Мустафаев Ахрор Лукмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорин бўшлиғи ёпиқ жарохатларида ошқозон ости бези шикастланишини диагностикада ва даволашда эндовизуал технологиялар», 14.00.27 – Хирургия, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5277.
Илмий раҳбарлар: Даминов Феруз Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Атаджанов Шухрат Комилович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Давлатов Салим Сулаймонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Беларус давлат тиббиёт университети (Беларус Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 
эндовизуал технологиялардан фойдаланган ҳолда даволаш-ташхисот услубини такомиллаштириш орқали ошқозон ости бези жароҳати бўлган беморларда жарроҳлик йўли билан комплекс даволашнинг самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор тинчлик даврида қориннинг ёпиқ жароҳатларида учрайдиган ошқозон ости бези шикастланишларини эрта ташхислашда эндовизуал технологиялар, яъни ноинвазив (ултратовуш, МСКТ) ва кам инвазив (видеолапароскопия) усулларини жароҳатнинг оғирлик даражасини ўзгариши ҳисобига комплекс қўлланилиши исботланган;
ошқозон ости бези ҳамда ёндош аъзолар шикастланишининг оғирлик даражаларига кўра анъанавий очиқ лапоратомия усули билан жарроҳлик аралашуви ва эндовидеохирургик усуллари ўртасидаги танловни ўтказишда беморлар учун индивидуал ёндашув мезонлари асосланган;
қориннинг ёпиқ жароҳатларида AAST таснифига кўра ошкозон ости безининг I-II даражасидаги алоҳида шикастланишлари учраганда қорин бўшлиғи ва чарви халтасини эндовидеохирургик услубда мажбурий дренажлаш ҳисобига жарроҳлик аралашувини самарали якунлаш усули такомиллаштирилган; 
илк бор  ошқозон ости безининг оғир шикастланишларида жароҳат четларини тикишдан ва тампонада қилишдан воз кечилган ҳолда хирургик қайта ишлов беришнинг авайловчи, атравматик синтетик ип билан аъзо атрофидаги томирларини тикиш ҳисобига гемостазни амалга ошириш тамойили исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорин бўшлиғи ёпиқ жарохатларида ошқозон ости бези шикастланишини диагностикада ва даволашда эндовизуал технологиялар бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 07.05.2025 й. 17/40-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: илк бор тинчлик даврида қориннинг ёпиқ жароҳатларида учрайдиган ошқозон ости бези шикастланишларини эрта ташхислашда эндовизуал технологиялар, яъни ноинвазив (ултратовуш, МСКТ) ва кам инвазив (видеолапароскопия) усулларини жароҳатнинг оғирлик даражасини ўзгариши ҳисобига комплекс қўлланилиши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (22.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (18.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи) ва Тошкент шахар 7 ШКШ (18.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: МСКТ биринчи навбатда ташхисни аниклаш мақсадида ишлатилган. Бунда эса кузатилган асоратларни (посттравматик панкреатит ва посттравматик панкреонекроз) ҳамда ўлим хавфини камайтириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини оширишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: ошқозон ости бези ёпиқ шикастланишида МСКТ 16 нафар беморларда ошқозон ости безининг зарарланиши аниқланди, бу эса қўшимча текширишларни (динамикада УТТ, рентген  текширувларни ) камайтиришга ёрдам берди ва сарфланадиган ўрта хисобда 826 000 сўмни иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса: ООБЁТ қорин бўшлиғининг ёпиқ травмаси билан жабрланганлар сонининг 8,5% ни ташкил қилади. ААST таснифига кўра, II ва III даражали зарарланган беморлар устунлик қилди. Ошқозон ости безининг алоҳида шикастланиши фақат 18 нафар (14,4%) беморларда кузатилган, 107 нафар (85,6%) беморларда шикастланиш бошқа органлар ва тизимларнинг шикастланиши билан бирлаштирилган.
иккинчи илмий янгилик: ошқозон ости бези ҳамда ёндош аъзолар шикастланишининг оғирлик даражаларига кўра анъанавий очиқ лапоратомия усули билан жарроҳлик аралашуви ва эндовидеохирургик усуллари ўртасидаги танловни ўтказишда беморлар учун индивидуал ёндашув мезонлари асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (22.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (18.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи) ва Тошкент шахар 7 ШКШ (18.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Консерватив дори терапияси усули ишлаб чиқилган, унинг мақсади ошқозон ости безининг ташқи секрециясини пасайтириш, шу билан иммунокомпетент ҳужайралар томонидан яллиғланиш воситаларининг ортиқча чиқарилишини камайтириш ва яллиғланиш воситаларини, интерлейкинлар ва ферментлар каби биологик фаол моддаларнинг самарадорлигини қон оқимида камайтириш. Иқтисодий самарадорлиги: ошқозон ости безининг ёпик шикастланишида синтетик самостатинларни “Октреотид” дори воситасини ишлатилганда асоратларни (посттравматик панкреатитни 62,7% то 35,2% гача, посттравматик панкреонекрозини 11,9% то 3,9% гача) ва улимларни камайтириб, ҳаёт сифатини оширишга ёрдам берган. Хулоса: ошқозон ости безининг травматик шикастланишини кўрсатадиган патогномоник клиник белгилар мавжуд эмас. Ёпиқ жароҳатлар билан умумий симптомлар устунлик қилади. Ошқозон ости бези шикастланишининг операциядан олдинги ташхисида ултратовушнинг сезгирлиги 65,8%, ўзига хослик - 74,2%, аниқлик - 75,4%, МСКТ сезгирлиги - 97%, ўзига хослик - 94%, аниқлик - 95,2%. 
учинчи илмий янгилик: қориннинг ёпиқ жароҳатларида AAST таснифига кўра ошкозон ости безининг I-II даражасидаги алоҳида шикастланишлари учраганда қорин бўшлиғи ва чарви халтасини эндовидеохирургик услубда мажбурий дренажлаш ҳисобига жарроҳлик аралашувини самарали якунлаш усули такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (22.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (18.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи) ва Тошкент шахар 7 ШКШ (18.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: диагностик лапароскопия пайтида кичик чарви халтаси очилганда ошқозон ости безининг шикастланиш даражаси AAST таснифи буйича I - II даражаси аниқланганда ва корин бушлиги бошқа аъзоларида жароҳат топилмаганда, даволовчи лапароскопияга утиш тавсия этилади ва  қорин бўшлиғини ҳамда, чарви халтасини лапароскопик усулида дренажлаш билан жарроҳлик амалиётини тугатиш тавсия этилади. Бу эса хасталикларнинг асораталарини олдини олишга асос бўлганлиги билан изоҳланган. Иқтисодий самарадорлиги: диагностик ёки даволовчи лапароскопияни амалиётга жорий этиш, кераксиз лапаротомияларни қискартириш ва булимларда ёток кунларни (10 ёток кунлардан то 5 ёток кунгача) камайтириш имконини берди, бу эса сарфланадиган ўрта хисобда 1125000 сўмни тежаш имконини беради. Хулоса: жарроҳлик тактикасини танлашда дифференциал ёндашув безнинг шикастланиш даражаси ва жабрланувчининг ҳолатига асосланади. I - II даражали ошқозон ости бези шикастланганда қорин бўшлиғи ва чарви халтасини лапароскопик дренажлаш билан чекланиш мумкин. III даражали шикастланишда қорин бўшлиғи ва чарви халтасини дренажлаш билан қон кетаётган томирни тикиш билан аниқ гемостазни қўллаш тавсия этилади. Ошқозон ости бези шикастланишининг IV даражасида дистал резекция, V даражали бўлса - панкреатодуоденал резекция қилиниши мумкин. Тампонлаш учун кўрсатмалар камдан-кам ҳолларда, фақат "Damage-control" даволаш тактикаси доирасида.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор ошқозон ости безининг оғир шикастланишларида жароҳат четларини тикишдан ва тампонада қилишдан воз кечилган ҳолда хирургик қайта ишлов беришнинг авайловчи, атравматик синтетик ип билан аъзо атрофидаги томирларини тикиш ҳисобига гемостазни амалга ошириш тамойили исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (22.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд вилояти филиали (18.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи) ва Тошкент шахар 7 ШКШ (18.03.2022 й. 8 n-r/519-сон буйруғи) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш ошқозон ости бези ёпиқ жароҳати билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш, асоратлар сонини 86,6 дан 43,1 % гача, ўлимни эса 19,7 дан 5,6 % гача камайтириш имконини берди ва  беморларда ҳаёт сифатини оширишга ёрдам бериши жарроҳлик  ва тез тиббий ёрдам курсатиш ва клиник ординаторларининг ўқув курсларига киритилган. Иқтисодий самарадорлиги: ошқозон ости бези ёпик шикастланишларида эндовидеожарроҳлик усуллар билан жарроҳлик амалиётини ва эрта консерватив терапия бошлаш билан даволанган беморлар  ва анъанавий жарроҳлик аралашувлар билан даволанган беморларни солиштирганда уларнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 17,4±2,9 дан  14,3±2,0 кунга қисқартирилиши натижасида, бир нафар бемор учун маблағларидан кунига 230500 сўмни ва ўрин кунларини 3 кунга қисқариши орқали 691500 сўмга ҳамда татбиқ кўламига нисбатан эса (n=54) 37341000 сўмни иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: такомиллаштирилган диагностика ва даволаш алгоритми асоратларни 86,6 дан 43,1% гача ва ўлим сонини 19,7 дан 5,6% гача камайтиришга имкон беради, шошилинч тиббий ёрдам талабларига жавоб беради ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатадиган тиббиёт муассасаларининг амалий фаолиятида қўлланилиши мумкин.

Yangiliklarga obuna bo‘lish