Махмудов Жахонгир Хаким ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергетика корхоналари рақамли трансформациясининг иқтисодий самарадорлигини ошириш”, 08.00.16 – Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt5603
Илмий раҳбар: Махкамов Бахтиёр Шухратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Юсупходжаева Гулчехра Баходирходжаевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қодиров Камолиддин Шухратович техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали.
II. Тадқиқотнинг мақсади энергетика корхоналари рақамли трансформациясининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон энергетика тизимида рақамли технологияларни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда Сcенарио Аналйсис усулини инвестицион таҳлил моделига киритиш илмий асосланган;
корхона даромадлари, инвестициялар ва соф фойда ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш учун махсус корреляция ва регрессия таҳлили асосида корхонанинг иқтисодий барқарорликка эришиши учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
рақамли лойиҳалар самарадорлигини бешта устувор лойиҳа (Дигитал Тwин, АИ & МЛ, ИоТ, Блоcкчаин, Биг Дата & БИ) бўйича босқичма-босқич амалга ошириш дастури таклиф этилган;
Ўзбекистон энергетика тизимини рақамлаштириш учун ташкилий, техник, молиявий, ҳуқуқий ва инновацион механизмларни қамраб олган ягона комплекс амалга ошириш механизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Энергетика корхоналари рақамли трансформациясининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
Ўзбекистон энергетика тизимида рақамли технологияларни жорий этишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда Сcенарио Аналйсис усулини инвестицион таҳлил моделига киритиш “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2025-йил 11-июлдаги
01-01-39/166-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 18-августдаги 02-28-1409-сонли маълумотномаси). Илмий янгиликни жорий қилиш натижасида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖда НПВ кўрсаткичи 2024-йилда 4,1 млрд. сўмга тенг бўлган.
Корхона даромадлари, инвестициялар ва соф фойда ўртасидаги боғлиқликни баҳолаш учун махсус корреляция ва регрессия таҳлили асосида корхонанинг иқтисодий барқарорликка етиши учун ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2025-йил 11-июлдаги 01-01-39/166-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 18-августдаги 02-28-1409-сонли маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2027-йилда соф фойда кўрсаткичи иқтисодий барқарорликка олиб келиши кутилмоқда.
Рақамли лойиҳалар самарадорлигини бешта устувор лойиҳа (Дигитал Тwин,
АИ & МЛ, ИоТ, Блоcкчаин, Биг Дата & БИ) бўйича босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилган дастур “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ фаолиятига тадбиқ этилган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2025-йил 11-июлдаги 01-01-39/166-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 18-августдаги 02-28-1409-сонли маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖдаги Дигитал Тwин лойиҳаси энг юқори кўрсаткичга эришиши мумкинлиги аниқланган.
Ўзбекистон энергетика тизимини рақамлаштириш учун ташкилий, техник, молиявий, ҳуқуқий ва инновацион механизмларни қамраб олган комплекс амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган механизм “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ фаолиятига жорий қилинган (“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг 2025-йил 11-июлдаги 01-01-39/166-сонли маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 18-августдаги 02-28-1409-сонли маълумотномаси). Натижада “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга ИСО 27001 ва ИЕC 61850 стандартларини жорий қилишга замин яратилган.