Муҳаммадиев Сарвар Асқар ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида жиноят ишларини юритиш тартибини босқичма-босқич такомиллаштириш” 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Yu765.
Илмий раҳбар: Базарова Дилдора Баходировна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03. 
Расмий оппонентлар: Рахманова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори; Орипов Собирзода Собир ўғли, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суриштирув ва дастлабки тергов босқичида жиноят ишларини юритишни босқичма-босқич рақамлаштириш масаласини илмий-назарий ҳамда амалий таҳлиллар асосида комплекс таҳлил қилган ҳолда аниқланган муаммоларга ечим топиш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маълумотларнинг қоғоз шаклидаги алмашинуви процессуал муддатлар чўзилишига, ҳужжатларни сохталаштириш ҳолатларига олиб келганлиги боис, суриштирув ва тергов органларининг ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари билан электрон идоралараро ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги асослантирилган; 
процессуал ҳаракатларни амалга оширишда жиноят процесси иштирокчиларини қатнашувини таъминлаш, уларни суриштирув-тергов органларига асоссиз чақирилишини олдини олиш, жиноят иши қўзғатилгандан бошлаб унинг ҳаракати ҳақида ўз вақтида хабардор этиб бориш тартибини жорий этиш мақсадида “СМС - хабарнома” хизмати орқали электрон хабардор қилиш тартибини жорий этиш зарурлиги асослаб берилган;
суриштирувчи ва терговчилар ўртасида иш юкламасини адолациз тақсимлаш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тергов сифатига салбий таъсир кўрсатаётганлиги боис, жиноят ишларини суриштирув ва терговга тегишлилик қоидалари асосида суриштирув ёки дастлабки тергов органига топшириш жараёнини рақамлаштириш, жиноят ишларини бир суриштирув ва тергов бўлинмаси доирасида суриштирувчи ва терговчилар ўртасида электрон тақсимлашни йўлга қўйиш кераклиги асосланган;
жиноят ишларининг тергови устидан прокурор назоратида, процессуал ҳаракатларни амалга оширишга суднинг рухсатини олиш жараёнида қоғозбозлик ҳолатлари сақланиб қолаётганлиги, бу ортиқча харажатларни ҳам юзага келтираётганлиги, шунингдек, процессуал муддатларга тўла риоя қилинишига салбий таъсир қилаётганлиги сабабли, суриштирув ва дастлабки тергов устидан прокурор назоратини, хусусан қабул қилинган қарорлар ҳақида прокурорни хабардор қилиш, суриштирувчи ва терговчига кўрсатмалар бериш, санксия бериш ёки санксия бериш учун судга илтимосномалар киритиш, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида “Хабеас корпус” институтини қўллашда, хусусан санксия бериш учун судга илтимосномалар ва зарур материалларни тақдим этиш, суд томонидан тайинланган эҳтиёт чорасининг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарларни судга юбориш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги амалий мисоллар билан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
суриштирув ва тергов органларининг ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари билан электрон идоралараро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022-йилдаги “Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-105-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024-йил 13-майдаги 27/2-114-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши натижасида “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” ягона электрон ахборот тизими жорий этилиб, зарур маълумотларни тезликда ва ҳаққоний қабул қилиш имкониятлари яратилган;
жиноят процесси иштирокчиларини “СМС-хабарнома” хизмати орқали электрон хабардор қилиш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан “Электрон жиноят иши” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2024-йил 11-июлдаги 27/2-169-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши суриштирув ва дастлабки тергов органлари ишини осонлантириши билан бирга, фуқароларга қўшимча қулайлик яратишга хизмат қилган;
жиноят ишларини суриштирув ва терговга тегишлилик қоидалари асосида суриштирув ёки дастлабки тергов органига топшириш жараёнини рақамлаштириш, жиноят ишларини бир суриштирув ва тергов бўлинмаси доирасида суриштирувчи ва терговчилар ўртасида электрон тақсимлашни йўлга қўйиш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан “Электрон жиноят иши” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бош прокуратуранинг 2024-йил 
11-июлдаги 27/2-169-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши жиноят-процессуал қонуни нормаларини тўғри татбиқ этилишини таъминлаш билан бирга, жараёнда субективликни олдини олишга, иш ҳажмини адолатли тақсимлаш орқали иш сифатини оширишга, пировард натижада фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини янада ишончли таъминлашга хизмат қилган;
суриштирув ва дастлабки тергов устидан прокурор назоратини, хусусан 
қабул қилинган қарорлар ҳақида прокурорни хабардор қилиш, суриштирувчи ва терговчига кўрсатмалар бериш, санксия бериш ёки санксия бериш учун судга илтимосномалар киритиш, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида “Хабеас корпус” институтини қўллашда, хусусан санксия бериш учун судга илтимосномалар ва зарур материалларни тақдим этиш, суд томонидан тайинланган эҳтиёт чорасининг бекор қилинганлиги ҳақидаги хабарларни судга юбориш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш ҳақидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан “Электрон жиноят иши” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган 
(Бош прокуратуранинг 2024-йил 11-июлдаги 27/2-169-24-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши қоғозбозлик ҳолатларига чек қўйишга, назорат сифати ошириш орқали бу борадаги масъулиятни янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish