Жасурбек Рустамович Эҳсоновнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда логистика соҳасида рақамли трансформациялашув жараёнларини чуқурлаштириш йўллари”, 08.00.16 – “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция” бўйича ихтисослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2372.
Илмий раҳбар: Ҳошимов Элмурод Абдусатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби, DSc.19/04.07.2023.1.88.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Қўчқоров Тоҳир Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Рақамли иқтисодиёт шароитида транспорт логистика тизимини рақамли трансформациялашув жараёнларини чуқурлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
услубий ёндашувга кўра, рақамли логистика самарадорлиги тушунчасининг иқтисодий мазмуни рақамли платформалардан фойдаланувчиларга кўрсатиладиган  транспорт логистика хизматлари сифати, тезлиги, хавфсизлиги ҳамда инновацион ечимларни татбиқ этишда тизимни қўллаб-қувватловчи механизмлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичи нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
Қўқон логистика марказида рақамли фаолиятни самарали юритиш имкониятини яратиш ҳамда транзит салоҳиятини оширишга кўмаклашувчи янги рақамли платформани жорий этиш орқали самарадорлигини ошириш асосланган;
“ақлли логистика” сегменти ва элементлари орқали мижозларга хизмат кўрсатиш кўрсаткичларини рақамли провайдерларга асосланган ҳолда самарадорлигини ошириш таклифи илмий жиҳатдан асосланган;
Ўзбекистонда транспорт логистика хизматлари ривожланишининг динамик ва оптимистик ссенарийлари бўйича 2030-йилга қадар “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ барқарорлигини таъминлашнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг транспорт-логистика соҳасида рақамли трансформация жараёнлари даражаси таъсирини тадқиқ қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ақлли шартномалар (смарт cонтраcц) сегменти ва элементлари жозибадорлиги юқорилигини таъминлаш орқали мижоз ва товар-мол етказиб берувчи ўртасидаги анъанавий шартномалар тузиш жараёнидаги трансаксион ҳаражатларни қисқартириш таклифи инобатга олинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 14 февралдаги 04/53-3-3261-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023 йил давомида 95,8 миллион сўмлик миқдорда молиявий ресурслар иқтисод қилиш амалиёти муваффақиятли амалга оширилди;
транспорт ва логистика хизматлар бозорини ривожлантириш, истеъмолчилар учун оммабоплигини таъминлашда рақамли иқтисодиёт моделлари тадқиқ этиш ёрдамида электрон ҳужжатлар улушини кенгайтириш таклифи инобатга олинган. (Транспорт вазирлигининг 2025 йил 4 мартдаги 4/2558-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида логистика хизматларидан фойдаланувчи мижозлар сони 15 мингга етиш орқали электрон хужжатлар улуши 96 фоизга етган.
инновацион логистика тамойили – “эшикдан-эшикгача” тамойилини битта буюртма принципи асосида юк айланиш ҳисобига содиқлик кўрсаткичи даражасидан келиб чиқиб сунъий интеллект (АИ) томонидан нарх белгиланиши амалиётини жорий қилиш таклифи инобатга олинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 14 февралдаги 04/53-3-3261-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Қўқон логистика марказининг рақамли трансформациялашув жараёнлари блокчейн технологиялари ёрдамида муваффақиятли ўтказиш бўйича йўл харитасида ўз аксини топган;
саноат 4.0 доктринасига асосан логистик компаниялар томонидан рақамли хизмат ва маркетинг таклифларини таъминот занжири орқали ягона тариф сиёсатига асосланган мувофиқлаштирилган қийматда юк эгасига етказиш таклифи инобатга олинган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 14 февралдаги 04/53-3-3261-сон маълумотномаси). Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган таклифларни амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тизимидаги корхоналар учун муҳим бўлган халқаро иқтисодий индекслардаги ўрнини яхшиланишига хизмат қилган. Ушбу таклиф “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўқон логистика марказининг 2023-йил учун белгиланган хизматлар соҳасида рақамли логистика технологиялари ёрдамида ишлаб чиқишда инобатга олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish