Аманов Акмал Арипжоновичнинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили таълим йўналиши мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ped8595
Илмий раҳбар: Лутфуллаев Пўлатхон Муҳибуллаевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш (PhD).
 Расмий оппонентлар: Собирова Махбуба Юсупджановна, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор; Қамбарова Дилдора Ибрагимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.            
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили) таълим йўналиши талабаларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат: 
маданиятлараро мулоқот компетенсиясининг таркибий компонентлари – когнитив (Билимга оид), аффектив (Ҳиссий-эмоционал), амалий (Кўникма ва малакалар), метакогнитив (Рефлекция ва ўзини англаш) ва мотивацион (Ички рағбат) компонентлари, уларни шакллантиришга хизмат қилувчи ўқув жараёнининг структура-мантиқий асослари ҳамда чет тилини ўрганиш контекстида маданиятлараро англашувни таъминлайдиган тил бирликларининг функсионал талқини янгича назарий ёндашув асосида ишлаб чиқиш негизида хорижий тил (инглиз тили) таълим йўналишида “маданиятлараро мулоқот компетенсияси” тушунчасининг лингвистик, лингводидактик ва педагогик мазмуни аниқлаштирилган;
хорижий тилларни ўқитишда талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш бўйича илғор хорижий ва миллий тажрибаларни ўрганиш ҳамда уларни қиёсий таҳлил қилиш жараёнида мавжуд ёндашувларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари аниқланиб, уларнинг самарадорлик даражасини белгиловчи мезонлар асосида классификацияси таклиф қилинди, шунингдек, бу тажрибаларнинг маҳаллий аудиторияга мослаштириш имкониятлари асослаб берилди;
босқичма-босқич риовжлантиришга хизмат қилувчи дидактик жараённинг мотивацион, когнитив, фаолиятга йўналтирилган (практик), рефлексив, коммуникатив, интегратив каби механизмлари, структуравий элементлари ва функсионал боғлиқликлари аниқланиб, уларнинг самарадорлигини оширувчи омилларни тизимлаштириш асосида талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
тил ва маданиятни интеграциялашган ҳолда ўргатиш имконини берувчи, босқичма-босқич қўлланиладиган, коммуникатив вазиятларга асосланган амалий машғулотлар мажмуасини шакллантириш ҳамда уларнинг мазмуний-тузилмавий хусусиятлари ва ўқув жараёнидаги самарадорлик кўрсаткичлари илмий асосда аниқлаш орқали бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиф, топшириқлар тизими ва ўқув технологияларини ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларга инглиз тилини ўқитишда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш  методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
маданиятлараро мулоқот компетенсиясининг таркибий компонентлари – когнитив (Билимга оид), аффектив (Ҳиссий-эмоционал), амалий (Кўникма ва малакалар), метакогнитив (Рефлекция ва ўзини англаш) ва мотивацион (Ички рағбат) компонентлари, уларни шакллантиришга хизмат қилувчи ўқув жараёнининг структура-мантиқий асослари ҳамда чет тилини ўрганиш контекстида маданиятлараро англашувни таъминлайдиган тил бирликларининг функсионал талқини янгича назарий ёндашув асосида ишлаб чиқиш негизида хорижий тил (инглиз тили) таълим йўналишида “маданиятлараро мулоқот компетенсияси” тушунчасининг лингвистик, лингводидактик ва педагогик мазмунига доир таклиф ва тавсиялардан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институти ўқув жараёни доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 14-июлдаги 1639-03-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий тил ўқитувчиларининг ўз дарсларига замонавий маданиятлараро методларни мослаштириш кўникмалари ривожланди;
хорижий тилларни ўқитишда талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш бўйича илғор хорижий ва миллий тажрибаларни ўрганиш ҳамда уларни қиёсий таҳлил қилиш жараёнида мавжуд ёндашувларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари аниқланиб, уларнинг самарадорлик даражасини белгиловчи мезонлар асосида классификацияси таклиф қилинди, шунингдек, бу тажрибаларнинг маҳаллий аудиторияга мослаштириш имкониятлари асослашга доир таклифлардан Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институтида бажарилган 101129076-сонли “ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 14-июлдаги 1638-03-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданият ва тил ўртасидаги боғлиқликни тушунишга йўналтирилган ўқув фаолияти самарадорлиги ортди;
босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қилувчи дидактик жараённинг механизмлари, структуравий элементлари ва функсионал боғлиқликлари аниқланиб, талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантириш моделини амалиётга татбиқ этишга доир маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим  ва  тараққиёт”  номли эшиттиришларининг  2025  йил  январ  ва  май  ойларидаги  сонлари сенарийсида тадқиқот юзасидан суҳбатлар бўлиб ўтди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 18-июлдаги 05-09-1176-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг маданий онг, коммуникатив сезгирлик ва мулоқотдаги контекстуал мослашув қобилиятлари изчил шаклланиши бўйича таклифлар кенг жамоатчлик эътиборига ҳавола этилган;
тил ва маданиятни интеграциялашган ҳолда ўргатиш имконини берувчи, коммуникатив вазиятларга асосланган амалий машғулотлар мажмуаси ва уларнинг мазмуний-тузилмавий хусусиятлари илмий асосда аниқланган ҳолда методик тавсиф, топшириқлар тизими ва ўқув технологиялари ишлаб чиқишга доир таклифлар “Хорижий тилларни ўқитишда маданиятлараро мулоқотни шакллантириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғи гувоҳномаси, рўйҳатга олиш рақами 429-370). Натижада, талабалар мустақил фикрлаш, маданиятлараро вазиятларда тилни контекстга мос қўллаш ва ўзга маданият вакиллари билан самарали мулоқот қилиш кўникмаларига эга бўлдилар.

Yangiliklarga obuna bo‘lish