Нодиров Тулқин Саидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оналар ва гўдаклар ўлимини сабаб-оқибат боғлиқлигиниг гигиеник жиҳатлари», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib3419.
Илмий раҳбар: Маматқулов Баҳромжон Маматқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тухтаров Бахром Эшназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк универститети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: оналар ва гўдаклар ўлимининг етакчи хавф омиллари, уларнинг сабаб ва оқибат боғлиқлигини гигиеник жиҳатларини ўрганиш ҳамда уларни олдини олиш ва камайтиришга қаратилган илмий асосланган профилактик чора-тадбирлар такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оналар ўлимининг асосий сабабларидан бири ҳисобланган қағоноқ сувининг эрта ёрилиши билан атроф-муҳит омиллари, хусусан ҳаво юқори ҳарорати ҳамда атмосфера босими динамикаси ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик исботланган;
илк бор гўдаклар ва оналар ўлими кўрсаткичлари ҳудудий тақсимланиши таҳлил қилиниб, уларнинг табиий-географик омилларга (тоғли, тоғ олди ва шартли чўл ҳудудлари) корреляцион боғлиқлиги ҳамда ҳудудлар ўртасида бир-биридан фарқ қилиши илмий асосланган;
оналар ва гўдаклар ўлимига таъсир этувчи асосий хавф омиллари (экстрагенитал касалликлар, 19 ёшгача бўлган ҳомиладорлик, беш ва ундан ортиқ ҳомиладорлик ҳолатлари, оилавий психоэмоционал муҳит, чақалоқнинг туғилиш вазни 2500 граммдан кам бўлиши, она таълими даражаси, қариндошлар ўртасида никоҳ, овқатланиш хусусиятлари, ижтимоий мақом ва яшаш шароитлари) етакчи хавф омиллари эканлиги, уларнинг биргаликда учраши ва таъсири ўлим ҳолатларини кескин ошишига олиб келиши исботланган;
оналар ва гўдаклар ўлимининг етакчи хавф омилларини комплекс баҳолаш имконини берувчи прогностик жадвал ишлаб чиқилиб, ўлим кўрсаткичларини пасайтириш ҳамда уларни олдини олишга қаратилган кўп босқичли тизимли гигиеник ва ижтимоий-профилактик тадбирлар минтақавий шароитларга мослаштирилиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оналар ва гўдаклар ўлимини сабаб-оқибат боғлиқлигиниг гигиеник жиҳатларини ўзига хос хусусиятларни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: оналар ўлимининг асосий сабабларидан бири ҳисобланган қағоноқ сувининг эрта ёрилиши билан атроф-муҳит омиллари, хусусан ҳаво юқори ҳарорати ҳамда атмосфера босими динамикаси ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқлик исботланганлиги бўйича таклифлар Қарши давлат университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 майда 10-сон билан тасдиқланган «Гўдаклар ўлимининг содир бўлишидаги омиллар, ҳисоблаш усуллари ва уни камайтиришда самарали чоралар» ҳамда «Оналар ўлими уни келтириб чиқувчи сабаблар ва олдини олиш бўйича тавсиялар» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 03.10.2024 йилдаги 1299-2-36/ТБ2024-сон, Қоровулбозор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 04.10.2024 йилдаги 16-сон, Урганч шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.10.2024 йилдаги 3590-12-180-ТБ/2024-сон ҳамда Урганч туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 12.10.2024 йилдаги 3756-12-173-ТБ/2024 йилдаги буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 11/68-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: олинган тадқиқот натижалари асосида олинган амалий аҳамиятга молик хулосалар аҳоли орасида оналар ва гўдаклар ўлимини камайтиришга ҳамда аҳоли орасида турмуш шароити ва тиббий маданиятни ривожлантиришга бунинг натижасида эса аҳоли саломатлик кўрсаткичлари яхшиланиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: оилавий шифокорлар ҳамда патронаж ҳамширалари оналар ва бир ёшгача бўлган гўдаклар орасида касалликнинг олдини олишга қаратилган санитар тарғибот ишлари ўз вақтида олиб борилиши натижасида тиббий ёрдамга мурожаат қиладиган оналар ва гўдаклар улушини 68% дан 51% гача камайтириш ҳисобига ҳар 100 нафар гўдакка 44500000 сўм маблағ иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: илк бор гўдаклар ва оналар ўлими кўрсаткичлари ҳудудий тақсимланиши таҳлил қилиниб, уларнинг табиий-географик омилларга (тоғли, тоғ олди ва шартли чўл ҳудудлари) корреляцион боғлиқлиги ҳамда ҳудудлар ўртасида бир-биридан фарқ қилиши илмий асосланганлиги бўйича таклифлар Қарши давлат университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 майда 10-сон билан тасдиқланган «Гўдаклар ўлимининг содир бўлишидаги омиллар, ҳисоблаш усуллари ва уни камайтиришда самарали чоралар» ҳамда «Оналар ўлими уни келтириб чиқувчи сабаблар ва олдини олиш бўйича тавсиялар» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 03.10.2024 йилдаги 1299-2-36/ТБ2024-сон, Қоровулбозор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 04.10.2024 йилдаги 16-сон, Урганч шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.10.2024 йилдаги 3590-12-180-ТБ/2024-сон ҳамда Урганч туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 12.10.2024 йилдаги 3756-12-173-ТБ/2024 йилдаги буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 11/68-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: ушбу тавсиялар оналар ва гўдаклар ўлимини, хавф омиллари юқори бўлган оилаларни башорат қилишга, оналар ва гўдаклар ўлимини камайтириш ва олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлик: она ва гўдаклар саломатлигида муаммолари бўлган ҳомиладор туққан аёлларни даволаш ва реабилитация қилиш заруратининг камайиши ҳисобига етказилган моддий зарар миқдорини камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришилади;
учинчи илмий янгилик: оналар ва гўдаклар ўлимига таъсир этувчи асосий хавф омиллари (экстрагенитал касалликлар, 19 ёшгача бўлган ҳомиладорлик, беш ва ундан ортиқ ҳомиладорлик ҳолатлари, оилавий психоэмоционал муҳит, чақалоқнинг туғилиш вазни 2500 граммдан кам бўлиши, она таълими даражаси, қариндошлар ўртасида никоҳ, овқатланиш хусусиятлари, ижтимоий мақом ва яшаш шароитлари) етакчи хавф омиллари эканлиги, уларнинг биргаликда учраши ва таъсири ўлим ҳолатларини кескин ошишига олиб келиши исботланганлиги бўйича таклифлар Қарши давлат университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 майда 10-сон билан тасдиқланган «Гўдаклар ўлимининг содир бўлишидаги омиллар, ҳисоблаш усуллари ва уни камайтиришда самарали чоралар» ҳамда «Оналар ўлими уни келтириб чиқувчи сабаблар ва олдини олиш бўйича тавсиялар» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 03.10.2024 йилдаги 1299-2-36/ТБ2024-сон, Қоровулбозор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 04.10.2024 йилдаги 16-сон, Урганч шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.10.2024 йилдаги 3590-12-180-ТБ/2024-сон ҳамда Урганч туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 12.10.2024 йилдаги 3756-12-173-ТБ/2024 йилдаги буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/68-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: доимий мониторинг, амбулатория ва поликлиника муассасаларида ҳомиладор аёллар, оналар ва бир ёшгача бўлган гўдакларнинг саломатлиги кўрсаткичларидаги оғишларни назорат қилишни таъминлаш ва уларда патологиялар ва патологик ҳолатлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: хавф омили баҳоланганлар орасида 21 % юқори хавф борлиги аниқланган ва улар орасида олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижасида юқори хавф гуруҳларига кирувчиларни 12% гача камайтириш, яъни юқори хавф гуруҳидан хавф паст бўлган гуруҳга ўтказишга эришилган ва натижада Оналар ва гўдаклар даволаш учун сарф бўлиши мумкин бўлган 8456000 сўм маблағ иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: оналар ва гўдаклар ўлимининг етакчи хавф омилларини комплекс баҳолаш имконини берувчи прогностик жадвал ишлаб чиқилиб, ўлим кўрсаткичларини пасайтириш ҳамда уларни олдини олишга қаратилган кўп босқичли тизимли гигиеник ва ижтимоий-профилактик тадбирлар минтақавий шароитларга мослаштирилиб такомиллаштирилганлиги бўйича таклифлар Қарши давлат университетининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2024 йил 29 майда 10-сон билан тасдиқланган «Гўдаклар ўлимининг содир бўлишидаги омиллар, ҳисоблаш усуллари ва уни камайтиришда самарали чоралар» ҳамда «Оналар ўлими уни келтириб чиқувчи сабаблар ва олдини олиш бўйича тавсиялар» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Бухоро вилояти Когон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 03.10.2024 йилдаги 1299-2-36/ТБ2024-сон, Қоровулбозор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 04.10.2024 йилдаги 16-сон, Урганч шахар тиббиёт бирлашмаси бўйича 11.10.2024 йилдаги 3590-12-180-ТБ/2024-сон ҳамда Урганч туман тиббиёт бирлашмаси бўйича 12.10.2024 йилдаги 3756-12-173-ТБ/2024 йилдаги буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 январдаги 11/68-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: оилавий шифокорлар хавф гуруҳига кирувчи оналар ва гўдакларни назоратига олишлари, айниқса экстрагенитал касалликлари мавжуд оналар, ҳомиладорлик сони 5 ва ундан кўп бўлиши, гўдаклар ўлимига эса туғилгандаги вазнни 2500 гр.дан кам бўлганларни доимий назоратини олиб бориши ва уларда пайдо бўлган қўрқув ҳолатларини камайтиришга ёрдам берган. Иқтисодий самарадорлиги: юқори хавф гуруҳига кирувчи 16% оналар ва гўдакларни, тўғридан-тўғри вилоят ёки зарурат бўлганда Республика перинатал марказларига юбориш. Юқори хавф гуруҳига кирмаган функционал ва лаборатор таҳлиллари яхши чиққан ҳомиладорларни ва гўдакларни бирламчи профилактик чора-тадбирларни олиб бориш тавсия этилган ва бу билан беморларнинг асоссиз ва тартибсиз даволаниш ҳолатларининг олди олинган.