Исмаилов Жонибек Бахадировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рух ишлаб чиқариш техноген чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш”, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B 2022.3. PhD/Т3102
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Бердияров Баҳриддин Тиловқабулович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор Самадов Алишер Усманович
Етакчи ташкилот: “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рух ишлаб чиқариш техноген чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рух кекларидан мис ва нодир металларни ажратиб олиш усули пирометаллургик тикловчи газлар атмосферасида ферритлар структурасини парчалаб, уларни паст ҳароратли кучсиз кислотада энергетик газлар ёрдамида куйдириш асосида ишлаб чиқилган;
қувур айланмали печда тикловчи газлар атмосферасида олиб борилган селектив тикловчи куйдириш жараёнидан олинган куйиндини паст кислотали танлаб эритиш усули эритманинг ҳарорати ва консентрациясининг ўзгариши асосида ишлаб чиқилган;
рух кекидан рухни ажратиб олиш усули тикловчи энергетик газларнинг тикловчанлик хусусиятларининг ҳароратга боғлиқ равишда ўзгариш динамикасининг критик нуқталарини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган;
рух кеки билан маҳаллий энергетик газлар таркибидаги ис гази, водород ва метан каби тикловчи газларни ўзаро таъсири натижасида кекнинг асосини ташкил қилувчи рух феррити ва сулфатини кучсиз тикловчи муҳитда тиклашда рух оксиди, магнетит, темир ИИ оксиди ва сулфат ангидридига қадар тикланиши аниқланган;
тикловчи газлар муҳитида қуруқ кукунсимон рух кеки қайта ишланганда, тикловчи газ ва рух кеки системасида кекдаги шпинел тузилишли феррит юзасига метан ва водороднинг 500-590 оС ҳароратда адсорбсияланиши аниқланган;
тикловчи куйдириш жараёнидан олинган куйиндини паст ҳароратда кислотали танлаб эритиш усули эритма ҳароратининг ўзгаришига таъсир этадиган кимёвий реакцияларнинг кечиши оқибатида ажралиб чиқадиган иссиқлик параметрлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рух ишлаб чиқариш техноген чиқиндиларини қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рух кекларини пирометаллургик усулда тикловчи газлар атмосферасида қайта ишлаш орқали ферритлар структурасини парчалаб, уларни паст ҳароратли кучсиз кислотада танлаб эритиш орқали рухни ажратиб олиш кўрсаткичини ошириш ҳамда қолдиқ маҳсулотдан, мис ва нодир металларни ажратиб олиш усули «Олмалиқ КМК» АЖда жорий қилинган (“ОКМК” АЖ нинг 4-ноябр 2024-йилдаги № СЛ-001074 сонли маълумотномаси). Натижада таркибида 35% тикловчи газлар бўлган энергетик газлардан фойдаланиш ҳамда тикловчи куйдиришни 800оС да амалга ошириш имкони яратилган;
қувур айланмали печда тикловчи газлар атмосферасида олиб борилган селектив тикловчи куйдириш жараёнидан олинган куйиндини паст кислотали танлаб эритиш усули «Олмалиқ КМК» АЖда жорий этилган (“ОКМК” АЖ нинг 4-ноябр 2024-йилдаги № СЛ-001074 сонли маълумотномаси). Натижада эритманинг ҳароратини 12 % га, консентрациясини 17г/л га пасайтиришга эришилган;
тикловчи куйдириш куйиндисини танлаб эритишда эритманинг ҳарорати 45 оС, консентрацияси 115 г/л бўлганда куйиндидаги компонентларни танлаб эритишнинг селективлигига эришилди ва рухнинг эритмага ажратиб олиш даражаси 92,8 % ни ташкил этадиган усул «Олмалиқ КМК» АЖда жорий этилган (“ОКМК” АЖ нинг 4-ноябр 2024-йилдаги № СЛ-001074 сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, танлаб эритиш қолдиғидаги рухнинг миқдорини 1,65 % дан 1,47 % гача камайишига эришилган.