Азизов Носиржон Нематиллаевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали курашчилар мусобақаолди тайёргарлигини бошқаришнинг 
илмий-методологик асослари”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машгʻулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Ped411.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Керимов Фикрат Азизович педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, биология фанлари доктори, профессор Коробейников Георгий Валеревич, педагогика фанлари доктори, профессор Ханкелдиев Шер Хакимович.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали курашчиларнинг мусобақаолди тайёргарлигини бошқариш илмий-методологик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
юқори малакали курашчиларни мусобақаолди тайёргарлигини мақсадли бошқариш учун рақамли мониторинг механизмлари билан интеграциялашган ўқув машғулотлар режасини ишлаб чиқиш ҳисобига эркин, юнон-рум курашчиларининг машғулот юкламалари (иш вақти, давомийлиги, юрак қисқариш сони, юкламалар интенсив балл, зоналар) оптималлаштирилган;
юқори малакали курашчиларни мусобақаолди махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун кураш, эркин, юнон-рум курашчиларини дастлабки тайёрлаш босқичидаги микроцикл, мезоцикл ҳамда макроцикл тайёргарлик комплексини юқори даражали юкламаларда организмнинг тикланиш даражаси бўйича (индивидуал ва босқичли) табақалаштириш ҳисобига юкламалар ҳажми ва интенсивлигини мувофиқлаштириш имкониятлари оширилган;
юқори малакали турли вазн тоифасидаги курашчиларни тайёрлаш тизимини оптималлаштириш учун спортчининг йиллик тайёргарлик циклини ташкил этувчи тайёргарлик, мусобақа ва ўтиш даврларининг юклама мазмуни, функсионал йўналиши ва структуравий хусусиятларини ўзаро боғлиқликда тизимли тарзда бир-бирини тўлдириб борувчи машқларни киритиш ҳисобига юқори малакали курашчилар томонидан тайёргарликнинг дастлабки босқичларида ўқув юкламалар ҳажми ва интенсивлигидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;
юқори малакали курашчиларни мусобақаолди тайёргарлик босқичини тизимли ташкил қилиш учун мусобақа фаолиятида индивидуал (персонал) хусусиятларини (техник усулларни бажариш сони, юрак қисқариш сони, тикланиш вақти) тизимли кузатув ва мақсадли бошқарув асосида оптималлаштириш ҳисобига техник-тактик тайёргарлик жараёнидаги хатоликларни аниқлаш ҳамда техник ҳаракатларини тўғри бажариш самарадорлиги оширилган; 
юқори малакали курашчиларни мусобақаолди тайёргарлигини бошқариш учун тезкор-куч тайёргарлик кўрсаткичларини мусобақа фаолиятида намоён бўлиш хусусиятларини бўйича курашчиларини мусобақаолди интенсивлаштирилган ўқув-машғулот блоклари тизимини 
ишлаб чиқиш ҳисобига эришилган тайёргарлик даражасини комплекс намойиш этиш 
имкониятлари кенгайтирилган;
юқори малакали курашчиларни мусобақа фаолиятида ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум ҳаракатларини комплекс қайд этиш учун шкаласини амалга ошириш аниқлиги, натижадорлиги, ҳаракатнинг мураккаблик даражаси, қаршиликка нисбатан самарадорликни инобатга олган ҳолда умумий ва жорий баҳолаш тартибга солиш ҳисобига юқори малакали эркин курашчиларни мусобақаларга тайёрлашни белгилайдиган алгоритми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабалари жисмоний тарбийасининг табақалаштирилган модулли технологийасини ишлаб чиқиш боъйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида: 
юқори малакали курашчиларни мусобақаолди тайёргарлигини мақсадли бошқариш учун модеринозациялашган (рақамли мониторинг механизмлари билан интеграциялашган) ўқув машғулотлар режасини ишлаб чиқиш ҳисобига, эркин, юнон-рум курашчиларининг машғулот юкламалари (иш вақти, давомийлиги, юрак қисқариш сони, юкламалар интенсив балл, зоналар) оптималлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби машғулотлар режасига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги 03-16/8204-сон маълумотномаси). Натижада, курашчиларнинг куч-қобилиятларининг тавсифий курсаткичлари 16,5% ошган аниқланган;
юқори малакали курашчиларни мусобақаолди махсус жисмоний тайёргарлигини ошириш учун кураш, эркин, юнон-рум курашчиларини дастлабки тайёрлаш босқичидаги микроцикл, мезоцикл ҳамда макроцикл тайёргарлик комплексини юқори даражали юкламаларда организмнинг тикланиш даражаси бўйича (индивидуал ва босқичли) табақалаштириш ҳисобига юкламалар ҳажми ва интенсивлигини мувофиқлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби машғулотлар режасига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги 03-16/8204-сон маълумотномаси). Натижада, курашчиларнинг вазн-бўй кўрсаткичларини мослаштириш ҳисобига техник ҳаракатларни баҳолаш имконияти 12,7% га яхшиланган;
юқори малакали турли вазн тоифасидаги курашчиларни тайёрлаш тизимини оптималлаштириш учун спортчининг йиллик тайёргарлик циклини ташкил этувчи тайёргарлик, мусобақа ва ўтиш даврларининг юклама мазмуни, функсионал йўналиши ва структуравий хусусиятларини ўзаро боғлиқликда тизимли тарзда бир-бирини тўлдириб борувчи машқларни киритиш ҳисобига юқори малакали курашчилар томонидан тайёргарликнинг дастлабки босқичларида ўқув юкламалар ҳажми ва интенсивлигидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби машғулотлар режасига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги 03-16/8204-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дастурдан фойдаланиш орқали курашчиларнинг ҳужум ҳаракатлари самарадорлигини 12,4% фоизга ошган;
юқори малакали курашчиларни мусобақаолди тайёргарлик босқичини тизимли ташкил қилиш учун мусобақа фаолиятида индивидуал (персонал) хусусиятларини (техник усулларни бажариш сони, юрак қисқариш сони, тикланиш вақти) тизимли кузатув ва мақсадли бошқарув асосида оптималлаштириш ҳисобига техник-тактик тайёргарлик жараёнидаги хатоликларни аниқлаш ҳамда техник ҳаракатларини тўғри бажариш самарадорлиги ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби машғулотлар режасига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги 03-16/8204-сон маълумотномаси). Натижада, курашчилар техник-тактик тайёргарлик кўрсаткичлари аниқланган ҳамда мониторинг қилиш асосида бошқариш самарадорлиги асосланган.
юқори малакали курашчиларни мусобақаолди тайёргарлигини бошқариш учун тезкор-куч тайёргарлик кўрсаткичларини мусобақа фаолиятида намоён бўлиш хусусиятларини бўйича курашчиларини мусобақаолди интенсивлаштирилган ўқув-машғулот блоклари тизимини 
ишлаб чиқиш ҳисобига эришилган тайёргарлик даражасини комплекс намойиш этиш 
имкониятлари кенгайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби машғулотлар режасига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги 03-16/8204-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу дастурдан фойдаланиш орқали курашчиларнинг кисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 14,6% фоизга ошган;
юқори малакали курашчиларни мусобақа фаолиятида ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум ҳаракатларини комплекс қайд этиш учун шкаласини амалга ошириш аниқлиги, натижадорлиги, ҳаракатнинг мураккаблик даражаси, қаршиликка нисбатан самарадорликни инобатга олган ҳолда умумий ва жорий баҳолаш тартибга солиш ҳисобига юқори малакали эркин курашчиларни мусобақаларга тайёрлашни белгилайдиган алгоритми такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Наманган вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби машғулотлар режасига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 19-августдаги 03-16/8204-сон маълумотномаси).  Натижада, курашчилар техник-тактик тайёргарлик кўрсаткичлари 13,9% самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish