Улканов Сардоржон Содиқжон ўғлининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кредит-модул тизими асосида ўқув материалларини замонавий дидактик таъминотини яратиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped5163
Илмий раҳбар: Асқаров Ихтиёр Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат техника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Андижон давлат техника институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2020.Т.124.01 рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Умарова Гулчеҳра Абитовна, педагогика фанлари доктори, доцент, Хакимов Жамшид Октямовcиҳ педагогика фанлари фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. бўлажак муҳандисларнинг таълим жараёнини кредит-модул тизими асосида самарали ташкил этиш учун ўқув материалларини замонавий дидактик таъминот билан таъминлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
кредит-модул тизими асосида таълим олувчиларни қўлловчи, муҳандислик фаолиятига тайёрлаш даражасини ривожлантиришда ўз-ўзини бошқариш механизмини шакллантириш, ўқув аналитикасига таянган ҳолда, ҳамда талабаларнинг муҳандислик фаолияти Ресеарч Гате (илмий ижтимоий тармоқ) орқали янги дидактик материаллар мослаштириб таклиф қилинадиган “Адаптив йўриқнома” алгоритми ишлаб чиқилган.
ўқув материалини замонавий дидактик воситалар ёрдамида мустақил ўзлаштириш, кредит-модул тизми учун мос келадиган “КМН-харита” (Компетенсия–Модул–Натижа) тузилмаси ҳамда амалий кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган мобил илова, электрон ўқув қўлланма, wебсайт, “Опен Сcиенcе” ва ўқув қўлланмалар орқали талабаларнинг мутахассислик фанларини замонавий ўқув дидактик воситалар ёрдамида билимини такомиллаштиришнинг дидактик шарт-шароитлари тузилмаси ва модели ишлаб чиқилган;
Д3Д (Дигитал Дидаcтиc Десигн) консепсиясига асосланган ҳолда, шаффоф ва трансферга яроқли методик тизим яратилди; бунда “уч компонентли дидактик синергетика” (мобил илова + электрон ўқув қўлланма + вебсайт) 6-3-5 метод, мобил викторина ва ассессмент методлари билан интеграция қилиниб, талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилувчи ўқув-методик таъминот тизими ишлаб чиқилди ҳамда автомобиллар конструксияси фанининг ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
муҳандислик фаолиятига тайёрлаш даражаларини баҳолаш учун репродуктив, вариатив ва креатив компетенсия босқичларини қамраб олувчи оптималлаштирилган баҳолаш мезонлари “Самарадорлик индекси” асосида МЕТ – Модерн Эдуcатионал Тоолслар ёрдамида тузилган комплекс педагогик топшириқлар ва тест синовлари орқали синовдан ўтказилиб, баҳолаш жараёни аниқлик, шаффофлик ва обективлик тамойиллари асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кредит-модул тизими асосида ўқув материалларини замонавий дидактик таъминотини яратиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
кредит-модул тизими асосида таълим олувчиларни қўлловчи, муҳандислик фаолиятига тайёрлаш даражасини ривожлантиришда Ресеарч Гате илмий базадан фойдаланиш, ўз-ўзини бошқариш механизмини шакллантириш, ўқув аналитикасига таянган ҳолда, ҳамда талабаларнинг муҳандислик фаолияти компонентларининг ташкилий функсиялари бўйича материаллар яхлит дидактик тизимда интеграциялаштирилган ташкилий тузилмавий модели “тармоқ-корхона-олийгоҳ” занжири ҳисобига модернизациялашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Транспорт воситаларининг эксплуатацион хусусиятлари назарияси” номли электрон ўқув қўлланма (Олий та'лим фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги “333”-сонли буйругʻи асосида, №333-408 рақамли нашр рухсатномаси) яратилган. Мазкур электрон ўқув қўлланма боълажак транспорт муҳандислари учун ўқув материалларини замонавий дидактик таъминотини яратишга хизмат қилган;
ўқув материалини замонавий дидактик воситалар ёрдамида мустақил ўзлаштириш, кредит-модул тизми учун мос келадиган “КМН-харита” (Компетенсия–Модул–Натижа) тузилмаси ҳамда амалий кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган мобил илова, электрон ўқув қўлланма, wебсайт, “Опен Сcиенcе” ўқув қўлланмалар орқали талабаларнинг мутахассислик фанларини замонавий ўқув дидактик воситалар ёрдамида “Транспорт воситаларининг эксплуатацион хусусиятлари назарияси” (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Андижон машинасозлик институтининг 2023-йил 20-июлдаги 457-к-сон буйругʻи, 457-012 рақамли гувоҳнома) номли ўқув қўлланма яратилган. Мазкур ўқув қўлланма бўлажак муҳандисларнинг касбий фаолиятига тайёрлашга доир таклифлари 60712500 – Транспорт воситалари муҳандислиги (автомобил транспорти) таълим йўналишининг малака талаби мазмунига сингдирилган;
Д3Д (Дигитал Дидаcтиc Десигн) консепсиясига асосланган ҳолда шаффоф ва трансферга яроқли методик тизимни яратиш, “уч компонентли дидактик синергетикаси” (мобил илова + электрон ўқув қўлланма + вебсайт) ни 6-3-5 метод, мобил викторина, ассессмент методлари ёрдамида интеграция қилиш орқали талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятини ривожлантириш асосида ўқув-методик таъминоти ва автомобиллар конструксияси фанининг ўқитиш методикаси такомиллаштирилган ва амалиётга жорий этилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 18- октябрдаги 02/01-01-95-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда мутахассислик фани бўйича кўникма ва амалий малакалар ривожланган.
муҳандислик фаолиятига тайёрлаш даражаларини баҳолаш учун репродуктив, вариатив ва креатив компетенсия босқичларини қамраб олувчи оптималлаштирилган баҳолаш мезонлари “Самарадорлик индекси” асосида МЕТ – Модерн Эдуcатионал Тоолслар ёрдамида тузилган комплекс педагогик топшириқлар ва тест синовлари орқали синовдан ўтказилиб, баҳолаш жараёни аниқлик, шаффофлик ва обективлик тамойиллари асосида оптималлаштирилга доир амалий таклиф ва тавсиялардан УЗБ-ИНД 2021-85 Эпоксид смоласи асосида, нано ўлчамдаги тўлдирувчилар билан бойитилган полимер композит материаллар ва қопламаларини механик хамда трибологик хоссаларини такомиллаштириш” мавзусидаги давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги халқаро қўшма илмий амалий халқаро лойиҳасини бажариш давомида фойдаланилган. Натижада кредит-модул тизими асосида ўқув материалларини замонавий дидактик таъминотини яратиш методикасини такомиллаштиришга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этишнинг методик ва дидактик таъминоти такомиллаштирилган.