Бадалов Авазбек Рустамжоновичнинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсиясини ривожлантириш методикаси” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9122
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Илмий раҳбар: Якуббаев Муродилла Маруфович, Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет  тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01- рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Болтаева Моҳичехра Жамшид қизи педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Сулаймонова Саодат Усубхоновна педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент; 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсиясини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсийалар ишлаб сҳиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсияси таркибий жиҳатдан мотивацион-аксиалогик, когнитив, операционал-амалий, коммуникатив-рефлексив ҳамда шахсий-ахлоқий компонентлари педагог фаолиятини жамоатчилик назоратига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги шахсга йўналтирилган ёндашув, компетенсиявий ва аксиологик тамойиллар уйғунлиги, педагогик интеграция ва рефлексив мониторинг механизмларининг жорий этилиши асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларда инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсиясини ривожлантириш модели оʻз фаолиятини касбий таълим мақсадлари билан фаол тадқиқотчилик мақсадини уйгʻунлаштира олиш жараёнларига устуворлик бериш асосида “Кўприк” ва “Трансформатив уюм” каби инновацион муаллифлик методлари билан такомиллаштириб ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларда инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти, талабаларнинг аналитик, рефлексив ва ижодий фикрлашини ривожлантириш, инновацион педагогик технологияларни амалиётга татбиқ қилишни тизимли қоʻллаш асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсиясини ривожлантириш асосида:
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсияси таркибий жиҳатдан мотивацион-аксиалогик, когнитив, операционал-амалий, коммуникатив-рефлексив ҳамда шахсий-ахлоқий компонентлари педагог фаолиятини жамоатчилик назоратига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялардан “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” номли ўқув қўлламна мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғига кўра берилган 597114-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, тадқиқот жараёнида бўлажак педагогларнинг инклюзив таълим шароитида самарали ишлаш малака ва кўникмаларини ривожлантиришга оид педагогик жиҳатлар очиб берилиб, уларни аниқлаш ва баҳолашга мўлжалланган диагностик воситалар ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларни инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги шахсга йўналтирилган ёндашув, компетенсиявий ва аксиологик тамойиллар уйғунлиги, педагогик интеграция ва рефлексив мониторинг механизмларининг жорий этилиши асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 2023-2024-йилларда Наманган давлат чет тиллари институтининг 2023-2024-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР:Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” (14-июл 2025-йил. 1642-03-сонли маълумотномаси) номли лойиҳаси доирасида. Натижада, олий таълим тизимида бўлажак педагогларнинг касбий тайёргарлик даражаси, психологик мослашувчанлик салоҳияти ва таълим жараёнидаги фаолият самарадорлиги сезиларли даражада оширилиши илмий жиҳатдан асослаб берилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларда инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсиясини ривожлантириш модели оʻз фаолиятини касбий таълим мақсадлари билан фаол тадқиқотчилик мақсадини уйгʻунлаштира олиш жараёнларига устуворлик бериш асосида “Кўприк” ва “Трансформатив уюм” каби инновацион муаллифлик методлари билан такомиллаштириб ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан 2025-йил январ-июн ойларидаги сонларида “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастур ва ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телеканали” 2025-йил 21-июлдаги 05-09-1202-сон маълумотномаси). Натижада, инклюзив таълим шароитида педагогик компетенсияни ривожлантиришга хизмат қилувчи, “Кўприк” ҳамда “Трансформатив уюм” методларига асосланган ўқув курси ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак педагогларда инклюзив таълим шароитида ишлаш компетенсиясини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти, талабаларнинг аналитик, рефлексив ва ижодий фикрлашини ривожлантириш, инновацион педагогик технологияларни амалиётга татбиқ қилишни тизимли қоʻллаш асосида такомиллаштиришга доир методик тавсиялар “Инклюзив таълим. Госпитал педагогика” номли ўқув қўлламна мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғига кўра берилган 597114-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, олий таълим муассасалари шароитида педагог кадрларнинг инклюзив таълимга оид компетенсиясини ривожлантиришга мўлжалланган тренинг машғулотлари тизими ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish