Хакимов Баҳодир Бозоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дизель ва биоэтанол ёнилғиларидан сифатли аралашма ҳосил қилиш қурилмаси параметрларини асослаш», 05.07.02–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини ишлатиш, тиклаш ва таъмирлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T818.
Илмий раҳбар: Салимов Оқил Умурзакович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.01.
Расмий оппонентлар: Худойбердиев Толибжон Солиевич, техника фанлари доктори, профессор; Алимова Зебо Хамидуллаевна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: биоэтанол ёнилғилардан фойдаланиш самарасини ошириш учун двигателга дизель ва биоэтанол миқдорлашган аралашмасини қиздириб узатувчи энергия-ресурстежамкор қурилма ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дизель ва биоэтанол ёнилғиси хусусиятларини инобатга олиб, уларнинг миқдорлашган аралашмасини қиздириб узатиш йўли билан сифатли аралашма ҳосил қилиш қурилмасининг конструктив схемаси ишлаб чиқилган;
дизель ва биоэтанол ёнилғи аралашмасини ҳосил қилиш қурилмасида фазалар орасида бир-бирига ўтаётган моддалар миқдори жараённинг чегара ва бошланғич шартлари орқали аниқланган;
суюқ ёнилғи гидродинамик ҳаракатини турбулентлиги ҳамда аралашманинг ҳажм массасини қурилмада моддаларни узатилиш абсорбция тезлик даражасини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
қиздиргич ва аралашма ёнилғи узатиш қувурларининг параметрлари дизель ва биоэтанол ёнилғиларидан сифатли аралашма ҳосил қилиш қурилмасини асосий ўлчамлари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дизель ва биоэтанол ёнилғиларидан сифатли аралашма ҳосил қилиш қурилмасининг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
ёнилғилардан сифатли аралашма ҳосил қилиш қурилмаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги фермер хўжаликларда, жумладан Сайхунобод, Қамаши туман фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 июндаги 02/023-130-сон маълумотномаси). Натижада дизель ва биоэтанол миқдорлашган аралашмасидан дизель двигателларида қўлланилганда двигателнинг қуввати 8–10 фоизга ошган;
дизель ва биоэтанол миқдорлашган аралашмасини қиздириб узатиш қурилмаси «Ўзагросервис» АЖ тасарруфидаги корхоналарда жумладан Юқори Чирчиқ туман «Агросервис МТП» МЧЖ ва Сайхунобод туман «Агросервис МТП» МЧЖга жорий этилган («Ўзагросервис» АЖнинг 2019 йил 17 январдаги 09-02/108-61-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалик агрегатларида бир смена давомида 46,1 литр ёнилғини тежаш имкони яратилган;
ёнилғи аралаштириш қурилмасидан олинган дизель ва биоэтанолнинг мақбул концентрациядаги аралашмаси «Ўзнефтмаҳсулот» АЖда жорий этилган («Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 2018 йил 28 июндаги 20/11-481-сон маълумотномаси). Натижада дизель ва биоэтанол миқдорлашган аралашмаси ҳўжаликларда дизель двигателлари учун ёнилғи сифатида фойдаланилганда дизель ёнилғисини 12 фоизга тежаш ҳамда ишлатилган зарарли газларнинг атмосферага чиқишини камайтириш имкони яратилган.