Қутлимуратов Юсуп Қулбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш ва жойлаштиришни экологик моделлар асосида оптималлаш алгоритмлари», 05.01.02–Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T506.
Илмий раҳбар: Утеулиев Ниетбай Утеулиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Тухтаназаров Дилмурод Солижонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш ва жойлаштириш масалаларини оптималлаштиришнинг экологик моделларини ишлаб чиқиш ва қарор қабул қилишнинг алгоритмик ва дастурий таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ва оптималлашга бир ўлчамли, кўп ўлчамли ва батафсил таҳлил қилишга тизимли ёндашишнинг усуллари ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш ва жойлаштириш масаласининг икки ва кўп мезонли экологик моделлари ва ечиш усуллари ишлаб чиқилган;
икки мезонли экологик модель учун маргиналлик муносабатлари ўрнатилган ва ресурслар турғунлиги асосида иқтисодий самарадорлик функциясини баҳолаш мезони ишлаб чиқилган;
кўп мезонли оптималлаштириш ва бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи алгоритмлар асосида Парето тўпламини тузиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп мезонли экологик моделлар, оптималлаштириш ва бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи алгоритмлар ва мулоқотли дастурий мажмуалар бўйича олинган натижалар асосида:
параметрик дастурлашнинг алгоритмик усулларига доир «Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш ва жойлаштириш масалаларини ечиш учун дастурий восита», «Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш ва жойлаштиришнинг детерминирланган ва стохастик масалаларини ечиш учун мулоқотли дастурий мажмуа» дастурий воситаларидан бошқарув қарорларини қабул қилишда фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида «UNICON.UZ» ДУК томонидан хулоса берилган («UNICON.UZ» ДУКнинг 2018 йил 20 декабрдаги хулосаси). Натижада қулай график интерфейсга эга бўлган кўп мезонли масалаларни ечишнинг мулоқотли дастурий мажмуаси бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи алгоритмлар асосида ечим вариантларини таҳлил қилиш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ихтисослаштириш ва жойлаштиришнинг икки мезонли экологик моделлари, иккилик муносабати, оптималлик шартлари, бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи алгоритмлар асосида Парето тўпламини тузишнинг усули ва алгоритмлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани «Шортанбай» ва «Нукус» массивлари фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 19 ноябрдаги 33-8/8626-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини максималлаш мезони бўйича оптималлаштиришда йиллик ўсишни 5%дан 15%гача орттириш имкони яратилган;
сув ресурсларини ҳисобга олувчи экологик моделлар, кўп мезонли масалаларни ечишнинг ва бошқарув қарорларини қабул қилишнинг усул ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий восита Нукус тумани «Шортанбай» ва «Нукус» массивлари фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 19 ноябрдаги 33-8/8626-сон маълумотномаси). Натижада сув истеъмоли минимуми мезони бўйича оптималлаштиришда сув истеъмоли режага нисбатан 8%дан 25%гача тежалишининг имкони яратилган;
ресурслар турғунлиги ва маргиналлик муносабатлари асосида иқтисодий самарадорлик функциясини баҳолаш алгоритмлари ва усуллари Кегайли тумани фермер хўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 19 ноябрдаги 33-8/8626-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг йиллик ўсиши бўйича ресурслар турғунлигида иқтисодий самарадорлик кўрсаткичини 3%дан 8%гача орттириш имконини берган.