Якуббаев Мақсуд Маруфовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантириш технологияси”  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси, (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped5634
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлар доктори, профессор.
    Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет  тиллари институти, PhD.03/05.05.2023.Fil.163.01- рақамли Илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Мирзоолим Хайдаралиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Хамиджонов Абдулалзиз Усубжон ўғли, педагогика фанлари  доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларида ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний маданият таълим йўналишидаги талабалар учун ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантириш жараёни, мотивацион-ахлоқий, коммуникатив-маданий, рефлектив-аналитик ва фаолиятга йўналтирилган амалий компонентлардан иборат структуравий таркиби, компетентликни ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик шароитлар, интерфаол ва компетенсиявий ёндашувларга асосланган технологиялар ҳамда психологик-ижтимоий омилларни тизимли тарзда аниқлаш билан амалга оширилди;
талабаларда ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-фалсафий моҳияти ҳамда назарий-методологик асослари тизимли равишда таҳлил қилиниб, унинг структуравий-модуллаштирилган компонентлари, асосий тамойиллари ҳамда ижтимоий-шахсий компетентликнинг таркибий тузилмаси эмоционал-интеллектуал, коммуникатив-интерактив, ижтимоий-ҳаракатлантирувчи (фаоллик) ва аксиологик-ахлоқий компонентлар мажмуаси асосида моделлаштирилди; 
ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантиришда шахснинг ижтимоий мослашувчанлиги, психологик барқарорлиги, коммуникатив маданияти, ижтимоий интеллекти ва аксил таҳлилга лаёқати асосий мезонлар сифатида аниқланиб, мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида конфликтологик тренинглар, лидерлик салоҳиятини ривожлантирувчи машғулотлар ва стрессга бардошлиликни мустаҳкамловчи эмоционал-психологик тренинг модуллари билан уйғунлаштирилди.
ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантиришнинг интеграллашган моделини ишлаб чиқиш шахсга йўналтирилган таълим, компетенсиявий ёндашув, аксил-фаолият (рефлексив) ва эмоционал-интеллектуал ривожланиш тамойиллари таълим жараёнига интеграциялаш орқали асосланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларида ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантириш технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларида ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантириш жараёнига тизимли ёндашилиб, унинг структуравий-компонент таркиби илмий асосда аниқлаштирилди, ушбу тузилма мотивацион-ахлоқий, коммуникатив-маданий, рефлектив-аналитик ва фаолиятга йўналтирилган амалий компонентлар мажмуасини ўз ичига олиб, компетентликни ривожлантиришга хизмат қилувчи педагогик шароитлар, интерфаол ва компетенсиявий ёндашувларга асосланган технологиялар, ҳамда психологик-ижтимоий омиллар тизимли тарзда тавсифлашга доир таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2024-2025-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР:Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 4-июлдаги 1579-03-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантиришнинг педагогик-фалсафий моҳияти ҳамда назарий-методологик асослари тизимли равишда таҳлил қилиниб, унинг структуравий-модуллаштирилган компонентлари ва асосий тамойиллари илмий жиҳатдан асослаб берилди.
ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантиришда шахснинг ижтимоий мослашувчанлиги, психологик барқарорлиги, коммуникатив маданияти, ижтимоий интеллекти ва аксил таҳлилга лаёқати асосий мезонлар сифатида аниқлаштирилди, мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнига инновацион технологияларни интеграциялашган ҳолда қўллаш методика асосида ишлаб чиқилган конфликтологик тренинглар, лидерлик салоҳиятини ривожлантирувчи машғулотлар, ҳамда стрессга бардошлиликни мустаҳкамловчи эмоционал-психологик тренинг модуллари жисмоний маданият фанлари билан уйғунлаштирилди юзасидан таклифларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг жисмоний тарбия ва спортга оид кўрсатувларининг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (ОъзМТРКнинг 2025-йил 18-июлдаги 05-09-1183-сон маълумотномаси). Натижада, ЎзМТРКнинг “Ўзбекистон-24” телеканалининг “Спорт янгиликлари”, “Спорт тайм” ва “Ўзбекистон ёшлари” кўрсатувларини ссенарийларини тайёрлашда ёшларнинг психосостиал адаптацияси, шахслараро коммуникацияси, қарор қабул қилишда мустақиллиги, эмоционал интеллекти ва ижтимоий жавобгарлик даражасида сезиларли ижобий динамикага эришишга хизмат қилган; 
ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантиришнинг интеграллашган модели ишлаб чиқилди. Ушбу моделнинг асосий ўзига хослиги — у компетенсиявий ёндашув, шахсга йўналтирилган таълим, аксил-фаолият (рефлексив), эмоционал-интеллектуал ривожланиш тамойилларига таянади ва когнитив, эмоционал, ижтимоий-ҳаракатлантирувчи, аксиологик компонентлар ўзаро интеграциясига асосланди оид таклиф ва тавсиялардан жисмоний маданият таълим йўналиши талабаларига мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида ҳамда “Адаптив жисмоний тарбия” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Наманган давлат педагогика институтининг 2025-йил 12-июлдаги 22-18/1298-01/01-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий-шахсий компетентликни ривожлантиришга доир ўқув материаллари билан мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг ижтимоий мослашувчанлик, шахслараро мулоқот маданияти, фуқаролик позицияси каби кўрсаткичлар орқали эмпирик жиҳатдан самарадорлиги оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish