Бозоров Сирожиддин Рустам ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси): “Ўқув машғулот босқичидаги футболчиларни сенситив даврларни инобатга олган ҳолда техник усулларга ўргатиш услубияти”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped6730.
Илмий раҳбар: Нуримов Раҳмонберди Игамбердиевич педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Кочкаров Атабек Ахматваевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, Шаджалилов Шерзод Инагамович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув машғулот босқичидаги футболчиларни техник усулларга ўргатишда сенситив даврларини инобатга олган ҳолда машғулотларни ташкил қилиш услубиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
11 ёшдан 15 ёшгача бўлган футболчиларнинг асосий жсмоний сифатларини ривожланганлик даражасидан келиб чиқиб техник усулларни бажариши орасидаги коррелацион боғлиқлик асосида сенситив даврларнинг энг мақбул ёш кўрсаткичини аниқлаш ҳисобига техник усулларга ўргатиш самарадорлиги оширилган;
ўқув машғулот босқичидаги футболчиларни йиллик машғулот воситаларини ҳар бир ёш учун алоҳида организимнинг юкламага нисбатан умумий бардошлилик чегараларидаги зўриқиш ва қайта тикланиш даражаси бўйича нисбатларини қатъий тартиблаштириш ҳисобига уларнинг мусобақа фаолияти, техник ва жисмоний тайёргарлигини имкониятлари яхшиланган.
футболчиларнинг фаолиятини баҳолаш учун тезкорлиги, аниқлиги, тезкор-кучи ҳамда тезкорлик-аниқлиги ва кучини бир вақтда баҳоловчи ҳаракат тестларини ўқув машғулот босқичига киритиш ҳисобига жисмоний ва техник тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими такомиллаштирилган;
ўқув машғулот босқичидаги футболчиларининг жисмоний ривожланиши ва сенситив даврларни инобатга олган ҳолда юклама катталиги бўйича техник ва жисмоний тайёргарлик ҳамда асосий жисмоний сифатларини тарбиялашга йўналтирилган машғулот услубиятни ишлаб чиқиш ҳисобига уларни техник усулларга ўргатиш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув машғулот босқичи футболчиларининг сенситив даврларини инобатга олган ҳолда техник усулларга ўргатиш услубиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
11 ёшдан 15 ёшгача бўлган футболчиларнинг асосий жсмоний сифатларини ривожланганлик даражасидан келиб чиқиб техник усулларни бажариши орасидаги коррелацион боғлиқлик асосида сенситив даврларнинг энг мақбул ёш кўрсаткичини белгилаб бериш бўйича таклиф ва тавсиялар “ОЛЙМПИC ПФК” футбол академиясидаги 11-15 ёшли шуғулланувчиларнинг машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 28-июндаги 03-16/6506-сон-сон маълумотномаси). Натижада, уларнинг жамоавий техник-тактик ҳаракатлари самарадорлиги 19 % га яхшиланган ва Тошкент шаҳар чемпионатида фахрли ўринлар қўлга киритилган;
ўқув машғулот босқичидаги футболчиларни йиллик машғулот воситаларини ҳар бир ёш учун алоҳида организимнинг юкламага нисбатан умумий бардошлилик чегараларидаги зўриқиш ва қайта тикланиш даражаси бўйича нисбатларини қатъий тартиблаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “ОЛЙМПИC ПФК” футбол академиясидаги 11-15 ёшли шуғулланувчиларнинг машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 28-июндаги 03-16/6506-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот жараёнидаги техник тайёргарликни баҳолаш учун танлаб олинган тест меъёрларидаги натижалар 15,8% га ошди ва Тошкент шаҳар чемпионатида фахрли ўринлар қўлга киритилган;
футболчиларнинг фаолиятини обектив ва ишончли баҳолаш учун тезкорлиги, аниқлиги, тезкор-кучи ҳамда тезкорлик-аниқлиги ва кучини бир вақтда баҳоловчи ҳаракат тестларини ўқув машғулот босқичига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар “ОЛЙМПИC ПФК” футбол академиясидаги 11-15 ёшли шуғулланувчиларнинг машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 28-июндаги 03-16/6506-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳидаги шуғулланувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги 16,4% га яхшиланган;
ўқув машғулот босқичидаги футболчиларнинг жисмоний ривожланиши ва сенситив даврларни инобатга олган ҳолда юклама катталиги бўйича техник ва жисмоний тайёргарлик ҳамда асосий жисмоний сифатларини тарбиялашга йўналтирилган машғулот услубиятини қўллаш бўйича бўйича таклиф ва тавсиялар “ОЛЙМПИC ПФК” футбол академиясидаги 11-15 ёшли шуғулланувчиларнинг машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 28-июндаги 03-16/6506-сон маълумотномаси). Натижада, тажриба гуруҳидаги шуғулланувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги 12,8% га ошган.