Хаитов Бекзод Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муаммоли ўқитиш технологиялари воситасида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикаси” (Педагогик технология фани мисолида) 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.2.PhD/Ped7505
Илмий раҳбар: Қамбарова Дилорам Юсуповна педагогика фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат университети PhD.03/29.12.2022.Ped.l32.02
Расмий оппонентлар:
Сафарова Рохатой Ғайбуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Муаммоли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилар билан белгиланади:
талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантириш жараёнида учрайдиган когнитив тўсиқлар, мотивацион сусткашлик ва методик етишмовчиликлар тизимли равишда ўрганилиб, танқидий фикрлашни шакллантиришга хизмат қилувчи методик хусусиятлар фаол билиш жараёнлари, мустақил ва мантиқий фикр юритиш, умумлаштириш ҳамда баҳолаш каби ақлий операцияларни ўз ичига олган универсал ўқув ҳаракатлар билан интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
муаммоли топшириқлар турлари, уларнинг босқичлари ҳамда баҳолаш мезонларини ўз ичига олган комплекс методик модел конструктивизм назарияси, фаолиятга йўналтирилган таълим консепсияси асосида такомиллаштирилиб, самарали мулоқот, матнга асосланган тафаккур фаолиятлари ва ўқув билимларини реал амалиётга татбиқ этиш имкониятларини муаммоли таълим технологиялари билан дидактик уйғунликда босқичма-босқич тизимли ишлаб чиқилган;
танқидий фикрлашнинг мазмуни анъанавий қарашларда устувор бўлган ақл ва тафаккур танқидийлигига доир классик тасаввурлар педагогик технологиялар фанининг ўқув-техник воситалари билан вертикал ва горизонтал интеграциялашуви асосида муаммога йўналтирилган эмпирик стратегиялар татбиқ этилган ҳамда ҳамда ўқув мазмунининг семантик тўлиқлиги, когнитив фаоллиги ва амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш орқали илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштирилган;
муаммоли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришга қаратилган модификацион методика интерпретация, таҳлил, баҳолаш, хулоса чиқариш, тушунтириш ҳамда ўз-ўзини йўналтириш босқичларига асосланган технологик машғулотлар орқали муаммоли ва продуктив таълимнинг уйғунлигини ҳисобга олган ҳолда, Делфи лойиҳаси методологияси асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантириш жараёнида учрайдиган когнитив тўсиқлар, мотивацион сусткашлик ва методик етишмовчиликлар тизимли равишда ўрганилиб, танқидий фикрлашни шакллантиришга хизмат қилувчи методик хусусиятлар фаол билиш жараёнлари, мустақил ва мантиқий фикр юритиш, умумлаштириш ҳамда баҳолаш каби ақлий операцияларни ўз ичига олган универсал ўқув ҳаракатлар билан интеграциялашга доир таклиф ва мулоҳазалар асосида “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган ҳамда тажриба-синов обектларида оммалаштирилган. (Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 2024-йил 22-июлдаги 8-сон мажлис баёни билан тасдиқланди). Натижада муаммоли ўқитиш технологиялари асосида талабаларнинг таҳлилий ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган;
муаммоли топшириқлар турлари, уларнинг босқичлари ҳамда баҳолаш мезонларини ўз ичига олган комплекс методик модел конструктивизм назарияси, фаолиятга йўналтирилган таълим консепсияси асосида такомиллаштирилиб, самарали мулоқот, матнга асосланган тафаккур фаолиятлари ва ўқув билимларини реал амалиётга татбиқ этиш имкониятларини муаммоли таълим технологиялари билан дидактик уйғунликда босқичма-босқич ишлаб чиқишга доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий ко'никмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросни таъминлашда фойдаланилган ва мазкур лойиҳа доирасида нашр этилган ишларда ўз аксини топган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2021-йил 11-ноябрдаги 04/11-11089-сонли маълумотномаси).
танқидий фикрлашнинг мазмуни анъанавий қарашларда устувор бўлган ақл ва тафаккур танқидийлигига доир классик тасаввурлар педагогик технологиялар фанининг ўқув-техник воситалари билан вертикал ва горизонтал интеграциялашуви асосида муаммога йўналтирилган эмпирик стратегиялар татбиқ этилган ҳамда ҳамда ўқув мазмунининг семантик тўлиқлиги, когнитив фаоллиги ва амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаш орқали илмий-назарий жиҳатдан такомиллаштирилишига оид таклиф ва тавсияларидан ЎзМТРК “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМда 2022-2024-йилларда эфирга узатилган “Талим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 18-октябрдаги 04-36/1120-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган методик ёндашувларнинг кенг миқёсида оммалаштиришга эришилган.
муаммоли таълим технологиялари воситасида талабаларнинг танқидий фикрлашини ривожлантиришга қаратилган модификацион методика интерпретация, таҳлил, баҳолаш, хулоса чиқариш, тушунтириш ҳамда ўз-ўзини йўналтириш босқичларига асосланган технологик машғулотлар орқали муаммоли ва продуктив таълимнинг уйғунлигини ҳисобга олган ҳолда, Делфи лойиҳаси методологиясига доир таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2023-2024-йилларда бажарилган ФЗ-2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” номли инновацион тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 29-ноябрдаги 11-05-6864/04-сонли маълумотномаси). Натижада талабаларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга доир адаптив ва инновацион методларни қўллаш самарадорлигига эришилган.