Бутаев Жавлонбек Инатилло ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фонд бозорини ривожлантиришда инвестициялар самарадорлигини ошириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2962. 
Илмий раҳбар: Ражабов Шерзод Умурзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Элмирзаев Самариддин Эшқувватович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фонд бозорини ривожлантиришда инвестициялар самарадорлигини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
устав капиталнинг камида 15 фоизи ҳажмида захира фондини ташкил этиш бўйича белгиланган талабни масъулияти чекланган жамиятлар учун бекор қилиш таклиф этилган;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи (ИПО) ва иккиламчи (СПО) оммавий ўтказиш таклиф этилган;
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахслар сингари фойда солиғининг 5 фоиз ставкасида белгиланиш зарурлиги асосланган;
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи (эмитент бундан мустасно) томонидан фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим тўланиши таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фонд бозорини ривожлантиришда инвестициялар самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
устав капиталнинг камида 15 фоизи ҳажмида захира фондини ташкил этиш бўйича белгиланган талабни масъулияти чекланган жамиятлар учун бекор қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 9-ноябрдаги «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-415-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 13-июндаги 9/07-25-10019 маълумотномаси). Натижада, масъулияти чекланган жамиятлар  ихтиёрида қўшимча молиявий ресурс шаклланишига, харажатлар камайишига ҳамда соф фойдани ошишига имкониятлар яратилган.
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи (ИПО) ва иккиламчи (СПО) оммавий ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги ПФ-6207-сон “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 13-июндаги 9/07-25-10019 маълумотномаси).  Натижада, фонд бозорининг миллий иқтисодиётдаги мавқеини мустаҳкамлаш ҳамда инвестицияларни жалб этишдаги ролини ошириш, биржа савдоларига кенг жамоатчиликни жалб қилиш имконияти пайдо бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадларига Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган юридик шахслар сингари фойда солиғининг 5 фоиз ставкасида белгиланиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 17-январдаги ПҚ-90-сон Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 13-июндаги 9/07-25-10019 маълумотномаси). Натижада, акциялари савдосига аҳоли ва инвесторларни жалб этишни чекловчи акцияларни йирик миқдорда савдога чиқариш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган.
қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимлар тузилганда сотувчи (эмитент бундан мустасно) томонидан фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим тўланиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 17-январдаги ПҚ-90-сон Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 13-июндаги 9/07-25-10019 маълумотномаси). Натижада, қимматли қоғозлар бозори замонавий тенденсиялар асосида ривожлантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish