Узакова Маъмура Абдурайимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Туркий тиллар оиласига мансуб уч тилли электрон таржима учун лингво-математик моделлар ва ҳисоблаш алгоритмлари”,05.01.07 – “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5300.
Илмий раҳбар: Назирова Элмира Шодмоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад
ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Муҳаммадиева Дилдора Кабиловна, техника фанлари доктори, доцент;
Бакаев Илҳом Изатович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Уч тилли ўзбек, қирғиз ва қорақалпоқ тиллари учун электрон таржимани амалга оширувчи лингво-математик модел ва алгоритмларни ҳамда дастрий мажмуани ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек, қорақалпоқ ва қирғиз тилларининг лексик, морфологик базаси асосида ўзбек, қорақалпоқ ва қирғиз тиллари учун мураккаб сўз бирикмаларини ҳамда гап тузилмасини ҳосил қилишнинг лингво-математик моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
содда ва мураккаб сўзлар ҳамда гап тузилмасини ҳосил қилишнинг лингво-математик моделлари асосида ўзбек, қорақалпоқ ва қирғиз тилларининг фонетик тузилмаси учун содда сўз ясалиши жараёнларининг лингво-математик моделлари ҳамда алгоритмлари ишлаб чиқилган;
содда ва мураккаб сўзлар ҳамда гап тузилмасининг лингво-математик моделлари асосида ўзбек, қорақалпоқ ва қирғиз тиллари учун феъл замонларини инобатга олувчи содда ва мураккаб сўзлар ҳамда гап тузилмасини ҳосил қилувчи жараёнларнинг лингво-математик моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ўзбек, қорақалпоқ ва қирғиз тиллари учун уч тилли электрон луғат ҳамда электрон таржимон учун маълумотлар базаси асосида илмий-техник соҳадаги сўзларни қидириш ва матнларнинг ўзаро таржимасини аниқлаш, ўзбек, қорақалпоқ ва қирғиз тилларида электрон таржимани баҳоловчи комбинацияланган метрика ва унинг ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация доирасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган алгоритмлар ва яратилган дастурий мажмуа асосида:
ўзбек тилидаги сўзларни морфологик таҳлил қилувчи лингво-математик модели ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа “Тҳе cомпутер wоркшоп” МЧЖ таҳририятидаги нашр материаллари ва турли ҳужжатлар матнида морфем сўзларни автоматик қидириш бўйича компютер ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш учун жорий қилинди (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 07.07.2025 йил 33-8/4721-сонли маълумотномаси). Натижада нашриёт материаллари матнидаги омоним, синоним, пароним сўзларни таҳрир қилиш, қидириш жараёнлари умумий иш фаолиятининг вақтга нисбатан ҳажмини 1-2 баробарга қисқартиришга имкон берди;
ўзбек, қорақалпоқ ва қирғиз тилларида мураккаб сўзларни ясаш алгоритми ва лингво-математик модели асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа “Биг Макро Wорлд” МЧЖ таҳририятидаги нашр материаллари ва турли ҳужжатларни, матнларни таржима қилишда юзага келадиган камчиликларни бартраф этишда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 07.07.2025 йил 33-8/4721-сонли маълумотномаси). Натижада таклиф қилинган алгоритмлар асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа “Биг Макро Wорлд” таржималар бюросида электрон таржима вақтини 1-2 баробарга ошишига имкон берди;
ўзбек, қорақалпоқ ва қирғиз тилларида содда ва мураккаб сўзлар ва гаплар ҳосил қилиш, фонетик таҳлил, гапда феъл замонлари таҳлилларининг лингво-математик моделлари ва ҳисоблаш алгоритми асосида яратилган дастурий мажмуа “ШАРҚ” нашриётида илмий техник матнларни юқори сифат ва контекстуал аниқлик бўйича электрон таржимани амалга оширишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 07.07.2025 йил 33-8/4721-сонли маълумотномаси). Натижада илмий-техник матнлардаги содда ва мураккаб сўзлар ва гапларни ҳосил қилиш, фонетик таҳлил, гапда феъл замонларининг таҳлиллари, сўзларни қидириш ва матнлардаги контекстуал аниқлиги бўйича 78,2 % га эришилди.