Бекмуратова Диларам Махсетбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи эксплуатация қилинадиган экотизимлари шароитида майда сут эмизувчиларнинг экологик хусусиятлари», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/В756.
Илмий раҳбар: Мамбетуллаева Светлана Мирзамуратовна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.B.79.01.
Расмий оппонентлар: Аимбетов Нагмет Каллиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Сапаров Абдирахман Данабаевич биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи эксплуатация қилинадиган экотизимлари шароитида майда сутемизувчиларнинг экологик хусусиятларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта Жанубий Оролбўйи ҳудудида эксплуатация қилинаётган экотизимлар шароитида кемирувчилар популяциясининг таркиби ва тузилишидаги сукссецион ўзгаришлар аниқланган;
Жанубий Оролбўйи эксплуатацияга учраган экотизимларда илк бор майда сутемизувчилар жамоаларининг экологик структураси аниқланиб, уларнинг турлари бўйича таркибий ўзгаришлари экологик вазиятнинг биоиндикаторлари сифатида фойдаланилиши асосланган;
Жанубий Оролбўйи шароитида техноген таъсирга учраган экотизимларда юқори мослашувчанлик хусусиятлари ва ички популяцион ўзгарувчанлик даражасига эга бўлган майда сут эмизувчиларнинг доминант турлари аниқланган;
демутацияга учраган экотизимларда майда сутемизувчилар танасида турли токсик элементларнинг тўпланиш даражаси уларнинг озуқавий ихтисослашуви билан боғлиқлиги нуқтаи назаридан баҳоланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Оролбўйининг эксплуатация қилинадиган экотизимларида майда сутемизувчилар популяцияларининг экологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалари асосида:
сутемизувчилар фаунаси ҳолатининг экологик мониторинги ва биоиндикацияси ҳамда уларнинг биохилма-хиллигини сақлашнинг илмий асосланган методологияси Қарақалпоғистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг амалий фаолиятида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим озгариши вазирлигининг 2024 йил 15 ноябрдаги 02/18-3711-сон маълумотномаси). Натижада, биохилма-хилликни кузатиш ва антропоген омиллар таъсирида микромаммалия популяциясининг динамикасини башорат қилиш имконини берган;
Оролбўйининг эксплуатация қилинадиган экотизимлари ҳудудидаги майда сутемизувчиларнинг доминант турларининг популяция сон динамикаси ва ёш ва жинсий тузилишига антропоген омилларнинг таъсирини миқдорий баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида жорий этилди ва қўлланилиб келинмоқда (Қарақалпоғистон Республикаси  Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2024 йил 2 майдаги  1-323-сонли маълумотномаси). Натижада, Оролбўйи минтақаси демутацияга учраган экотизимларнинг экологик мониторингини ўтказиш мақсадида майда сутемизувчилар фаунасининг популяция динамикасига ва интразонал популяция хилма-хиллигига таъсир этувчи асосий антропоген омилларни аниқлаш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish