Ахмедова Умидахон Марипжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ислоҳотларнинг амалга оширилиши (Фарғона водийси мисолида, 1991–2016-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Tar765.
Илмий раҳбар: Комилов Ойбек Камилович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Ерметов Авазбек Абдуллаевич – тарих фанлари доктори, Охунжонова Шаҳодатхон Юсуфжон қизи – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991–2016-йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнлари тарихини Фарғона водийси вилоятлари кесимида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликка эришилгандан сўнг республика, қолаверса, Фарғона водийсида қишлоқ хўжалигини бозор муносабатларига ўтказиш ва унда хусусий мулкчиликнинг турли шаклларини қарор топтириш, “советча” андозадаги хўжаликлар фаолиятига барҳам бериш орқали, уларнинг заминида дастлаб деҳқон ва сўнгра фермер хўжаликларига асос солиниши аграр сектордаги ислоҳотларнинг ҳақиқий мазмундаги амалий натижаси бўлганлиги асослаб берилган;
Фарғона водийсида 1991–2016-йилларда фаолиятда бўлган фермер хўжаликлари беш босқичда ислоҳ қилиниб, биринчи босқич, 1991–1997-йилларда бу хўжаликларнинг шаклланганлиги, иккинчи босқич 1998–2001-йилларда фермер хўжаликлари фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базаси яратилганлиги, учинчи босқич 2002–2007-йилларда доимий зарар кўриб ишлаган истиқболсиз ширкат хўжаликлари тугатилганлиги, ислоҳотларнинг тўртинчи босқичи 2008–2011-йилларда фермер хўжаликларининг ҳажми оптималлаштирилганлиги, иқтисодий самарадорлиги юксалтирилганлиги, охирги ислоҳот босқичи 2011-йилдан бошланиб, у кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлганлиги очиқланган;
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари аграр тармоғини модернизация қилиш жараёни асосан соҳага оид малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш билан узвий боғлиқ бўлганлиги, бозор муносабатларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудда замонавий қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган таълим муассасаларининг ташкил этилганлиги, тадқиқ этилган йилларда “Андижон қишлоқ хўжалик институти” водий бўйича рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ишига кўмаклашиб келганлиги, муассасанинг Германия ҳамда Испания каби давлатлар билан тармоқлараро ўзаро тажриба алмашиши натижасида халқаро грантлар орқали минтақадаги қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳисса қўшганлиги таҳлил қилинган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнларида водий вилоятларида тармоқни механизациялашнинг жорий этилиши ва йўлга қўйилиши,бу тадбирларнинг айнан 1998-йилдан оммалашганлиги биринчи галда деҳқончиликни ҳар томонлама тараққий эттиришга кўмак берганлиги ҳамда аграр ишлаб чиқаришнинг замонавий, энг сўнгги русумдаги қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминлаш мақсадида етакчи хориж давлатларининг илғор компаниялари билан ҳамкорликда соҳага доир зарур техникаларни мамлакатда ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги, қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалардан муҳофаза қилиш учун кимёвий (биокимёвий) усулларнинг қўлланилишини камайтириш асносида биологик усулларни кенг қўллаш ва татбиқ этиш орқали экологик тоза ва жаҳон андозаларига мос бўлган экспортбоп озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини яратишга эришилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991–2016-йилларда Фарғона водийси қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
мустақилликка эришилгандан сўнг республика, қолаверса, Фарғона водийсида қишлоқ хўжалигини бозор муносабатларига ўтказиш ва унда хусусий мулкчиликнинг турли шаклларини қарор топтириш, “советча” андозадаги хўжаликлар фаолиятига барҳам бериш орқали, уларнинг заминида дастлаб деҳқон ва сўнгра фермер хўжаликларига асос солиниши аграр сектордаги ислоҳотларнинг ҳақиқий мазмундаги амалий натижаси бўлганлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканали кўрсатувида назарий жиҳатдан ҳамда мавзу бўйича махсус кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг 2024-йил 27-февралдаги 01-12-160-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши томошабинларга 1991–2016-йилларда Фарғона водийси қишлоқ хўжалигида олиб борилган ислоҳотлар жараёнлари ҳақида обектив маълумотлар етказиб беришга хизмат қилган.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари аграр тармоғини модернизация қилиш жараёни асосан соҳага оид малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш билан узвий боғлиқ бўлганлиги, бозор муносабатларининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудда замонавий қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган таълим муассасаларининг ташкил этилганлиги, тадқиқ этилган йилларда “Андижон қишлоқ хўжалик институти” водий бўйича рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ишига кўмаклашиб келганлиги, муассасанинг Германия ҳамда Испания каби давлатлар билан тармоқлараро ўзаро тажриба алмашиши натижасида халқаро грантлар орқали минтақадаги қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга ҳисса қўшганлигига доир илмий тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканали кўрсатувида назарий жиҳатдан ҳамда мавзу бўйича махсус кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маҳалла” телеканалининг 2024-йил 27-февралдаги 01-12-160-сон маълумотномаси). Тақдим этилган маълумотлар кўрсатувларни мазмунан бойитишга, телетомошабинларнинг 1991–2016-йилларда Фарғона водийси қишлоқ хўжалигида олиб борилган ислоҳотлар жараёнлари ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган;
Фарғона водийсида 1991–2016-йилларда фаолиятда бўлган фермер хўжаликлари беш босқичда ислоҳ қилиниб, биринчи босқич, 1991–1997-йилларда бу хўжаликларнинг шаклланганлиги, иккинчи босқич 1998–2001-йилларда фермер хўжаликлари фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий базаси яратилганлиги, учинчи босқич 2002–2007-йилларда доимий зарар кўриб ишлаган истиқболсиз ширкат хўжаликлари тугатилганлиги, ислоҳотларнинг тўртинчи босқичи 2008–2011-йилларда фермер хўжаликларининг ҳажми оптималлаштирилганлиги, иқтисодий самарадорлиги юксалтирилганлиги, охирги ислоҳот босқичи 2011-йилдан бошланиб, у кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш билан боғлиқ бўлганлиги билан боғлиқ маълумотлар “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-41-сонли “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг назарий методологик асослари ва йўналишларини белгилаш мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 9-апрелдаги 01-09/1860-сон маълумотномаси). Мазкур материаллардан лойиҳа доирасида атрофлича фойдаланилиш Фарғона водийси қишлоқ хўжалиги соҳаси фаолияти бўйича янги тарихий маълумотларни қўлга киритилишига кўмак берган.
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнларида водий вилоятларида тармоқни механизациялашнинг жорий этилиши ва йўлга қўйилиши (бу тадбирларнинг айнан 1998-йилдан оммалашганлиги биринчи галда деҳқончиликни ҳар томонлама тараққий эттиришга кўмак берганлиги) ҳамда аграр ишлаб чиқаришнинг замонавий, энг сўнгги русумдаги қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминлаш мақсадида етакчи хориж давлатларининг илғор компаниялари билан ҳамкорликда соҳага доир зарур техникаларни мамлакатда ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилганлиги, қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалардан муҳофаза қилиш учун кимёвий (биокимёвий) усулларнинг қўлланилишини камайтириш асносида биологик усулларни кенг қўллаш ва татбиқ этиш орқали экологик тоза ва жаҳон андозаларига мос бўлган экспортбоп озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини яратишга эришилганлиги билан боғлиқ маълумотлар “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг ЖҲБЛ-41-сонли “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилининг назарий методологик асослари ва йўналишларини белгилаш мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар илмий – тадқиқот институтининг 2024-йил 9-апрелдаги 01-09/1860-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим қилинган маълумотлар лойиҳа доирасида атрофлича фойдаланилиш Фарғона водийси қишлоқ хўжалиги соҳаси фаолияти бўйича материаллари илмий долзарблигининг янада ортишига хизмат қилган.