Усманова Севара Султановнанинг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тарихий романларида малика образининг қиёсий-типологик таҳлили” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Fil530
Илмий маслаҳатчи: Касимов Абдугапир Абдикаримович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори (DSc), профессор Воситов Валижон Абдувахобович, иккинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори (DSc), профессор Хажиева Феруза Мелсовна, учинчи расмий оппонент сифатида филология фанлари доктори (DSc), профессор Тўраева Баҳора Баҳриддиновна
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тарихий романларида маликалар образини яратишда тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима тасвирини қиёсий таҳлил этиш ҳамда миллий руҳият масалаларининг ўзаро уйғунлиги асосида Шарқ ва Ғарб адабиётидаги фарқли жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек ва инглиз тарихий романларининг шаклланиш босқичлари, тадрижий такомилини ўрганиш орқали роман поетикасида тарихий шахс образининг бадиий тадрижи аниқланган;
тарихий романларга хос мозий ҳақиқати ва бадиий тўқиманинг қиёсий таҳлили малика биографиясига ижодкор муносабати ҳамда сарой хонимлари шахсияти ва тақдири бадиий талқинлари асосида далилланган;
Шарқ ва Ғарбда маликалар нафақат ҳукмдорлар рафиқаси ёки шаҳзодалар онаси, балки сарой ҳамда ҳукумат ишларида ҳам маслакдош сифатида намоён бўлиши, Европа маликалари расман тахт вориси сифатида фаолият олиб бориши, Шарқда эса давлат бошқаруви ҳукмдорлар томонидан амалга оширилиши, тарихий романлар сюжетида маликаларнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақидаги тарихий ҳақиқатлар адиблар эстетик идеали асосида бадиий тўқималар орқали тасвирланиши кўрсатилган;
ўзбек ва инглиз ёзувчиларининг Бибихоним, Гавҳаршодбегим, Элизабетта И, Виктория образлари тасвири орқали тарихий романларда миллий характер яратишдаги бадиий психологизмдан фойдаланиш маҳорати ижодкорлар индивидуал услуби орқали исботланган;
ўзбек ва инглиз ёзувчиларининг романчиликдаги анъанавийлик ва новаторлиги, уларнинг индивидуал маҳорати ҳамда поетик услубини тадқиқ этиш орқали тарихий романларнинг наср тараққиётидаги ўрни асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тарихий романларида малика образининг қиёсий-типологик таҳлили тадқиқи асосида олинган илмий натижалардан:
ўзбек ва инглиз тарихий романларининг шаклланиш босқичлари, тадрижий такомилини ўрганиш орқали роман поетикасига тарихий шахс образига хос хусусиятлар аниқланган ва уларнинг бадиий тадрижи кўрсатилган хулосалардан
Ф3-2019081773-рақамли “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил 20-мартдаги 1/04-202-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий қиммати ошган;
тарихий романларга хос мозий ҳақиқати ва бадиий тўқиманинг қиёсий таҳлили малика биографиясига ижодкор муносабати ҳамда сарой хонимлари шахсияти ва тақдири бадиий талқинлари ҳақидаги хулосалардан ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 7-апрелдаги № 01/4-1288-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-амалий аҳамияти ошишига эришилган;
ўзбек ва инглиз романларидаги тарихий шахс образига хос хусусиятлар маликалар тасвирининг фарқли ва муштараклик жиҳатлари ҳамда асарлардаги умуминсоний ғоя ва миллий руҳият тасвири ҳақидаги илмий хулосалардан “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2025-йил 5-мартдаги 04-1996-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий мукаммаллашувига эришилган;
ўзбек ва инглиз ёзувчиларининг тарихий романларда миллий характер яратишда бадиий психологизмдан фойдаланиш маҳорати Бибихоним, Гавҳаршодбегим, Элизабетта И, Виктория ижодкорлар индивидуал услуби асосидаги хулосаларидан “Девелопинг Бритиш анд Америcан литературе” дарслигини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2022-йил 30-декабр 429-сонли буйруғи). Натижада дарслик илмий-назарий материаллар билан бойитилган;
ўзбек ва инглиз ёзувчиларининг романчиликдаги анъанавийлик ва новаторлиги, уларнинг индивидуал маҳорати ва поетик услубини тадқиқ этиш орқали тарихий романларнинг наср тараққиётидаги ўрни ҳақидаги хулосалардан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонасининг “Миндонобод Сателлите Аccесс Миcросчоларшип Програм” С-У2800-21-ГР-3126 халқаро амалий лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими 62-мумий ўрта таълим мактабининг 2025-йил 3-мартдаги 4-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий-назарий материаллар билан бойитилган;
тарихий романларнинг бадиий-психологик талқинида шахс ва жамият муносабатлари ифодаси ҳамда аёл руҳияти тасвирида ижодий индивидуалликни аниқлашга оид илмий янгиликларни “Ўзбекистон” телерадиоканалида
2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Адабий жараён”, “Бедорлик”, “Жаҳон адабиёти”, “Ўзбек насри” номли дастурлар ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 18-февралдаги 05-09-198-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг халқчиллиги ортган.