Ибадуллаева Наргиз Сапиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «SARS-CoV-2 нинг молекуляр-генетик тавсифи ва COVID-19 башоратини баҳолашда Host омилларнинг аҳамияти», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Tib586.
Илмий маслаҳатчи: Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Матназарова Гулбахор Султановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Атабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилова Адолат Абдурахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Виром» вирусли инфекциялар Федерал илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: SARS-CoV-2 нинг молекуляр-генетик тавсифи ва COVID-19 башоратини баҳолашда Host омилларнинг аҳамиятини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор пандемия ва пандемиядан кейинги даврлардаги ўзгарувчан эпидемиологик вазиятда вируснинг асосий эволюцион ўзгаришларини акс эттирувчи SARS-CoV-2 нинг айланиб юрувчи, жумладан, эрта (B.1.1), Alpha (B.1.1.7), Omicron (BA.5.2), шунингдек унинг янги субвариантлари (FL.1.8, FL.24.1, KS.1, JN.1.13.1) ҳамда рекомбинант XD ва XDB вариантлари аниқланган;
илк бор SARS-CoV-2 геномидаги мутацион ўзгаришларнинг эволюцияси, жумладан, вируснинг мослашувчанлик механизмлари ва динамик ўзгарувчанлигини акс эттирувчи S ва ORF1b генларидаги аҳамиятли мутациялар аниқланган;
илк бор ишлаб чиқилган референс-панель ёрдамида сезувчанлиги 93,02% ва спецификлиги 100% га етказилган «ООО Biotest-SARS-CoV-2» маҳаллий ПЗР тўпламининг оптималлаштирилиши асосланган;
илк бор қоннинг кислород билан тўйинганлик даражаси, CXCL9 хемокини, IL-6 цитокини ва С-реактив оқсил каби асосий кўрсаткичлар COVID-19 касаллигининг оғир кечишига хос бўлган етакчи индикаторлар эканлиги асосланган;
илк бор CХCL9 хемокини, IL-6 цитокини ва C-реактив оқсил даражасининг ошиши, қоннинг кислород билан тўйинганлик даражасининг пасайиши, ўзбек аҳолисида АCЕ1 I/D ген полиморфизмининг D аллели ва DD генотипи мавжудлиги, шунингдек, юрак ишемик касаллиги, 2-тур қандли диабет ва тана вазни индекси ≥30,0 бўлган семизлик каби ёндош касалликлар COVID-19 касаллигининг оғир кечиши билан боғлиқ Host омиллари ва прогностик индикаторлари эканлиги исботланган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13-сонли йиғилиш баённомасига асосан илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича 13/10-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор пандемия ва пандемиядан кейинги даврлардаги ўзгарувчан эпидемиологик вазиятда вируснинг асосий эволюцион ўзгаришларини акс эттирувчи SARS-CoV-2 нинг айланиб юрувчи, жумладан, эрта (B.1.1), Alpha (B.1.1.7), Omicron (BA.5.2), шунингдек унинг янги субвариантлари (FL.1.8, FL.24.1, KS.1, JN.1.13.1) ҳамда рекомбинант XD ва XDB вариантлари аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тадқиқот марказининг Илмий фаолиятни мувофиқлаштириш Эксперт кенгаши томонидан 04.10.2023 йил 2н-р/20-сон билан тасдиқланган «SARS-CoV-2 нинг айланиб юрувчи штаммларини мониторинг қилиш учун тўлиқ геномли нанопорали секвенслаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Санитария-эпидемиология назорати бошқармасига 10.07.2023 йилдаги №76-п-сон ва Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонасига 29.02.2024 йилдаги №13-п-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 мониторинги SARS-CoV-2 нинг хавотирли вариантлари ҳақида тезкор маълумотларни тақдим этади ва ўзгарувчан эпидемиологик вазиятларга ўз вақтида жавоб қайтариш ва мақсадли стратегияларни ишлаб чиқиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: нанопорали секвенслаш усулини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш Сенгер усулида секвенслашга нисбатан 61384843,36 сўмни тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор SARS-CoV-2 геномидаги мутацион ўзгаришларнинг эволюцияси, жумладан, вируснинг мослашувчанлик механизмлари ва динамик ўзгарувчанлигини акс эттирувчи S ва ORF1b генларидаги аҳамиятли мутациялар аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тадқиқот марказининг Илмий фаолиятни мувофиқлаштириш Эксперт кенгаши томонидан 04.10.2023 йил 2н-р/20-сон билан тасдиқланган «SARS-CoV-2 нинг айланиб юрувчи штаммларини мониторинг қилиш учун тўлиқ геномли нанопорали секвенслаш усули» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Санитария-эпидемиология назорати бошқармасига 10.07.2023 йилдаги №76-п-сон ва Республика махсус 1-сон Зангиота шифохонасига 29.02.2024 йилдаги №13-п-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 мониторинги SARS-CoV-2 нинг хавотирли мутациялар ҳақида тезкор маълумотларни тақдим этади ва ўзгарувчан эпидемиологик вазиятларга ўз вақтида жавоб қайтариш ва соғлиқни сақлашда мақсадли стратегияларни ишлаб чиқиш имконини беради, бу эса ўз навбатида касалликнинг тарқалишини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: нанопорали секвенслаш усулини соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиш Сенгер усулида секвенслашга нисбатан 61384843,36 сўмни тежаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: илк бор ишлаб чиқилган референс-панель ёрдамида сезувчанлиги 93,02% ва спецификлиги 100% га етказилган «ООО Biotest-SARS-CoV-2» маҳаллий ПЗР тўпламининг оптималлаштирилиши асосланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан 07.06.2022 йил 8н-р/587-сон билан тасдиқланган «COVID-19 ПЗР ташхисоти сифатини баҳолаш учун аналитик панельни яратиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар МЧЖ «ROSSA» корхонасининг илмий-ишлаб чиқариш фаолиятига 13.04.2021 йилдаги 8-сон шартнома ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказига 13.05.2024 йилдаги 61-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: COVID-19 ПЗР ташхисоти учун яратилган референс-панель вирусология ихтисослиги бўйича ўқув машғулотларида, SARS-CoV-2 РНКсини аниқлашга мўлжалланган тест-тўпламларнинг клиник синовларини ўтказишда, маҳаллий ва импорт тест-тўпламларини ишлаб чиқиш ҳамда рўйхатдан ўтказишда, шунингдек, тест-тўпламларнинг сифат назоратини таъминлашда қўлланилиши мумкин, бу ПЗР лабораторияларидаги камчиликларни аниқлаш ва ташхисот хатоларини камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: COVID-19 ПЗР ташхисоти учун яратилган референс-панель хорижий тижорат панелларига нисбатан 11625262 сўм миқдорида маблағни тежаш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор қоннинг кислород билан тўйинганлик даражаси, CXCL9 хемокини, IL-6 цитокини ва С-реактив оқсил каби асосий кўрсаткичлар COVID-19 касаллигининг оғир кечишига хос бўлган етакчи индикаторлар эканлиги асосланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан 10.05.2022 йил 8н-р/445-сон билан тасдиқланган «COVID-19 оғир кечишини биомаркерларни ҳисобга олган ҳолда прогноз қилиш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 08.09.2022 йилдаги 21-сон ва Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалига 10.10.2022 йилдаги 72-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорликги: биомаркерлар даражасини комплекс аниқлаш COVID-19 нинг оғир кечиши хавфи юқори бўлган гуруҳларни аниқлаш имконини беради, бу эса оптимал даволаш тактикасини танлаш, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш, асоратлар хавфини камайтириш, касалхонада ётиш ва реабилитация даврини қисқартириш, шунингдек, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: биомаркерларни аниқлаш орқали касалликнинг оғир кечишини башорат қилиш 849125 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини яратади.
бешинчи илмий янгилик: илк бор CХCL9 хемокини, IL-6 цитокини ва C-реактив оқсил даражасининг ошиши, қоннинг кислород билан тўйинганлик даражасининг пасайиши, ўзбек аҳолисида АCЕ1 I/D ген полиморфизмининг D аллели ва DD генотипи мавжудлиги, шунингдек, юрак ишемик касаллиги, 2-тур қандли диабет ва тана вазни индекси ≥30,0 бўлган семизлик каби ёндош касалликлар COVID-19 касаллигининг оғир кечиши билан боғлиқ Host омиллари ва прогностик индикаторлари эканлиги исботланганлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан 10.05.2022 йил 8н-р/445-сон билан тасдиқланган «COVID-19 оғир кечишини биомаркерларни ҳисобга олган ҳолда прогноз қилиш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасига 08.09.2022 йилдаги 21-сон ва Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона филиалига 10.10.2022 йилдаги 72-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/10-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорликги: биомаркерлар даражасини комплекс аниқлаш COVID-19 нинг оғир кечиши хавфи юқори бўлган гуруҳларни аниқлаш имконини беради, бу эса оптимал даволаш тактикасини танлаш, ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш, асоратлар хавфини камайтириш, касалхонада ётиш ва реабилитация даврини қисқартириш, шунингдек, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: биомаркерларни аниқлаш орқали касалликнинг оғир кечишини башорат қилиш 849125 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини яратади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish