Саломов Нодиржон Истамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраларидан қон кетиши, жигар циррози билан бирга келганда самарали даволаш ва ташхислаш усулларини ишлаб чиқиш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Tib3913.
Илмий раҳбар: Уроқов Шухрат Тўхтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Хамдамов бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигар циррози фонида ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларидан қон кетишда ташхислаш, даволаш хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш, асоратларни даволаш ва олдини олиш самарадорлигини ошириш учун оптималлаштирилган самарали ёндашувларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор жигар циррози фонида ривожланган гастродуоденал яралардан қон кетиши билан келган беморларнинг 40-45%ида уларга хос симптомлар кузатилмаслиги, барча гастродуоденал яралар ва улардан қон кетиш билан асоратланган беморлар батафсил текширилганида уларнинг 6%ида жигарнинг ҳар хил даражада ривожланган сурункали диффуз касалликлари аниқланган;
қизилўнгач варикоз кенгайган веналаридан қон кетиш бўлган беморларда, портал гастропатия ва қон ивиш тизимининг издан чиқиши натижасида параллел равишда ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраларидан қон кетиши кузатилиши аниқланган;
жигар циррози фонида ривожланган гастродуоденал яралардан қон кетишининг асосий сабаби доимий спиртли ичимликларни истеъмол қилиниши эканлиги клиник лабаратор текширувлар натижаси асосида исботланган;
жигар циррози фонида ривожланган гастродуоденал яралар мавжуд ҳолатларда нафақат қон кетиш асоратлари балки, жигар циррози ва массив қон кетишлар сабабли, тизимли яллиғланишли жавоб синдромининг (ТЯЖС) ҳамда инфекциянинг ривожланиши билан боғлиқ асоратларга олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025 йил 20 июн 20/01 – сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк маротаба жигар циррози фонида ривожланган гастродуоденал яралардан қон кетиши билан келган беморларнинг 40-45%ида уларга хос симптомлар кузатилмаслиги, барча гастродуоденал яралар ва улардан қон кетиш билан асоратланган беморлар батафсил текширилганида уларнинг 6%ида жигарнинг ҳар хил даражада ривожланган сурункали диффуз касалликлари аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: мазкур илмий ишда жигар циррози фонида ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларидан қон кетишларда, касаллик кечишининг, клиник натижаларининг ўзига хослиги, беморларни ташҳислашда замонавий инструментал даволаш усуллари, комбинирланланган эндогемостаз, гепатопротектор, антиоксидант, цитопротектив даволаш ёндашуви орқали қон кетишларни тўхтатиш, рецидив қон кетишларни ҳамда тизимли яллиғланиш асоратларини камайтириш йўли билан ўлим кўрсаткичларини камайтириш самарадорлиги аниқланган ва баҳоланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали бўйича буйруқ (11.11.2024 й.; №188) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича буйруқ (28.02.2025 й.; №55) асосида амалиётга жорий этилган. ижтимоий самарадорлиги: эндоскопик гемостаз, яраларни клипплаш ва адреналин инъекция қилиш, Цефтриаксон, Ребамипид, Глутатион препаратларидан фойдаланиш натижасида асоратлар ривожланиш ҳолатларининг камайишига эришилади. Ижтимоий самарадорлиги: Жигар циррози фонида ривожланган гастродуоденал ярадан қон кетиши бўлган беморларда эндоскопик гемостаз, яраларни клипплаш ва адреналин инъекцияси, шунингдек, Цефтриаксон, Ребамипид ва Глутатион препаратларидан фойдаланиш орқали рецидив қон кетиш ва асоратлар сони сезиларли даражада камайган. Иқтисодий самарадорлиги: Бу ҳолат беморларнинг шифохонада бўлиш муддатини ўртача 5–6 кунга қисқартирган. (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиалининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 170000 сўмни ташкил этиши инобатга олинганда, бир бемор ҳисобига бюджет маблағлари ўртача 850000 – 1020000 сўмга иқтисодий самарадорлигига эришилган. Хулоса: амалиётлар натижасида рецидив қон кетиш ҳолатлари камайди, асоратлар профилактикаси таъминланди ва ўлим кўрсаткичлари пасайди. Амалиётга жорий қилинган тадбирлар нафақат тиббий самара, балки ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ҳам юқори аҳамиятга эга бўлиб, ҳар бир бемор ҳисобига 1,3–1,6 млн сўм миқдорида иқтисодий фойда келтириши билан тасдиқланди ва ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади ҳамда асоратлар ва ўлимни камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: қизилўнгач варикоз кенгайган веналаридан қон кетиш бўлган беморларда, портал гастропатия ва қон ивиш тизимининг издан чиқиши натижасида параллел равишда ошқозон ва 12 бармоқ ичак яраларидан қон кетиши кузатилиши аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар циррози фонида ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларидан қон кетишлари билан келган беморларда комплекс текширувлар ва даволаш режаси ишлаб чиқилди. Бунга кўра, қайд этилган патологик жараёнлар туфайли қон кетишини бартараф этилишига қаратилган даво усулларида, қон кетишининг тўхташи, рецидивларнинг камайиши амалий тасдиқланди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали бўйича буйруқ (11.11.2024 й.; №188) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича буйруқ (28.02.2025 й.; №55) асосида амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: қизилўнгач варикоз веналаридан қон кетиши билан бирга ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларидан қон кетиши кузатилган беморларда комплекс текширув ва даволаш протоколини амалиётга жорий этиш асоратларнинг камайишига, рецидив қон кетиш ҳолатларини 30–35% га пасайишига ҳамда ўлим кўрсаткичларини сезиларли даражада камайтиришга кўмаклашди. Шу билан бирга, беморларнинг ҳаётий прогнозини яхшилаш ва уларнинг қайта-қайта шошилинч госпитализация қилинишининг олдини олиш имкониини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тақдим этилган комплекс даволаш усули жорий қилингач, беморларнинг шифохонада ўртача қолиш муддати 5–6 кунга қисқарди. (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази прейскурантига кўра, бир кунлик даволаниш харажати 170000 сўмни ташкил этиши ҳисобга олинса, бир бемор ҳисобига 850000 – 1020000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилиб самарадорликка эришилди). Шунингдек, асоратлар камайиши натижасида дори-дармонга бўлган талаб пасайиб, ҳар бир беморга ўртача 400000 – 500000 сўм тежамкорликка эришилди. Умумий ҳисобда ҳар бир беморда иқтисодий самарани 1,2 – 1,5 млн сўмга оширган ҳолда, даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларни камайтириш имконини беради. Хулоса: жигар циррози ва гастродуоденал ярадан қон кетиши кузатилган беморларда нафақат қон йўқотиш билан боғлиқ асоратлар, балки тизимли яллиғланиш жавоб синдроми ва инфекциялар ривожланиши ҳам мумкинлиги аниқланди. Қон кетишни тўхтатиш, рецидивларни олдини олиш ҳамда асоратларни бартараф этишга қаратилган такомиллаштирилган усулларни амалиётга жорий этиш орқали даволаш самарадорлиги оширилди. Натижада рецидив қон кетиш ва асоратлар сони камайди, ўлим кўрсаткичлари пасайди, беморларнинг ҳаётий прогнозлари яхшиланди ҳамда юқори тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорликка эришилди.
учинчи илмий янгилик: жигар циррози фонида ривожланган гастродуоденал яралардан қон кетишининг асосий сабаби доимий спиртли ичимликларни истеъмол қилиниши эканлиги клиник лабаратор текширувлар натижаси асосида исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: жигар циррози фонида ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларидан қон кетишларда, касаллик кечишининг, клиник натижаларининг ўзига хослиги, беморларни ташҳислашда замонавий инструментал даволаш усуллари, комбинирланланган эндогемостаз, гепатопротектор, антиоксидант, цитопротектив даволаш ёндашуви орқали қон кетишларни тўхтатиш, рецидив қон кетишларни ҳамда тизимли яллиғланиш асоратларини камайтириш йўли билан ўлим кўрсаткичларини камайтириш самарадорлиги аниқланган ва баҳоланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали бўйича буйруқ (11.11.2024 й.; №188) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича буйруқ (28.02.2025 й.; №55) асосида амалиётга жорий этилган. ижтимоий самарадорлиги: эндоскопик гемостаз, яраларни клипплаш ва адреналин инъекция қилиш, Цефтриаксон, Ребамипид, Глутатион препаратларидан фойдаланиш натижасида асоратлар ривожланиш ҳолатларининг камайишига эришилади. Ижтимоий самарадорлиги: ЖЦ фонида қон кетиш билан келган беморларда махсус антибиотикотерапия (цефалоспоринлар) ва комплекс даволашни жорий этиш қон кетиш рецидивларини 35–40% га камайтирди, тизимли яллиғланиш асоратларини чеклади ҳамда ўлим кўрсаткичларини пасайтиришга хизмат қилди. Шунингдек, шифохонага қайта госпитализация ҳолатлари сезиларли камайди, беморларнинг ҳаётий прогнозини яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: комплекс даволаш усулларини амалиётга жорий қилиш натижасида беморларнинг шифохонада қолиш муддати сезиларли даражада қисқарди. Бу эса ортиқча дори-дармон сарфини камайтириб, умумий даволаш харажатларини тежаш имконини берди. Шу билан бирга, қайта госпитализация эҳтиёжи камайди ва шифохоналарнинг моддий ресурсларидан самаралироқ фойдаланишга шароит яратди ва касаллик асоратларини олдини олишга ҳамда беморларга сарфланадиган харажатларни 1100000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: цефалоспоринлар билан антибиотикотерапия қўшилган комплекс даволаш қон кетишни тўхтатишда, рецидивларни олдини олишда, асоратларни камайтиришда ва ўлим кўрсаткичларини пасайтиришда юқори самара берди. Амалиётга жорий қилинган мазкур усул тиббий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан юқори аҳамиятга эга бўлиб, ҳар бир бемор ҳисобига 1,3–1,5 млн сўм иқтисодий фойда қилиш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик жигар циррози фонида ривожланган гастродуоденал яралар мавжуд ҳолатларда нафақат қон кетиш асоратлари балки, жигар циррози ва массив қон кетишлар сабабли, тизимли яллиғланишли жавоб синдромининг (ТЯЖС) ҳамда инфекциянинг ривожланиши билан боғлиқ асоратларга олиб келиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти:жигар циррози фонида ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларидан қон кетишларда, касаллик кечишининг, клиник натижаларининг ўзига хослиги, беморларни ташҳислашда замонавий инструментал даволаш усуллари, комбинирланланган эндогемостаз, гепатопротектор, антиоксидант, цитопротектив даволаш ёндашуви орқали қон кетишларни тўхтатиш, рецидив қон кетишларни ҳамда тизимли яллиғланиш асоратларини камайтириш йўли билан ўлим кўрсаткичларини камайтириш самарадорлиги аниқланган ва баҳоланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали бўйича буйруқ (11.11.2024 й.; №188) ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали бўйича буйруқ (28.02.2025 й.; №55) асосида амалиётга жорий этилган. ижтимоий самарадорлиги: эндоскопик гемостаз, яраларни клипплаш ва адреналин инъекция қилиш, Цефтриаксон, Ребамипид, Глутатион препаратларидан фойдаланиш натижасида асоратлар ривожланиш ҳолатларининг камайишига эришилади. Ижтимоий самарадорлиги: комплекс ташхислаш ва даволаш усулларини қўллаш орқали асоратлар сони камайди, қон кетиш билан боғлиқ ҳолатлар тезроқ бартараф этилди ва инфекция ривожланиши ҳолатлари сезиларли даражада камайди. Бу беморларнинг ҳаётий прогнозини яхшилаш, уларни тезроқ соғлом ҳаётга қайтариш ва қайта-қайта шошилинч ёрдамга мурожаат қилиш эҳтиёжини пасайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: шифохонада даволаниш даври ўртача 3–4 кунга қисқарди. Натижада 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини тахминан 300–350 минг сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни эса 300–400 минг сўмга тежаш имкони яратилди. Даволаниш даврининг қисқариши дори-дармон сарфининг камайишига ҳам олиб келиб, шифохоналарда моддий ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлади. Хулоса: Жигар циррози фонида гастродуоденал яра билан кечган қон кетишларда инфекция ва тизимли яллиғланиш асоратлари ривожланиши мумкинлиги илмий жиҳатдан асосланди. Ушбу беморларда қон кетишни бартараф этиш, рецидивларни камайтириш ва асоратларни олдини олишга қаратилган такомиллаштирилган усуллар клиник самарадорликни оширди. Натижада даволаш самараси яхшиланди, асоратлар ва ўлим кўрсаткичлари пасайди, ижтимоий ва иқтисодий фойда таъминланди.