Раҳмонов Музаффар Усмонжоновичнинг 
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини ошириш механизмлари” 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3731.
Илмий раҳбар: Гончарова Олга Викторовна педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Саидов Иззатилло Истамович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини “Скиппинг-ропе” машғулотлари орқали ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарликни ошириш учун дарсдан ташқари соғломлаштирувчи умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлаш ҳамда функсионал ҳолатини яхшилашга йўналтирилган жисмоний сифатларни (эгилувчанлик, тезкорлик, чаққонлик) комплекс ривожлантирувчи “Скиппинг-ропе” билан шуғулланувчиларнинг (ёши, жинси, антропометрик ва морфофунксионал кўрсаткичлари ҳамда жисмоний тайёргарлигини инобатга олган ҳолда) махсус меъёрларни ишлаб чиқиш ҳисобига ўқувчиларга берилаётган юкламани мақсадли бошқариш имкониятлари оширилган; 
бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги ошириш механизмларини оптималлаштириш учун ўқувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш, функсионал ривожлантириш ҳамда жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини миқдорий бахолаш мониторингини амалга оширувчи махсус компютер дастурини ишлаб чиқиб  дарсдан ташқари машғулотларда қўллаш ҳисобига шуғулланувчиларнинг доимий равишда ўз-ўзини назорат қилиш коʻрсаткичлари такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг антропометрик, морфофунксионал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини ошириш учун танлаб йўналтирилган махсус машқлар мажмуасини иккита (умумий ва махусус) методик блокка жисмоний сифатларга таъсири бўйича дарсдан ташқари машғулотларга киритиш ҳисобига ўқувчиларга берилаётган юкламаларни меъёрлаш имконияти оширилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг функсионал ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ҳамда саломатлик ҳолатини баҳолаш учун ишлаб чиқилган “Смарт чилд” мобил иловасининг мазмунига юклама меъёри, машғулот даражаси, машқни бажариш давомийлиги, такрорлашлар сони ва тикланиш жараёнини аниқловчи инновацион машғулот дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига ўқувчиларнинг дарсдан ташқари машғулотларни мустақил назарий ва амалий ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини мониторинг қилиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарликни ошириш учун дарсдан ташқари соғломлаштирувчи умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлаш ҳамда функсионал ҳолатини яхшилашга йўналтирилган жисмоний сифатларни (эгилувчанлик, тезкорлик, чаққонлик) комплекс ривожлантирувчи “Скиппинг-ропе” билан шуғулланувчиларнинг (ёши, жинси, антропометрик ва морфофунксионал кўрсаткичлари ҳамда жисмоний тайёргарлигини инобатга олган ҳолда) махсус меъёрларни ишлаб чиқиш ҳисобига ўқувчиларга берилаётган юкламани мақсадли бошқариш имкониятлари ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Наманган шаҳар 74 – сонли ҳамда 76 – сонли умумтаълим мактаблари дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт  вазирлигининг 2024-йил 19-август буйруғига асосан 
03-16/8204-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги умумий 12,3% га жисмоний ривожланиши эса умумий 14,2% га  яхшиланган;
бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги ошириш механизмларини оптималлаштириш учун ўқувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш, функсионал ривожлантириш ҳамда жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини миқдорий бахолаш мониторингини амалга оширувчи махсус компютер дастурини ишлаб чиқиб  дарсдан ташқари машғулотларда қўллаш ҳисобига шуғулланувчиларнинг доимий равишда ўз-ўзини назорат қилиш коʻрсаткичлари такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Наманган шаҳар 74 – сонли ҳамда 76 – сонли умумтаълим мактабларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги буйруғига асосан 03-16/8204-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг дарсдан бўш вақтларидан унумли фойдаланишга, саломатлик даражаси, морфофунксионал ҳолатини оширишга, жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари 10,7 % га яхшиланишига эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг антропометрик, морфофунксионал ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини ошириш учун танлаб йўналтирилган махсус машқлар мажмуасини иккита (умумий ва махусус) методик блокка жисмоний сифатларга таъсири бўйича дарсдан ташқари машғулотларга киритиш ҳисобига ўқувчиларга берилаётган юкламаларни меъёрлаш имконияти кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Психология ва спорт психологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 429-сон буйруғига асосан 429-303 рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний сифатлардан: чаққонлик сифати 13,4%, тезкорлиги 9,7%, эгилувчанлиги 8,4%, куч сифати эса 6,6% га ошган;
бошланғич синф ўқувчиларининг функсионал ривожланиши, жисмоний тайёргарлиги ҳамда саломатлик ҳолатини баҳолаш учун ишлаб чиқилган “Смарт чилд” мобил иловасининг мазмунига юклама меъёри, машғулот даражаси, машқни бажариш давомийлиги, такрорлашлар сони ва тикланиш жараёнини аниқловчи инновацион машғулот дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига ўқувчиларнинг дарсдан ташқари машғулотларни мустақил назарий ва амалий ўзлаштириш имконияти кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти Наманган шаҳар 74 – сонли ҳамда 76 – сонли умумтаълим мактабларида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги буйруғига асосан 03-16/8204-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг умумий жисмоний тайёргарлик 17,3% га, жисмоний ривожланиши эса 14,2% га  яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish