Эшанкулова Наргиза Якубовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нeйродeгeнeратив касалликлардаги трeморнинг диффeрeнциал - диагностик мeзонлари, даволаш алгоритмини оптималлаштириш», 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3826.
Илмий раҳбар: Азизова Раъно Бахадировна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Раимова Малика Мухамеджановна тиббиёт фанлари доктори, доцент; Ўринов Мусо Болтаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Паркинсон касаллиги, эссенциал тремор билан оғриган беморларда треморнинг клиник белгилари ва турларини ўрганиш, даволаш алгоритмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экзосомал альфа-синуклеин миқдори Паркинсон касаллиги ва эссенциал треморни ажратишда биомаркер сифатидаги аҳамияти, касалликни эрта босқичда ташхислаш ва нейродегенератив жараёнларнинг ривожланиш динамикаси, вегетатив ўзгаришларнинг ривожланишига таъсири исботланган;
Паркинсон касаллиги эрта босқичларида енгил интенсивликдаги (велотренажёр) машқлар ёрдамида мотор симптомларни бошқариш орқали даволашга дифференциал ёндашув патофизиологик жихатдан такомиллаштирилган;
DBS терапиясининг Паркинсон касаллиги треморли шаклидаги ҳаракат симптомларини енгиллаштириш, леводопа дозасини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашда юқори самарадорлиги исботланган;
Паркинсон касаллиги, эссенциал тремор ва уларнинг комбинaцияланган шакли (PD-ET overlap) бўлган беморларда треморнинг клиник ва неврологик белгилари, дифференциал диагностик мезонлари ҳамда оптимал даволаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нейродегенератив касалликлардаги треморнинг дифференциал-диагностик мезонлари, даволаш алгоритмини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: экзосомал альфа-синуклеин миқдори Паркинсон касаллиги ва эссенциал треморни ажратишда биомаркер сифатидаги аҳамияти, касалликни эрта босқичда ташхислаш ва нейродегенератив жараёнларнинг ривожланиш динамикаси, вегетатив ўзгаришларнинг ривожланишига таъсири исботланганлиги 2025 йил 20 январдаги 14- сон буйруқ ва 2025 йил 27 январдаги 53- У/T сон буйруққа мувофиқ Гулистон тиббиёт кластери ва Тошкент шаҳар 7-клиник шифохонасида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: клиник амалиётда ташхис қўйиш жараёнида шифокорларга ёрдам бериш билан бирга, беморларга эрта ва мақсадли даво чораларини кўриш имконини берди. Бундан ташқари, α-синуклеин даражасини кузатиш орқали касалликнинг илгарилаши, мотор ва номотор функциялардаги ўзгаришлар ҳамда даволаш самарадорлиги динамик назоратга олинди. Бу каби ёндашувлар беморнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, шифокорларга ташхис ва даво жараёнида аниқ йўналиш бериш, соғлиқни сақлаш тизимида самарали тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим ижтимоий аҳамият касб этди. Иқтисодий самарадорлиги: экзосомал α-синуклеин миқдорини ELISA усули ёрдамида баҳолаш орқали Паркинсон касаллиги ва эссенциал треморни эрта босқичда аниқлаш имконияти яратилиши ташхис жараёнидаги аниқликни оширди ва нотўғри ташхис қўйилиши билан боғлиқ ортиқча харажатларни камайтиришга хизмат қилди. Амалиётда кузатилган ҳолатларга асосан, нотўғри ташхис туфайли бир нафар беморга бериладиган самарасиз дори воситалари, қўшимча текширувлар ва мутахассисларга мурожаатлар билан боғлиқ харажатлар ўртача 3000000 сўмни ташкил қилган. Янгилик жорий этилгандан сўнг, ҳар бир бемор учун бу харажатлар 1000000 сўмга тушган. Шундай қилиб, бир нафар бемор учун тахминий иқтисодий самара 2000000 сўмни ташкил этган бўлса, 30 нафар беморда бу кўрсаткич 60000000 сўмга тенг бўлди. Бундан ташқари, ELISA усули орқали ташхислаш жараёнида беморга ўз вақтида ва мақсадли даволашни бошлаш имкони яратилганлиги сабабли, стaционарда ётқизиш эҳтиёжи камайди ва амбулатор кузатув даврида дори воситаларининг дозаси оптималлашди. Бу эса бир йил давомида ҳар бир бемор учун қўшимча 1200000 сўмгача экономия қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: Паркинсон касаллиги эрта босқичларида енгил интенсивликдаги (велотренажёр) машқлар ёрдамида мотор симптомларни бошқариш орқали даволашга дифференциал ёндашув патофизиологик жихатдан такомиллаштирилганлиги асосида тузилган реабилитaция дастури 2025 йил 20 январдаги 14- сон буйруқ ва 2025 йил 27 январдаги 53- У/T сон буйруқ асосида Гулистон тиббиёт кластери ва Тошкент шаҳар 7-клиник шифохонасида амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: велотренажёр машқлари нафақат мотор функцияларни яхшилаш, балки даво воситаларига бўлган қарамликни кечиктириш, дори дозаларини камайтириш ва симптомларни табиий тарзда назорат қилиш имконини яратди. Бундай ёндашув беморларнинг ўз-ўзини парвариш қилиш қобилиятини узоқроқ сақлашга, оила аъзоларининг парвариш юкини камайтиришга ва касалликнинг руҳий таъсирини енгиллаштиришга туртки бўлди. Шунингдек, машқларнинг жисмоний фаолликка қаратилганлиги орқали қон айланиши, мувозанат ва мушак фаолияти яхшиланади, бу эса йиқилишлар, жароҳатлар ва улар билан боғлиқ асоратлар хавфини камайтирди. Беморнинг ижтимоий ҳаётда қатнашиш қобилияти узоқроқ сақланиши эса унинг психологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда ижтимоий адаптaция жараёнини енгиллаштирди. Иқтисодий самарадорлиги: eнгил интенсивликдаги велотренажёр машқларини Паркинсон касаллигининг эрта босқичида татбиқ этиш орқали дори воситаларини қабул қилишга бўлган эҳтиёж 15 - 20% га камайиши, шунингдек, стaционар даволаниш даврийлигининг пасайиши кузатилди. Амалдаги маълумотларга кўра, Паркинсон касаллиги билан оғриган бир нафар бемор йилига ўртача 3000000 сўмлик дори воситаларини қабул қилади. Велотренажёр машқлари жорий этилгандан сўнг, ушбу кўрсаткич 500000-600000 сўмгача камайиб, дори харажатлари тахминий 2400000 сўмни ташкил этди. Бундан ташқари, реабилитaция дастурига жалб этилган беморларда стaционар ётқизиш сони камайгани сабабли, бир йилда ҳар бир бемор учун камида 800000 сўмлик қўшимча тиббий хизмат харажатлари тежалган. Шу орқали ҳар бир бемор учун умумий иқтисодий самара ўртача 1400000 - 1600000 сўмни ташкил этди. Агар реабилитaция дастури 30 нафар беморга қўлланган бўлса, умумий иқтисодий фойда тахминий 45000000 - 48000000 сўм атрофида бўлган.
учинчи илмий янгилик: DBS терапиясининг Паркинсон касаллиги треморли шаклидаги ҳаракат симптомларини енгиллаштириш, леводопа дозасини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашда юқори самарадорлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: DBS терапияси қўлланилган беморларда ҳаракат қобилияти яхшиланиши натижасида кундалик фаолиятда мустақиллик сақланди, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этиш имкони ошди ва беморнинг руҳий ҳолатида жўшқинлик кузатилди. Бундан ташқари, дори воситаларини камайтириш ҳисобига дориларнинг салбий таъсирлари ва асоратларини камайтириш орқали умумий ҳаёт сифатини кўтаришга эришилди. Бу ҳолат беморларнинг қарамлик даражасини пасайтирди, оила аъзоларига бўлган юкни енгиллаштирди ва узоқ муддатли ижтимоий мослашувни таъминланди. Иқтисодий самарадорлиги: DBS терапияси қўлланилган беморларда леводопа ва бошқа симптоматик дориларнинг дозасини камайтириш ҳисобига йиллик дори воситалари харажатлари ўртача 5000000 сўмдан 2500000 сўмгача тушган. Шунингдек, мотор функциялар яхшиланиши орқали стaционар даволаниш эҳтиёжининг камайиши ва амбулатор мурожаатлар сонининг қисқариши ҳисобига ҳар бир бемор учун қўшимча 1200000 сўмгача тежамкорлик яратилган. Умумий ҳисобда, DBS усули қўлланган 30 нафар бемор учун умумий иқтисодий самара тахминий 50000000 сўмни ташкил этган. Ушбу натижалар, мазкур усулнинг нафақат клиник, балки молиявий жиҳатдан ҳам мақбул ечим эканини кўрсатади.
тўртинчи илмий янгилик: Паркинсон касаллиги, эссенциал тремор ва уларнинг комбинaцияланган шакли (PD-ET overlap) бўлган беморларда треморнинг клиник ва неврологик белгилари, дифференциал диагностик мезонлари ҳамда оптимал даволаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилганлиги ҳақидаги маълумотлар 2025 йил 20 январдаги 14 - сон буйруқ ва 2025 йил 27 январдаги 53- У/T сон буйруққа мувофиқ Гулистон тиббиёт кластери ва Тошкент шаҳар 7-клиник шифохонасида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: мувофиқлаштирилган даволаш алгоритми натижасида беморларда мотор ва номотор функциялар яхшиланди, кундалик турмуш фаолиятида мустақиллик сақланди ҳамда когнитив функцияларда барқарорлашув кузатилди. Ишлаб чиқилган алгоритм ва клиник мезонлар асосида шифокорлар ташхис қўйиш ҳамда даво йўналишини белгилашда аниқ, тизимли ва замонавий ёндашувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар. Бу эса тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган мувофиқлаштирилган даво алгоритми анъанавий даво билан солиштирилганда молиявий жиҳатдан самарали бўлиб чиқди. Ҳисоб-китобларга кўра, анъанавий даволашда бир нафар бемор учун йиллик харажат 14260000 сўмни ташкил этган бўлса, мувофиқлаштирилган даво усулида бу кўрсаткич 11500000 сўмгача пасайган. Бу эса ҳар бир бемор учун 2760000 сўмлик иқтисодий фойдага тенг.