Утемуратов Азамат Бахитбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон шароитида афғон генофондига мансуб кўк рангли қўчқорлардан фойдаланишнинг самарадорлиги”, 06.02.03–Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Qx1363
Илмий раҳбар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бозоров Соли Рахматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Афғон генофондига мансуб кўк рангли наслли қўчқорлар маҳаллий қоракўл қўйларини жуфтлашдан олинган Ф1 авлодларнинг қоракўл териси сифати, жун ва гўшт маҳсулдорлигини аниқлаш ва селекция ишларида қўллаш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Илк бор Афғон генофондига мансуб кўк рангли қўзилар қора қўзиларга нисбатан тирик вазни бўйича бироз кичикроқ бўлиб, туғилган даврда урғочи қўзиларга нисбатан 0,32 кг ва эркак қўзиларда эса 0,29 кг ни ташкил қилди (п>0,05). 5,5-6,0 ойлик даврига келиб фарқланишлар урғочи қўзиларда мос равишда 1,1 кг ва эркак қўзиларда 2,0 кг га етказиш мумкинлиги асосланган. 
Қорақалпоғистон Республикаси Устюрт платоси шароитида афғон генофондига мансуб кўк рангли қўчқорларни маҳаллий қоракўл қўйлари билан жуфтлашдан олинган Ф1 авлодларнинг тери сифати ошишига, ҳаворанг ранг-барангликка мансуб териларнинг элита+1-синф қўзилар улуши 65,3 % га, пўлатранг ранг-барангликдаги қўзилар улуши 61,1 %  га кўтарилганлиги асосланган. 
Жун маҳсулдорлигинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари яхшиланиб, йиллик жун маҳсулдорлиги ҳаворанг ранг-барангли қўчқорлардан олинган авлодлар кўк рангли урғочи қўйларда 2070,5±190,7 г-га, қора рангдаги урғочи қўйларда 2207,5±211,6 г-га етказилиб, рентабеллик даражаси кўк ранглиларда 13,1 %, қора ранглиларда эса, 9,1 %  эканлиги исботланган.  
Афғон генофондига мансуб кўк рангли қўчқорлардан олинган авлодларда гўшт етиштиришнинг мақбул муддатлари аниқланди ва гўштдорлик коеффицейнти 3,4-га етказилиб, кўк рангли қўзиларда 22,5 %, қора ранглиларда эса, 29,2 % рентабеллик даражага ошириш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси шароитида Афғон генофондига мансуб кўк рангли қўчқорларни маҳаллий қоракўл қўйлари билан жуфтлашдан олинган Ф1  авлодларнинг қоракўл тери, гўшт ва жун маҳсулдорлигининг ошириш борасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
кўк рангли қоракўл терилари сифатини ошириш усули Қорақалпогʻистон Республикаси Қўнғирот тумани “Устюрт қоракўлчилик маркази” Ишлаб чиқариш корпоративида жорий этилган (Қорақалпогʻистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 23-январдаги 33/01-05-67-сон маълумотномаси). Натижада “Устюрт қоракўлчилик маркази” ишлаб чиқариш корпоративида, тажрибадаги ҳаворанг ранг-барангли қўчқорлардан олинган авлодларнинг кўк рангли теридан олинган соф фойда 700000 сўм ва қора рангли терилардан эса, 500000 сўм, пўлатранг ранг-барангли қўчқорлардан олинган авлодлар кўк терисидан 600000 сўм ва қора ранглилардан эса, 450000 сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси шунга мос равишда 31,5 %; 22,5 %; 27,0 % ва 20,2 % ни ташкил этган. 
Кўк ва қора рангли қоракўл қўзиларидан гўшт етиштириш бўйича тадқиқотлар Қорақалпогʻистон Республикаси Қўнғирот тумани “Ақ Толқин” қоракўлчиликка ихтисослашган фермер хўжалигида жорий этилган. (Қорақалпогʻистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 23-январдаги 33/01-05-67-сон маълумотномаси). Натижада Қўнғирот тумани “Ақ Толқин” фермер хўжалигида афғон генофондига мансуб кўк рангли қўчқорлар билан қора рангли қўйларни жуфтлаш натижаларидан олинган авлодларнинг ҳаворанга мансуб қўчқорларнинг гўшт маҳсулдорлигидан олинган соф фойда  кўк рангли авлодларда 512640 сўм, қора рангли авлодларда эса, 540480 сўм ва пўлатиранг ранг-барангли қўчқорлардан олинган авлодларда шуга мос равишда 429120 сўм ва  557010 сўмни ташкил этган. 
Кўк ва қора рангли қоракўл қўйларидан жун етиштириш бўйича Қорақалпогʻистон Республикаси Тахтакўпир тумани  “Жанадаря қоракўлчилик маркази” Ишлаб чиқариш корпоративида жорий этилган. (Қорақалпогʻистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 23-январдаги 33/01-05-67-сон маълумотномаси). Натижада Тахтакопир тумани "Жанадаря қоракўлчилик маркази" ишлаб чиқариш корпоративида тажрибадаги  ҳаворанг ранг-барангли қўчқорлардан олинган авлодларнинг кўк рангли қўйлар жун маҳсулдорлигидан олинган  соф фойда 17589 сўм ва қора рангли қойлар жун маҳсулдорлигидан эса, 12972 сўм, пўлатиранг ранг-барангли қўчқорлардан олинган авлодлар кўк қойлар жун маҳсулдорлигидан 14224 сўм ва қора ранглилилардан эса, 10008 сўм соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси шунга мос равишда 13,1 %; 9,1 %; 9,1 % ва 7,1 %-ни ташкил қилган.
    
 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish