Султонов Алишер Исмоиловичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Белбоғли курашчиларнинг техник-тактик тайёргарлигининг илмий методик жиҳатлар”,
13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6784.
Илмий раҳбар: Иштаев Жавлон Мавлонбоевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.22.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Артиқов Зохид Собитжонович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: белбоғли курашчиларнинг техник-тактик тайёргарлигининг илмий-методик жиҳатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
белбоғли курашчиларни беллашув жараёнидаги техник ҳаракатларига ўргатиш учун мураккаб техник элементларнинг бажарилишида учрайдиган хато ва нуқсонларни олдини олишга қаратилган идеамотор машқлардан фойдаланиш тартибини машғулотларга киритиш ҳисобига мантиқий тафаккурда таҳлил қилиш имконияти такомиллаштирилган;
белбоғли курашчиларни асосий усулларга ўргатишда ҳар бир фазаларини аниқ амплитуда бўйича бажариш орқали базавий хатти-ҳаракатларни кифтлаш, илиш ва тўсиб ташлаш ҳаракатларини бажаришга қаратилган “ТАКТИК” спорт технологиясини ишлаб чиқиш ҳисобига дастлабки техник элементларига ўргатиш имконияти кенгайтирилган;
белбоғли курашчиларнинг беллашув вақтида тактик тайёргарликнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш учун антропометрик кўрсаткичлари бўйича табақалаштирилган (озғин, семиз, баланд бўйли, паст бўйли спортчилар)га мос комбинациялар дастурини такомиллаштиришга қаратилган мажмуавий тайёргарлик модулини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳужум қилиш вазиятини назорат қилиш имконияти кенгайтирилган;
белбоғли курашчиларнинг жисмоний тайёргарлик, мувозанат сақлаш қобилиятиларини ривожлантириш учун вертикал, сагитал ва фронтал йўналишларни “Барани креслоси” тренажёридан фойдаланиш ҳисобига техник-тактик тайёргарлиги ва мувозанат сақлаш қобилиятиларининг имкониятлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилганлиги. Белбоғли курашчиларнинг техник-тактик тайёргарлигининг илмий методик жиҳатлари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
белбоғли курашчиларни беллашув жараёнидаги техник ҳаракатларига ўргатиш учун мураккаб техник элементларнинг бажарилишида учрайдиган хато ва нуқсонларни олдини олишга қаратилган идеамотор машқлардан фойдаланиш тартибини машғулотларга киритиш ҳисобига мантиқий тафаккурда тахлил қилиш имконияти Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ давлат педагогика университети талабаларининг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 14 декабрдаги 03-16/12869-сонли малумотномаси). Натижада курашчиларда техник-тактик тайёргарликнинг 5 та кўрсаткичи бўйича нисбий ўсишнинг ўртача арифметик қиймати 11 % га яхшиланган;
белбоғли курашчиларни асосий усулларга ўргатишда ҳар бир фазаларини аниқ амплитуда бўйича бажариш орқали базавий хатти-ҳаракатларни кифтлаш, илиш ва тўсиб ташлаш ҳаракатларини бажаришга қаратилган “ТАКТИК” спорт технологиясини ишлаб чиқиш ҳисобига дастлабки техник элементларига ўргатиш имконияти Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ давлат педагогика университети талабаларининг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 14 декабрдаги 03-16/12869-сонли малумотномаси). Натижада талабаларда шуғулланувчи Белбоғли курашчиларнинг техник-тактик ҳаракатлари 19.47 % га такомиллаштирилган;
белбоғли курашчиларнинг беллашув вақтида тактик тайёргарликнинг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини яхшилаш учун антропометрик кўрсаткичлари бўйича табақалаштирилган (озғин, семиз, баланд бўйли, паст бўйли спортчилар)га мос комбинациялар дастурини такомиллаштиришга қаратилган мажмуавий тайёргарлик модулини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳужум қилиш вазиятини назорат қилиш бўйича таклифлар Чирчиқ давлат педагогика университети талабаларининг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 14 декабрдаги 03-16/12869-сонли малумотномаси). Натижада, белбўли курашчиларнинг тактик ҳаракатлари 18.9% га яхшиланган;
белбоғли курашчиларнинг жисмоний тайёргарлик, мувозанат сақлаш қобилиятиларини ривожлантириш учун вертикал, сагитал ва фронтал йўналишларни “Барани креслоси” тренажёридан фойдаланиш ҳисобига техник-тактик тайёргарлиги ва мувозанат сақлаш қобилиятиларининг имконияти чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг белбоғли курашчиларига татбиқ этилди. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 14 декабрдаги 03-16/12869-сонли малумотномаси). Натижада, талабаларда мувозанат сақлаш қобилиятиларини 19.47 % га яхшиланган.