Игамбердиев Обиджон Рубдулла ўғли
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўп йиллик тайёргарлик босқичларида футболчиларни саралаб олишнинг илмий-назарий асослари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: (В2023.4.DSc/Ped798). В2025.2.DSc/Пед798.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Газиев Шукуржон Шухрат ўғли педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар Кочкаров Атабек Ахматбаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Мусаев Бахром Бахтиярович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Махмудов Азамжон Мухторович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўп йиллик тайёргарлик босқичларидаги футболчиларни саралаб олиш методологиясининг илмий-назарий асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
футболчиларни кўп йиллик тайёргарлигининг ўқув машқ босқичида ўйиндаги техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини аниқлаш, спорт такомиллаштириш босқичида белгиланган спорт разрядини эгаллашга қаратилган саралаш тизимини ишлаб чиқиш ҳисобига алоҳида босқичларда мақсадли тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
турли ёшдаги футболчиларни мусобақа фаолияти самарадорлигини ташкил қилувчи асосий техник-тактик ҳаракатларни ёшга доир хусусиятлари (бир ўйин давомида техник-тактик ҳаракатлар сонининг ортиши ва улардаги хатолар сонини камайиши) бўйича футболчилар фаолиятига таъсир этувчи асосий доминант омилларни белгилаш ҳисобига йиллик машғулотларни режалаштириш имкониятлари оширилган;
кўп йиллик тайёргарлик босқичларидаги футболчиларни тайёргарлик томонларини баҳоловчи муҳим аспектларини аниқлаш асосида ўйин амплуаларига ажратилган ҳолда баҳолаш рейтингини (“паст”, “ўрта”, “юқори”) ишлаб чиқиш ҳисобига футболчилар тайёргарликларини назорат қилиш тизими такомиллаштирилган;
футболчилар тайёргарлигини  баҳолаш, ёшга оид саралаш мезонларини аниқлаш асосида уч босқичли (антропометрик кўрсаткичлари, жисмоний ва техник тайёргарлиги, мусобақа фаолияти) интеграл тайёргарлик кўрсаткичларини белгилашга қаратилган саралаб олиш технологиясини такомиллаштириш ҳисобига футболчиларни тайёрлаш ва саралаб олиш самарадорлиги яхшиланган;
кўп йиллик тайёргарлик босқичидаги футболчиларни фаолият самарадорлигига таъсир кўрсатадиган устувор кўрсаткичларни аниқлаш асосида биринчи босқичдан иккинчи босқичга ўтказишга қаратилган, футболчиларни дастлабки шуғуллантиришдан профессионалга ўтказишгача бўлган тайёрлаш механизмини ишлаб чиқиш ҳисобига машғулотларни ташкил этишнинг илмий-назарий асослари такомиллаштирилган;   
кўп йиллик тайёргарлик босқичларида шуғулланувчи футболчиларни ҳар томонлама тайёргарлик кўрсаткичлари, дастлабки олинган натижалар асосида маълумотлар базасини шакллантириш (1-босқич) ва олинган натижалар асосида шуғулланувчиларнинг келажаги ҳақида қарор қабул қилиш учун ўйин амплуасини белгилаш (2-босқич), олинган маълумотлар асосида футболчиларнинг шахсий профилини яратиш ҳамда профессионал футболга ўтказишга оид асосий вазифаларни ҳал қилишга қаратилган саралаб олишнинг консептуал моделини ишлаб чиқиш ҳисобига саралаб олиш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўп йиллик тайёргарлик босқичларида саралаб олишнинг илмий-назарий асослари бўйича педагогик тажриба ва тадқиқот давомида олинган илмий натижалари асосида: 
футболчиларни кўп йиллик тайёргарлигининг ўқув машқ босқичида ўйиндаги техник-тактик ҳаракатлар самарадорлигини аниқлаш, спорт такомиллаштириш босқичида белгиланган спорт разрядини эгаллашга қаратилган саралаш тизимини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти футбол академияси футболчиларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 02-16/4066-сон маълумотномаси). Натижада, футболчиларнинг турли ёшдаги терма жамоаларига саралаб олиш самарадорлиги ўртача 15,8 % га яхшиланган; 
турли ёшдаги футболчиларни мусобақа фаолияти самарадорлигини ташкил қилувчи асосий техник-тактик ҳаракатларни ёшга доир хусусиятлари (бир ўйин давомида техник-тактик ҳаракатлар сонининг ортиши ва улардаги хатолар сонини камайиши) бўйича футболчилар фаолиятига таъсир этувчи асосий доминант омилларни белгилаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент футбол академияси ва Тошкент вилояти футбол академияси ўқув-машғулотлари жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 02-16/4066-сон маълумотномаси). Натижада, “Спортни такомиллаштириш босқичи” футболчиларининг мусобақа фаолияти самарадорлиги ўртача 12,4% га ошган;  
кўп йиллик тайёргарлик босқичларидаги футболчиларни тайёргарлик томонларини баҳоловчи муҳим аспектларини аниқлаш асосида ўйин амплуаларига ажратилган ҳолда баҳолаш рейтингини (“паст”, “ўрта”, “юқори”) қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти футбол академияси машғулотлари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 02-16/4066-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўқув-машқ босқичи”даги футболчиларни умумий жисмоний тайёргарлиги 14,2 %, махсус жисмоний тайёргарлиги 14,7 %, техник-тактик ҳаракатларининг самарадорлиги 16,1 %, жисмоний ривожланиши 14,6 %, функсионал тайёргарлиги эса 14,4 % га яхшиланган, “Спорт такомиллаштириш босқичи”да шуғулланувчи футболчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги 12,3 %, махсус жисмоний тайёргарлиги 13,7 %, жисмоний ривожланиши 9,7 %, функсионал тайёргарлиги 14,5 %, мусобақа фаолияти самарадорлиги эса 13,5 % га яхшиланган; 
футболчилар тайёргарлигини  баҳолаш, ёшга оид саралаш мезонларини аниқлаш асосида уч босқичли (антропометрик кўрсаткичлари, жисмоний ва техник тайёргарлиги, мусобақа фаолияти) интеграл тайёргарлик кўрсаткичларини белгилашга қаратилган саралаб олиш технологиясини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент футбол академияси футболчиларининг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 02-16/4066-сон маълумотномаси). Натижада, футболчиларнинг техник-тактик тайёргрлиги 16,9 % га яхшиланган; 
кўп йиллик тайёргарлик босқичидаги футболчиларни фаолият самарадорлигига таъсир кўрсатадиган устувор кўрсаткичларни аниқлаш асосида биринчи босқичдан иккинчи босқичга ўтказишга қаратилган, футболчиларни дастлабки шуғуллантиришдан профессионалга ўтказишгача бўлган тайёрлаш механизми бўйича таклиф ва тавсиялар “Футбол ихтисослигига кириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директорининг 2025-йил 24-апрелдаги 22-сонли буйруғига асосан Д-0064 сонли нашр гувоҳнома). Натижада, кўп йиллик тайёргарлик босқичларидаги футболчиларни тайёрлашнинг самарадорлиги оширилган;
кўп йиллик тайёргарлик босқичларида шуғулланувчи футболчиларни ҳар томонлама тайёргарлик кўрсаткичлари, дастлабки олинган натижалар асосида маълумотлар базасини шакллантириш (1-босқич) ва олинган натижалар асосида шуғулланувчиларнинг келажаги ҳақида қарор қабул қилиш учун ўйин амплуасини белгилаш (2-босқич), олинган маълумотлар асосида футболчиларнинг шахсий профилини яратиш ҳамда профессионал футболга ўтказишга оид асосий вазифаларни ҳал қилишга қаратилган саралаб олишнинг консептуал моделини қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент футбол академиясининг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ қилинган (Ўзбекистон республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 02-16/4066-сон маълумотномаси). Натижада, академия футболчиларни турли ёшдаги терма жамоаларига саралаб олиш самарадорлиги ўртача 21,4 % га яхшиланган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish