Мустафаев Темур Шомирзоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “3, 3м ва 32 симметрияга эга тригонал кристалларда чизиқли ва ночизиқли акустик хоссаларнинг анизотропияси”, 01.04.03 - Молекуляр физика ва иссиқлик физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/FM846.
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Фархад Рашидович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: У.А. Арифов номидаги Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.65.01.
Расмий оппонентлар: Рахматуллаев Илёс Арзимуродович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Мухтаров Адил Позилович, физика-математика фанлари номзоди, катта илмий ходим,
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 3, 3м ва 32 симметрия эга тригонал кристалларда чизиқли ва ночизиқли акустик хоссаларнинг анизотропия қонуниятларини ўрнатишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор литий танталати кристалларининг доменли тузилиши акустик усуллар билан ўрганилди ва бу кристалларнинг доменлари ўлчамлари билан богʻлиқ акустик тўлқинларнинг резонансли сўниш механизми аниқланди;
литий танталат кристалларида биринчи марта домен деворининг сирт энергияси зичлиги аниқланди ва домен деворининг кичик қалинлиги туфайли қутбланиш векторининг қайта йўналиши кристалл панжаранинг бир нечта атом текисликларидан иборат қатламда содир бўлиши кўрсатилди;
илк бор кварц ва лантан галлосиликат кристалларида эластик хоссаларнинг анизотропиясини тавсифловчи эффектив Грюнайзен доимийлари аниқланди;
акустик ўлчовлардан фойдаланиб, Грюнейзен тензорини аниқлашга янгича ёндашув таклиф этилди ва акустик тўлқинлар сўнишининг анизотропияси кристалл панжара тебранишларининг ангармониклиги анизотропияси билан богʻлиқлиги аниқланди;
илк бор импулс-интерференсия усули ёрдамида [100] ва [001] йўналишлар бўйича бўйлама ва кўндаланг акустик тўлқинларнинг тезлиги, шунингдек, лантан трифторидининг суперион кристалларида ҳақиқий эластик доимийлар (с11, с33, с44, с55) аниқланди;
лантан трифторид кристалларида учинчи тартиб ўқи бўйлаб ҳажмий акустик тўлқинлар тезлигининг температура коеффициенти аниқланди, у кристаллнинг диелектрик фазадан юқори ўтказувчан суперион ҳолатга ўтишини тавсифловчи параметр сифатида хизмат қилиши мумкин.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кристалларда акустик тўлқинларнинг сўниш механизмлари ва акустик хусусиятларнинг анизотропия қонуниятларини аниқлаш бўйича олиб борилган ишлар асосида қуйидаги натижалар амалиётга татбиқ этилди:
“3, 3м ва 32 симметрияга эга тригонал кристалларда чизиқли ва ночизиқли акустик хоссаларнинг анизотропияси” мавзусидаги диссертация иши бўйича олинган илмий тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институтида бажарилган ПП-4526-сонли 2-қисм “Шиша ва кристалл матрицаларидаги нано ўлчамларини радиактив индуксия таъсирида синтезлаш ва модификациялаш” мавзусидаги фундаментал тадқиқотни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Ядро физикаси институтининг 11.11.2024 й. 6cз-2115 – 960-сонли хат). Кварц (СиО2) тригонал кристалларида эффектив ҳақиқий ва мавҳум иккинчи тартибли эластик доимийларнинг акустик сўниши ва фазовий дисперсияси каби ангармоник хоссаларини ҳисоблаш ва аниқлашга янги ёндашув ҳамда Грюнайзен эффектив доимийларининг эластик хоссалари ва анизотропиясини аниқлаш бўйича тадқиқот натижалари кварц кристалларида аналогик характеристикаларни аниқлашда қўлланилган. Кварц кристалларида исталган йўналиш бўйича Грюнайзен доимийсини аниқлаш учун таклиф этилган муносабатлар “Шиша ва кристалл матрицаларидаги нано ўлчамларини радиоактив индуксия таъсирида синтезлаш ва модификациялаш” мавзусидаги фундаментал тадқиқотларни амалга оширишда шиша матрицадаги (эритилган кварц) кристобалит ва тридимит кварц фазалари нанокристаллитларининг механик хоссаларининг кучли анизотропия механизмини аниқлаш ва тушунтириш имконини берган;
тадқиқотнинг кварц (СиО2) тригонал кристалларида эластиклик хоссаларининг анизотропияси, жумладан, иккинчи тартибли эффектив эластик доимийларнинг фазовий дисперсиясини аниқлашга бағишланган бўлимларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида “Турли усуллар билан қўзғатилган лазерларнинг янги материаллар ва технологияларни қўллаш асосида самарадорлигини ошириш механизмларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал илмий тадқиқотларни (2023-2024 йй.) олиб боришда ушбу кристалларнинг эластиклик ва оптик хоссаларини таққослашда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Фанлар акаденияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институтининг 25.06.2025 й. 01 – 350-сонли хат). Илмий натижалар кварц кристалларида ихтиёрий йўналишлар учун таклиф этилган муносабатлар лазер тизимларида фаол муҳитларнинг мустаҳкамлиги ва деформацияланиш даражасини аниқлаш имконини берган;
“Бразилиан Жоурнал оф Пҳйсиcс.” журналида нашр қилинган “Ан Эхплоратион оф Анисотропиc Аcоустиc Wаве Аттенуатион ин Қуартз Cрйсталс” мавзусидаги мақоламиздаги тадқиқот натижаларимиз нуфузли хорижий журналларда нашр этилган (55(1), пп. 1-6. 2025. (ИФ 1.64), ҳамда “Аcоустиc Пропертиес оф Лантҳанум Галлосилиcате Cрйсталс” РЕНСИТ: Радиоелеcтрониcс. Наносйстемс. Информатион Течнологиес 2024, Вол.16, Но.7, п. 853-858 (ИФ=0.6, Қ4)) журналларда кварц ва лантан галлосиликат кристалларининг акустик хоссалари анизотропияси ҳамда ушбу кристалларнинг ҳақиқий ва мавҳум эластиклик константалари аниқланди, улар тезлик ва сўниш сиртларининг кесимини қуриш учун қўлланилган (001) текислиги бўйича акустик тўлқинларнинг. Акустик тўлқинларнинг тарқалиш махсус йўналишлари (100) текисликда топилган ушбу акустик хоссаларнинг аниқланган қонуниятлари анизотропия бу кристалларни тушунтириш имконини берган.