Ахмедов Отабек Абдашимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маданийлаштирилган диплоид ғўза коллекцион намуналарининг селекцияда фойдаланиш имкониятлари”, 06.01.05 – Селекция ва уруғчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Qx957
Илмий раҳбар: Мамарахимов Бунёд Икрамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Аманова Махфурат Эшмурадовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мўминов Ҳасан Аликулович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғўзанинг маданийлашган диплоид Г.арбореум Л. ва Г.ҳербаcеум Л. турларига мансуб нав намуналарини ўрганиш, қимматли-хўжалик белгилари бўйича селексион баҳолаш ҳамда навлар популяциясидаги ажралиб чиққан ўсимликларда аналитик селекция усулини қўллаш орқали ўрта толали ғўза навлари генотипини бойитиш учун бошланғич ашё яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор маданийлашган Г.арбореум Л. ва Г.ҳербаcеум Л. диплод турларига мансуб коллекция нав намуналари морфологик ва асосий хўжалик белги ва хусусиятлари бўйича ўрганилган, баҳоланган ва аналитик селекция усулида амалий селекция учун толанинг ноёб хусусиятларига, юқори тола чиқими ва узунлигига эга бўлган намуналарни ажратиш имконияти асосланган;
танлаб олинган нав намуналар популяциясидаги тезпишарлиги, маҳсулдорлиги, тола чиқими ва узунлиги, вилтга, сўрувчи зараркунандаларга бардошлилиги бўйича алоҳида ажралиб чиққан ўсимликлар асосида аналитик селекция услубида оила ва тизмалар шакллантирилган ва улардан ўрта толали ғўза навлари генотипини бойитиш учун қимматли манба сифатида фойдаланиш имкониятлари илмий асосланган;
Г.арбореум Л. ва Г.ҳербаcеум Л. намуналарида аналитик селекция услубида танловлар олиб борилганда тезпишарликнинг 108,0-119,0 кун оралиғида барқарор сақланиши, шунингдек шоналашгача бўлган даврнинг нисбатан қисқалиги намуналарнинг униб чиққандан гуллашгача ва очилишгача бўлган даврларига таъсир кўрсатмаслиги аниқланган;
маданийлашган диплоид намуналарда ҳосилдорликни белгиловчи бир ўсимлик маҳсулдорлиги 37,0-70,4 г/ўсимликни ташкил этган ҳолда, белгининг ўзгарувчанлиги асосан бир тупдаги кўсаклар сонига боғлиқлиги қайд қилинган ва ажратиб олинган намуналарнинг белги бўйича барқарор популяцияда таркиб топганлиги асосланган;
аналитик селекция йўли билан Г.арбореум Л. турига мансуб диплоид Т-1980, Т-0306 тизмалари яратилган ва уларнинг қимматли хўжалик белгиларнинг ижобий мажмуига ва вертициллёз вилт касаллигига бардошли эканлиги, тезпишарлиги, тола чиқими ва гигроскопиклиги юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданийлаштирилган диплоид ғўза коллекцион намуналарининг селекцияда фойдаланиш имкониятларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
қимматли хўжалик белгиларнинг юқори мажмуасига эга, вертициллёз вилт касаллигига бардошли, юқори ҳосилдор, тезпишар, тола чиқими, толасининг гигроскопиклиги юқори бўлган диплоид Т-1980, Т-0306 тизмалари яратилиб, ғўза генофонди коллекциясига тақдим этилган ва амалий селекцияда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 18-ноябрдаги 05/04-04-622-сонли маълумотномаси). Натижада, Т-1980 тизмасининг тезпишарлиги 112-115 кун, ҳосилдорлиги 37,0-38,0 с/га, битта кўсак оғирлиги 3,7-3,9 г, тола чиқими 38,0-39,%, микронейр кўрсаткичи 4,9 га, Т-0306 тизмасининг тезпишарлиги 108-112 кун, ҳосилдорлиги 36,0 с/га, битта кўсак оғирлиги 3,7-3,8 г, тола чиқими 37,0-38,0%, микронейр кўрсаткичи 4,9 га тенг бўлган;
янги яратилган оила ва тизмалар Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Навоий илмий тажриба станциясиясида 0,4 га майдонда синов мақсадида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 18-ноябрдаги 05/04-04-622-сонли маълумотномаси). Натижада, тизмаларнинг тезпишарлиги ўртача 110-115 кун, битта кўсакдаги пахта вазни 3,9 г, тола чиқими 33,8-35,9 фоизлиги аниқланиб ўрта толали навларга яқин кўрсаткичларда ҳосилдорлик (38,0-39,5 с/га) намоён қилишига эришилган;
ғўзанинг диплоид турарига мансуб ҳосилдор, битта кўсакдаги пахта вазни, тола узунлиги ва тола чиқимининг юқори кўрсаткичларини ўзида мужассамлаштирган, ноёб белги хусусиятларга эга диплоид тизмалари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг Сирдарё илмий тажриба станциясиясининг ўртача шўрланган тупроқлари шароитида 0,4 га майдонда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 18-ноябрдаги 05/04-04-622-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий шароитда тизмаларнинг тезпишарлиги ўртача 108-112 кун, битта кўсакдаги пахта вазни 3,5-3,7 г, тола чиқими 34,5-36,5 фоиз, ҳосилдорлиги 36,0-36,5 с/га ни ташкил қилган.