Қосимова Ҳилола Жамшедовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Барқарор ривожланиш стратегияси асосида минтақавий саноатлашувни кучайтириш йўналишлари”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt361.
Илмий раҳбар: Явмутов Дилшод Шойимардонкулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05.
Расмий оппонентлар: Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хидирова Гавҳар Рустамовна иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда минтақавий саноатлашувни барқарор ривожланиш стратегияси асосида амалга оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“оғир” ҳудудларни “илғор саноат корхонаси” лойиҳалари ҳамда ҳудуд драйверларига асосланган ҳолда озиқ-овқат, текстил-тўқимачилик, электротехника, чарм-поябзал, заргарлик, мебелсозлик, қурилиш материаллари, полимер-кимё ва машинасозлик саноат тармоқларига ихтисослаштирган ҳолда ривожлантириш таклифи асосланган;
Ҳудудларни барқарор ривожлантиришда давлат томонидан қўллаб-қувватлашда кичик ва ўрта бизнесни “CСВ” ва “CСР”, йирик ва стратегик корхоналарни “ЭСГ” ва “РБC”, ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишда “ЭСГ” ва “CСВ”, давлат ва хусусий шерикликни ривожлантиришда “СДГ” тамойилларига устуворлик берган ҳолда фойдаланиш таклифи асосланган;
“Маде ин Узбекистан” ёрлиғи остида миллий саноат ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини глобал қўшилган қиймат занжирига интеграциялашувининг самарали ёндошуви асосланган;
ўрта муддатли истиқболда минтақавий саноатлашувни барқарор ривожлантириш стратегияси асосида амалга оширишнинг самарадорлиги бўйича базавий, пессимистик ва оптимистик сценарияларга асосланган 2026-2030 йиллар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Барқарор ривожланиш стратегияси асосида минтақавий саноатлашувни кучайтириш йўналишлари борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
“оғир” ҳудудларни “илғор саноат корхонаси” лойиҳалари ҳамда ҳудуд драйверларига асосланган ҳолда озиқ-овқат, текстил-тўқимачилик, электротехника, чарм-поябзал, заргарлик, мебелсозлик, қурилиш материаллари, полимер-кимё ва машинасозлик саноат тармоқларига ихтисослаштирган ҳолда ривожлантириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 26-декабрдаги 684-сон қарорининг 1-иловасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишва иқлим ўзгариши вазирлиги 2025-йил 26-июндаги 03-03/1-03/3-6330-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши асосида республика ҳудудлари кесимида тадбиркорлик суб'ектларига очиқ танлов асосида таклиф қилинадиган йирик саноат лойиҳаларининг тақсимотини амалга оширишга эришилган;;
Ҳудудларни барқарор ривожлантиришда давлат томонидан қўллаб-қувватлашда кичик ва ўрта бизнесни “CСВ” ва “CСР”, йирик ва стратегик корхоналарни “ЭСГ” ва “РБC”, ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишда “ЭСГ” ва “CСВ”, давлат ва хусусий шерикликни ривожлантиришда “СДГ” тамойилларига устуворлик берган ҳолда фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги ПҚ-436-сонли “2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг “Яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-иловаси 67-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 26-июндаги 03-03/1-03/3-6330-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши орқали республика вилоятлари саноатлашувини амалга оширишдаги давлат сиёсати ва қонуний тартиблар, ҳамда экологик стандартлар билан боғлиқ бизнес стратегияларини шакллантиришга эришилган.
“Маде ин Узбекистан” ёрлиғи остида миллий саноат ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини глобал қўшилган қиймат занжирига интеграциялашувининг самарали ёндошуви асосланган таклифилан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 7-августдаги ПҚ-286-сонли “Саноат соҳасида халқаро брендлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишва иқлим ўзгариши вазирлиги 2025-йил 26-июндаги 03-03/1-03/3-6330-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши минтақавий саноатлашувни барқарор ривожлантириш диорасида саноат ишлаб чиқаришини ихтисослаштиришда “Маде ин Узбекистан” ёрлиғи остида халқаро брендлар билан интеграцион муносабатларга киришишни жадаллашувига хизмат қилган.
ўрта муддатли истиқболда минтақавий саноатлашувни барқарор ривожлантириш стратегияси асосида амалга оширишнинг самарадорлиги бўйича базавий, пессимистик ва оптимистик сценарияларга асосланган 2026-2030 йиллар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ-158-сонли ““Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармоннинг 1-иловаси, 47-48-мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилишва иқлим ўзгариши вазирлиги 2025-йил 26-июндаги 03-03/1-03/3-6330-сонли маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий этиш асосида мамлакат ҳудудларининг саноатни ривожлантириш салоҳиятидан уларнинг нисбий устунликларидан келиб чиққан ҳолда республика вилоятларини саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши салоҳиятидан келиб чиқиб, уларнинг ихтисослашув жараёнларини кучайтиришга эришилади.