Сайпиев Азизбек Акбаровичнинг
фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Узун суякларнинг полифокал синишларида остеорепарация жараёнининг кечишини клиник – экспериментал асослаш», 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tib3617.
Илмий раҳбар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03.
Расмий оппонентлар: Хамраев Алишер Шахобович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дурсунов Ахмат Маликшаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: узун найсимон суякларнинг полифокал синишларида даволаш натижаларини яхшилаш, остеорепарация жараёнининг кечишини клиник – экспериментал асосида ўрганиш ҳамда уни коррекция қилиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полифокал синишларда даволашнинг барча босқичларида турли асоратларнинг ривожланиши бўйича етакчи ўринда болдир суяклари эканлиги аниқланган бўлиб, асоратлар ривожланишининг асосий сабаблари ушбу сегментнинг анатомик, биомеханик ва қон билан таъминланиш хусусиятлари эканлиги исботланган;
экспериментал тадқиқотдаги рентгенологик, физиологик ва морфологик текширувлар асосида оралиқ фрагментдаги суяк тўқимаси регенерацияси жараёнининг кечишини турли остеосинтез усуллари қўлланилган шароитларда олиб борилганлиги натижасида, айнан барқарор-функционал остеосинтез остеорепарация жараёнининг ижобий кечиши учун етакчи аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
илк бор узун суякларнинг полифокал синишларида остеосинтез усулини танлашда патоморфологик дифференциал ёндашув клинико-экспериментал тадқиқот натижасида асосланган; 
илк бор узун суякларнинг полифокал синишларида синиқнинг анатомо-топографик хусусиятлари, яъни жароҳат соҳаси, локализацияси ҳамда оралиқ фрагментнинг ўлчамига асосланиб, даволашнинг оптимал усулини танлаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиши бўйича 2025 йил 17 июлдаги 22/04 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: полифокал синишларда даволашнинг барча босқичларида турли асоратларнинг ривожланиши бўйича етакчи ўринда болдир суяклари эканлиги аниқланган бўлиб, асоратлар ривожланишининг асосий сабаблари ушбу сегментнинг анатомик, биомеханик ва қон билан таъминланиш хусусиятлари эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: суяк регенерацияси бузилишининг учрашиш частотаси бўйича болдир сегменти биринчи ўринда – 23,8%, ундан кейин сон (15,2%) ва елка (14,3%) сегменти эканлиги аниқланди, шу билан бирга остеосинтез усулини танлаш иккинчи даражали аҳамиятга эга эканлиги тасдиқланди. Амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар қуйидаги буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий қилинган: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (07.03.2025 й. №40-Н); Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (06.03.2025 й. №80). Ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар асосида узун суякларнинг полифокал синишларини комплекс даволаш бўйича методик тавсиялар оркали тиббий хизмат харажатларини камайтириши ва даволаш самарадорлигини ошириш аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсияларни жорий этиш туфайли шошилинч тиббий ёрдамнинг сифат ва самарадорлигига эрилишилган бўлиб, 1 нафар бемор учун умумий нархи 1290000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади. Хулоса: клиник-морфологик асосланган даволаш-тактик тавсиялар ихтисослаштирилган травматологик ёрдам самарадорлигини оширди, даволаш натижаларининг яхшиланишига эришилди, ётоқ кунларининг қисқариши, ногиронлик ва ўлим ҳолатларининг камайиши ҳамда иқтисодий фойда келтиришига эришилган.
иккинчи илмий янгилик: экспериментал тадқиқотдаги рентгенологик, физиологик ва морфологик текширувлар асосида оралиқ фрагментдаги суяк тўқимаси регенерацияси жараёнининг кечишини турли остеосинтез усуллари қўлланилган шароитларда олиб борилганлиги натижасида, айнан барқарор-функционал остеосинтез остеорепарация жараёнининг ижобий кечиши учун етакчи аҳамиятга эга эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: даволаш тактикаси беморнинг умумий ҳолати, шикастланиш даражаси ва операция хавфига қараб белгиланиши исботланди. Амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар қуйидаги буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий қилинган: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (07.03.2025 й. №40-Н); Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (06.03.2025 й. №80). Ижтимоий самарадорлиги: узун суякларнинг полифокал синишларини комплекс даволаш бўйича методик тавсиялар тиббий хизмат харажатларини камайтириши ва даволаш самарадорлигини ошириши аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар асосида тавсия қилинган усулларни жорий этиш туфайли шошилинч тиббий ёрдамнинг сифати ва самарадорлигига эрилишилган бўлиб, 1 нафар бемор учун умумий нархи 1290000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади. Хулоса: клиник-морфологик асосланган даволаш-тактик тавсиялар ихтисослаштирилган травматологик ёрдам самарадорлигини оширди, даволаш натижаларининг яхшиланишига эришилди, ётоқ кунларининг қисқариши, ногиронлик ва ўлим ҳолатларининг камайиши ҳамда иқтисодий фойда келтиришига эришилган.
учинчи илмий янгилик: илк бор узун суякларнинг полифокал синишларида остеосинтез усулини танлашда патоморфологик дифференциал ёндашув клинико-экспериментал тадқиқот натижасида илмий жиҳатдан асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: комбинацияланган остеосинтез усуллари фиксация давомида суяк бўлакларини аниқ репозициялаш имконини бериши аниқланди ҳамда оралиқ фрагментнинг дистал қисмида битиш зонаси баландлигининг статистик жиҳатдан ишончли камайгани билан тасдиқланди. Амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар қуйидаги буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий қилинган: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (07.03.2025 й. №40-Н); Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (06.03.2025 й. №80). Ижтимоий самарадорлиги: узун суякларнинг полифокал синишларини комплекс даволаш бўйича методик тавсиялар тиббий хизмат харажатларини камайтириши ва даволаш самарадорлигини ошириши аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсияларни жорий этиш туфайли шошилинч тиббий ёрдамнинг сифат ва самарадорлигига эрилишилган бўлиб, 1 нафар бемор учун умумий нархи 1290000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади. Хулоса: клиник-морфологик асосланган даволаш-тактик тавсиялар ихтисослаштирилган травматологик ёрдам самарадорлигини оширди, даволаш натижаларининг яхшиланишига эришилди, ётоқ кунларининг қисқариши, ногиронлик ва ўлим ҳолатларининг камайиши ҳамда иқтисодий фойда келтиришига эришилган.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор узун суякларнинг полифокал синишларида синиқнинг анатомо-топографик хусусиятлари, яъни жароҳат соҳаси, локализацияси ҳамда оралиқ фрагментнинг ўлчамига асосланиб, даволашнинг оптимал усулини танлаш дастури ишлаб чиқилган. Амалиётга жорий этилиши: олинган илмий-амалий маълумотлар қуйидаги буйруқлар асосида клиник амалиётга жорий қилинган: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали бўйича буйруқ (07.03.2025 й. №40-Н); Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали бўйича буйруқ (06.03.2025 й. №80). Ижтимоий самарадорлиги: узун суякларнинг полифокал синишларини комплекс даволаш бўйича методик тавсиялар тиббий хизмат харажатларини камайтириши ва даволаш самарадорлигини ошириши аниқланган. Иқтисодий самарадорлиги: тавсияларни жорий этиш туфайли шошилинч тиббий ёрдамнинг сифат ва самарадорлигига эрилишилган бўлиб, 1 нафар бемор учун умумий нархи 1290000 сўм бюджет маблағларидан иқтисод қилинади. Хулоса: клиник-морфологик асосланган даволаш-тактик тавсиялар ихтисослаштирилган травматологик ёрдам самарадорлигини оширди, даволаш натижаларининг яхшиланишига эришилди, ётоқ кунларининг қисқариши, ногиронлик ва ўлим ҳолатларининг камайиши ҳамда иқтисодий фойда келтиришига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish