Атабаева Наргиса Набижоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларга инклюзив таълим фанини рақамли таълим муҳитида ўқитиш методикаси” 13.00.02 – Таълимва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.2.PhD/Ped9962
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ичоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01 
Расмий оппонентлар: Аннаева Назокат Ражапбаевна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Жураханов Хамидулло Хожимирзаевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларга “Инклюзив таълим” фанини рақамли таълим муҳитида ўқитиш методикасини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларга инклюзив таълим фанини рақамли таълим муҳитида ўқитишни ривожлантиришнинг индикаторлари, дидактик фаолият шакллари ҳамда ўқув фаолиятини бошқариш ва машғулотларни ташкил этиш жараёнларининг талабанинг индивидуал эҳтиёжларига асосан аниқлаштирилган;
талабаларга инклюзив таълим фанини рақамли таълим муҳитида ўқитишнинг ривожлантириш режалаштирилган ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва қайта алоқани таъминлаш имкониятини яратиш учун аниқ белгиланган ўқув мақсадларининг кўрсаткичли-даражавий жиҳатларига кўра аниқлаштирилган;
талабаларга инклюзив таълим фанини рақамли таълим муҳитида ўқитишнинг педагогик модели ўз фаолиятини касбий таълим мақсадлари билан фаол тадқиқотчилик мақсадини уйғунлаштира олиш жараёнларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларга инклюзив таълим фанини рақамли таълим муҳитида ўқитишни дидактик таъминоти, талабаларнинг ижодий, аналитик ва рефлексив фикрлашини ривожлантириш, инновацион педагогик технологияларни амалиётга татбиқ қилишни тизимли қўллаш асосида Eduforall.uz электрон платформа ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни инклюзив шароитда ишлаш коъникмаларини ривожлантириш асосида:
талабаларга инклюзив таълим фанини рақамли таълим муҳитида ўқитишни ривожлантиришнинг индикаторлари, дидактик фаолият шакллари ҳамда ўқув фаолиятини бошқариш ва машғулотларни ташкил этиш жараёнларининг талабанинг индивидуал эҳтиёжларига асосан аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” номли ўқув қўлламна мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғига асосан берилган № 597114-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада,талабаларга инклюзив таълимни рақамли муҳитда ўқитиш сифатини баҳолаш учун ишлаб чиқилган методология доирасида қўлланиладиган диагностик воситалар ишлаб чиқилди; 
талабаларга инклюзив таълим фанини рақамли таълим муҳитида ўқитишнинг ривожлантириш режалаштирилган ўқув натижаларини тўла ташхислаш ва қайта алоқани таъминлаш имкониятини яратиш учун аниқ белгиланган ўқув мақсадларининг кўрсаткичли-даражавий жиҳатларига кўра аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 2023-2024-йилларда Наманган давлат чет тиллари институтининг 2023-2024-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 EMPOWER:Women Entrepreneurship, Empowerment, employability and self-confidence”( Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 14-июлдаги 1642-03-сонли маълумотномаси) номли амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган. Натижада, талабаларга инклюзив таълим фанини рақамли таълим муҳитида ўқитиш бўйича “Дигитал инклюзив макон” дастури ишлаб чиқилди;
талабаларга инклюзив таълим фанини рақамли таълим муҳитида ўқитишнинг педагогик модели ўз фаолиятини касбий таълим мақсадлари билан фаол тадқиқотчилик мақсадини уйғунлаштира олиш жараёнларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2025-йил январ-июн ойларидаги сонларида“Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастур ва ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телеканали” 2025-йил 21-июлдаги 05-09-1202-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларга инклюзив таълим фанини рақамли таълим муҳитида ўқитишнинг педагогик модели ишлаб чиқилди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish