Убайдуллаев Рахимжон Муродиловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 
ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7553 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
Илмий раҳбар: Ханкелдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/27.09.2024.Ped.05.07.
Расмий оппонентлар: Исақова Муаззам Тўлқиновна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш жараёни тузилмаси когнитив-мотивацион, операцион-фаолиятли, эмоционал-қадриятли, валеологик-профилактик, натижавий-баҳоловчи компонентлари педагогик таълимнинг согʻлом-ижодий моҳиятининг фаол излаш тамойилига мувофиқ талабаларнинг маданий ривожланишининг ички ва ташқи детерминацияси синергиясига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш мазмуни талабаларнинг умуминсоний қадриятлар негизида маданий “матнлар”, ўз-ўзи, таълимнинг бошқа субектларини ўзаро биргаликдаги ҳаракати билан фаол диалогга киришиши амалга ошадиган интерсубектив жараённинг инвариантлиги шахсий-касбий моҳиятининг барқарорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш модели мазкур жараён субекти сифатида педагог шахсининг шаклланиш мазмуни, механизмлари ва даражаларини аниқлаб берадиган таълимий фаолиятнинг мақсадли, мазмунли, технологик таркибий асосларнинг яхлитлиги детерминацияси динамик ассиметрияси корреляциясини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг технологик стратегия ва тактикаси билимларни тўлиқ ўзлаштириш, дастурлашган ўқитиш, эмоционал-баҳоловчи, коммуникатив-этик педагогик вазиятлар, мазмунли-изланишли диалог ва мунозара, герменевтик ўқитиш технологияларини адаптив вариантларда лойиҳалаш ва амалга ошириш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш жараёни тузилмаси когнитив-мотивацион, операцион-фаолиятли, эмоционал-қадриятли, валеологик-профилактик, натижавий-баҳоловчи компонентлари педагогик таълимнинг согʻлом-ижодий моҳиятининг фаол излаш тамойилига мувофиқ талабаларнинг маданий ривожланишининг ички ва ташқи детерминацияси синергиясига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60110100 – Педагогика (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси) йўналиши учун “Юногогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-212-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш 
мазмуни талабаларнинг умуминсоний қадриятлар негизида маданий “матнлар”, 
ўз-ўзи, таълимнинг бошқа субектларини ўзаро биргаликдаги ҳаракати билан фаол 
диалогга киришиши амалга ошадиган интерсубектив жараённинг инвариантлиги 
шахсий-касбий моҳиятининг барқарорлигини ҳисобга олиш асосида, бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш моделини мазкур жараён субекти сифатида педагог шахсининг шаклланиш мазмуни, механизмлари ва даражаларини аниқлаб берадиган таълимий фаолиятнинг мақсадли, мазмунли, технологик таркибий асосларнинг яхлитлиги детерминацияси динамик ассиметрияси корреляциясини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60110100 – Педагогика (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси) йўналиши учун “Оила педагогикаси” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-161-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, замонавий бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданияти таргʻиботига доир коопреатив компетенсияни ривожлантиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг технологик стратегия ва тактикаси билимларни тўлиқ ўзлаштириш, дастурлашган ўқитиш, эмоционал-баҳоловчи, коммуникатив-этик педагогик вазиятлар, мазмунли-изланишли диалог ва мунозара, герменевтик ўқитиш технологияларини адаптив вариантларда лойиҳалаш ва амалга ошириш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60110100 – Педагогика (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси) йўналиши учун “Юногогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сон буйруғи, 333-212-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish