Хуррамова Санобар Махматмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (она тилини ўқитиш методикаси фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped2826 
Илмий раҳбар: Шаббазова Дилфуза Рузикуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика инстетути ҳузуридаги PhD.03/30.07.2024.Ped.180.01.  
Расмий оппонентлар: Қодиров Қутлуғбек Бекмуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.; Эшмўминов Асқар Алламуродович филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: она тилини ўқитиш методикаси фани машғулотларида талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришнинг методик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларни танқидий фикрлашга ўргатиш методикасининг назарий-методологик асослари педагогик лойиҳалаштириш, мослашувчанлик, вариативлилик, қатъиятлилик, метакогнитивлик, оптимал ечимларни танлаш каби касбий хусусиятларга устиворлик бериш орқали аниқлаштирилган; 
талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш мазмуни ўз фикрини моделлаштириш, уни янги вазиятларга мослаштириш, ноаниқликни бартараф этиш ҳамда далилларга асосланган ҳолда қарор қабул қилиш хусусиятларининг раддия усулидан фойдаланиб когнитив фаолликни ўстириш, рефлексив тафаккур билан ички алоқадорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
она тилини ўқитиш методикаси фани машғулотларида талабаларни танқидий фикрлашга ўргатишнинг педагогик модели мотивасион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларни ривожлантириш тизими билан ўқув фаолияти функсияларини интеграсиялаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларни танқидий фикрлашга ўргатиш методикаси когнитив фаолликни таъминлаш, ўзида ишонч ҳиссини ҳосил қилиш ҳамда умумий хулосалар ишлаб чиқиш каби механизмларни РКЧП технологияларига татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг “Она тилини ўқитиш методикаси” фани машғулотларида танқидий фикрлашни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган методик ва амалий таклифлар асосида:
талабаларни танқидий фикрлашга ўргатиш методикасининг назарий-методологик асослари педагогик лойиҳалаштириш, мослашувчанлик, вариативлилик, қатъиятлилик, метакогнитивлик, оптимал ечимларни танлаш каби касбий хусусиятларга устиворлик бериш орқали аниқлаштиришга оид таклифлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 17-февралдаги 02/01-01-63-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларга она тилини ўқитиш методикаси фани машғулотларида танқидий фикрлаши такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар мазмунига сингдирилган;
талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш мазмуни ўз фикрини моделлаштириш, уни янги вазиятларга мослаштириш, ноаниқликни бартараф этиш ҳамда далилларга асосланган ҳолда қарор қабул қилиш хусусиятларининг раддия усулидан фойдаланиб когнитив фаолликни ўстириш, рефлексив тафаккур билан ички алоқадорлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилганга оид маълумотлар Термиз давлат университети тадқиқот ишлари режасига мувофиқ “Бошланғич таълимда  ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг ижодий  қобилиятини ривожлантириш механизмлари” (2022-2024-йй) мавзуси доирасида амалий тадқиқот лойиҳаси мазмунига сингдирилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 12-сентябрдаги 02/12-3406-сонли маълумотномаси). Натижада, олий таълим талабаларини ўқув-тадқиқот фаолиятига тайёрлашнинг методик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган; мазкур ёндашув ва натижалар талабаларда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга оид таянч компетенсияларини ривожлантиришнинг сифат ва самарадорлиги таъминлаган;
она тилини ўқитиш методикаси фани машғулотларида талабаларни танқидий фикрлашга ўргатишнинг педагогик модели мотивасион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив компонентларни ривожлантириш тизими билан ўқув фаолияти функсияларини интеграциялаш орқали такомиллаштирилган таклиф ва тавсияларидан Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режаларига мувофиқ Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида 2022-2024 йилларда бажарилган 574099-ЭЕП-1-2022-ИТ-ЭППКА2-CБҲЕ-СП рақамли ПАWЕР – “Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш” мавзусидаги халқаро лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Термиз давлат университетининг 2025-йил 12-сентябрдаги 02/12-3407-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш жамоага ўз фикрини билдира олиш ва нутқ сўзлашув технологиялари тизимини такомиллаштиришга эришилган;

она тилини ўқитиш методикаси фани орқали талабаларни танқидий фикрлашга ўргатиш методикаси танқидий тафаккур юритишнинг танқидий фикр юритиш учун имконият бериш; когнитив фаолликни таъминлаш; ўзига ишонч ҳиссини ҳосил қилиш; танқидий мулоҳаалар юзага келишини қадрлаш каби механизмларини она тили ўқитишнинг РКЧП технологияларига татбиқ этиш орқали такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсияларга оид маълумотлардан фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновасиялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 17-февралдаги 02/01-01-63-сон маълумотномаси) Натижада, талабаларда танқидий фикрлашни ривожлантиришнинг ўқув-услубий таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish