз ифодасини топган (Адлия Вазирлигининг 2025-йил 14-февралдаги 14/21-3/5-589-сон далолатномаси). Ушбу таклифларни амалга оширилиши хўжалик жамиятлари директорлар томонидан ваколат доирасидан четга чиқиш ва ваъколатни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олишга хизмат қилади.
жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор)нинг жамият манфаати учун ҳалол ва виждонан ҳаракат қилиш, тўғридан-тўғри ёки билвосита жамият манфаатларига зид келадиган ҳаракатлардан тийилиши каби мажбуриятларини белгилашдаги таклифлари “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси 44-моддаси биринчи қисмининг учинчи ва тўртинчи бандларида ўз ифодасини топган (Адлия Вазирлигининг 2025-йил 14-февралдаги 14/21-3/5-589-сон далолатномаси). Ушбу таклиф жамият директорларининг мажбуриятларини аниқ белгилаш, директорларнинг ҳисобдорлик ва жавобгарлигини янада кучайтириш, компания ва улушдорлар олдидаги масъулиятини оширишга хизмат қилади;
жамият ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли барча мол-мулк билан жавобгар бўлиши, жамият иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмаслиги ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлишлари тўғрисидаги таклифлари мазкур қонун лойиҳасининг 4-моддасида ўз ифодасини топган (Адлия Вазирлигининг 2025-йил 14-февралдаги 14/21-3/5-589-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши бизнесда таваккалчиликни олдини олиш, инвесторлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида бўлишини таъминлашга хизмат қилган;
жамиятнинг тўловга қобилияцизлиги шу жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи (директор), коллегиал ижро этувчи органи ёки кузатув кенгаши аъзоси ёҳуд жамият иштирокчисининг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, бундай шахс зиммасига, агар жамият уставида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши, агар зарар бир неча шахс томонидан етказилган бўлса, улар биргаликда солидар жавобгар бўлишлари мумкинлиги тўғрисидаги таклифлари мазкур қонун лойиҳасининг 4-моддасида ўз аксини топган (Адлия Вазирлигининг 2025-йил 14-февралдаги 14/21-3/5-589-сон далолатномаси). Мазкур норма корпоратив бошқарув тизимида масъулиятни сезиларли даражада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish