Эргашева Насиба Рахматуллаевна
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ауцорсинг хизматлари самарадорлиги ва сифатини ошириш методологиясини такомиллаштириш” 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Iqt771
Илмий маслаҳатчи: Навруз-зода Бахтиёр Негматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/25.12.2024.I.18.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арабов Нурали Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Матякубов Умиджон Раҳимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади
Ауцорсинг хизматлари самарадорлиги ва сифатини ошириш методологиясини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, ауцорсинг хизматларини ривожлантиришнинг замонавий тренди сифатида “кейтеринг” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ауцорсинг хизмат кўрсатишнинг инновацион услубларини диверсификациялаш орқали харажатларни минималлаштириш, самарадорлик ва сифатни оширишни таъминловчи ижобий институционал ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур бўлган усулларни жалб қилиш, жорий этиш ва бизнесни самарали бошқариш жараёни нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари ҳаётий циклининг турли босқичларида кейтеринг ва ауцорсинг хизматларидан фойдаланиш сифати бўйича жавобгарликнинг “Кейтер ва ауцорсер, мижоз, сифат эксперти ҳамда интеграциялашган” (К&АМЕИ) модели илмий асосланган ҳамда хизматларини ривожлантириш орқали мактабгача таълим ташкилотлари харажатларини 1,36 марта камайтириш имкони яратилган;
мактабгача таълим ташкилотларида кейтеринг хизматларидан фойдаланиш сифати 25 фоизга ва самарадорлиги эса 20 фоизга оширишда “XaSaSi” (хавф, самарадорлик ва сифат) модели асосида иқтисодий баҳолаш услубиёти такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ауцорсинг хизматларидан фойдаланиш самарадорлигини 15 фоизга кенгайтирган ва сифатини оширишнинг методикаси аниқланди ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича комплекс баҳолашни ҳисобга олган ҳолда ауцорсинг хизматлари самарадорлиги ва сифатини оширишни асослаш методологияси ва консептуал асослари ишлаб чиқилган;
Қашқадарё вилояти мактабгача таълим ташкилотларида эконометрик тадқиқотлар асосида 2026–2030-йилларга мўлжалланган кейтеринг ва ауцорсинг хизматлари самарадорлиги ва сифатини ошириш истиқболларининг прогноз параметрлари ишлаб чиқилган ҳамда харажатлар суммасини 20,5 фоизга қисқартирган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Минтақада ауцорсинг хизматларини иқтисодий баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсия ҳамда таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра, ауцорсинг хизматларини ривожлантиришнинг замонавий тренди сифатида “кейтеринг” тушунчасининг иқтисодий мазмуни ауцорсинг хизмат кўрсатишнинг инновацион услубларини диверсификациялаш орқали харажатларни минималлаштириш, самарадорлик ва сифатни оширишни таъминловчи ижобий институционал ўзгаришларни амалга ошириш учун зарур бўлган усулларни жалб қилиш, жорий этиш ва бизнесни самарали бошқариш жараёни нуқтайи назаридан такомиллаштирилган муаллифлик тарифи “Инновацион иқтисодиёт” ва “Минтақавий иқтисодиёт” номли дарсликлар матнини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 04-мартдаги 55-сонли, 2025 йил 09 июлдаги 258-сонлй буйруглари, рўйхатга олиш рақамлари 513749- сонли ва 709548- сонли гувоҳномалари). Тадқиқот иши натижалари “Инновацион иқтисодиёт” ва “Минтақавий иқтисодиёт” фанлари мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга қаратилган;
мактабгача таълим ташкилотлари ҳаётий циклининг турли босқичларида илмий-иқтисодий даражада (ташқи муҳит) тарқатиш шартлари шакллантирилди; асосланган кейтеринг ва ауцорсинг хизматларидан фойдаланиш сифати бўйича жавобгарликнинг “Кейтер ва ауцорсер, мижоз, сифат эксперти ҳамда интеграциялашган” (КА&МЕИ) модели бўйича таклифдан Қашқадарё вилояти мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 13-августдаги 06-02/3-3362-сон маълумотномаси).Ушбу илмий таклифнинг амалиётда қўлланилиши натижасида ауцорсинг хизматларини ривожлантириш орқали мактабгача таълим ташкилотлари харажатларини 1,36 марта камайтириш имкони яратилди;
мактабгача таълим ташкилотларида кейтеринг хизматлари самарадорлиги ва сифатини оширишда “XaSaSi” (хавф, самарадорлик ва сифат) модели асосида иқтисодий баҳолаш услубиётини такомиллаштириш таклифидан Қашқадарё вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 13-августдаги 06-02/3-3362-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида минтақадаги мактабгача таълим ташкилотларида кейтеринг ва ауцорсинг хизматларидан фойдаланиш сифати 25 фоизга ва самарадорлиги эса 20 фоизга оширилди;
мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ауцорсинг хизматларидан фойдаланиш самарадорлиги ва сифатини оширишнинг методикаси аниқланди ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича комплекс баҳолашни ҳисобга олган ҳолда ауцорсинг хизматлари самарадорлиги ва сифатини оширишни асослаш методологияси ва консептуал асослари таклифидан Қашқадарё вилояти мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 13-августдаги 06-02/3-3362-сон маълумотномаси). Натижада минтақадаги мактабгача таълим ташкилотларида ауцорсинг хизматларидан фойдаланиш қамровини 15 фоизга кенгайтириш имкони яратилди;
Қашқадарё вилояти мактабгача таълим ташкилотларида эконометрик тадқиқотлар асосида 2026–2030-йилларга мўлжалланган кейтеринг ва ауцорсинг хизматлари самарадорлиги ва сифатини ошириш истиқболлари бўйича ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан Қашқадарё вилояти мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятида фойдаланилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 13-августдаги 06-02/3-3362-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан “2022–2026-йилларда Қашқадарё вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги дастурни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва прогноз кўрсаткичларининг амалиётда қўлланилиши натижасида харажатлар суммасини 20,5 фоизга қисқартириш орқали мактабгача таълим ташкилотлари маблағларининг тежалишига эришилиши билан боғлиқ кўрсаткичларни аниқлаш имкони яратилди.
Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган ушбу таклиф ва фикрлар минтақадаги мактабгача таълим ташкилотларининг барқарор ривожланиши ҳамда 3-6 ёшдаги болаларни қамраб олиш даражасини таъминлашга хизмат қилади.