Мизамова Ҳулкар Муҳиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ташкилотларида мусиқа машғулотларини креатив ёндашув асосида ташкил этиш методикаси”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped2055
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Нафиса Шавкатовна -  педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Ҳилола Махмутовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Бахриев Ахмад Рахматович,  педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
 Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотларида креатив ёндашув асосида мусиқа машғулотлари методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 мусиқа машғулотларини креатив ёндашув асосида ташкил этишнинг  педагогик имкониятлари таълимий лойиҳалашнинг ижодий муҳит кўрсаткичларини белгиловчи болалар мусиқий фаолият турларини (мусиқани тинглаш ва идрок этиш, қўшиқ куйлаш,  мусиқий ритмик ҳаракатлар, болалар чолғуларида ижро этиш, мусиқа саводи) ягона мусиқий асар остида интеграциялаш орқали  кенгайтирилган;  
болаларни дастлабки мусиқий саводга ўргатишнинг методик таъминоти  мулти-сенсорли тажриба усулларидан иборат “Ритмли сўзлар”, “Бешқарсак”, “Форте-Пиано” “Ноталар ҳаракати” номли ижодий-изланишли креатив ўйин технологиялари воситасида  мусиқий оҳангни куйлаш ва мусиқий ритмни тана ҳаракатлари билан бир вақтнинг ўзида ифодалаш орқали такомиллаштирилган.
  болалар оркестр-ансамбл фаолиятини ташкил этишнинг дидактик имкониятлари болаларнинг ёши ва ривожланиш босқичига мос  содда болалар чолғулари (ёнғоқзарб, занг шиқилдоқлари) ни оила ҳамкорлигида ясаш ва машғулотларда самарали қўллаш натижасида болаларни илк созандалик техникасига ўргатиш  орқали   кенгайтирилган; 
  болаларни эркин мусиқий қобилиятларини намоён этишга кўмаклашувчи  очиқ машғулотлар, байрам, фестивалларни ташкил этишда болаларнинг психофизиологик хусусиятларига кўра,  мусиқий асарларнинг бир дақиқадан икки ярим дақиқагача ва байрам дастурларининг 25 дақиқадан 45 дақиқагача вақт давомийлиги чегараси назарий услубий жиҳатдан асосланган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотларида мусиқа машғулотларини креатив ёндашув асосида ташкил этиш методикаси бўйича тадқиқот натижалари асосида:
мусиқа машғулотларини креатив ёндашув асосида ташкил этишнинг  педагогик имкониятлари таълимий лойиҳалашнинг ижодий муҳит кўрсаткичларини белгиловчи болалар мусиқий фаолият турларини (мусиқани тинглаш ва идрок этиш, қўшиқ куйлаш,  мусиқий ритмик ҳаракатлар, болалар чолғуларида ижро этиш, мусиқа саводи) ягона мусиқий асар остида интеграциялаш орқали  кенгайтирилган тавсиялардан “Мусиқа раҳбари иш фаолияти самарадорлигини ошириш” номли ўқув қўлланманинг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 28-ноябрдаги 03-734-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбарининг креатив ёндашув асосида вариатив дастурдан фойдаланиши, иш ҳужжатларини самарали юритиши, мусиқа машғулотларининг методик таъминотини кенгайтиришга эришилган;
болаларни дастлабки мусиқий саводга ўргатишнинг методик таъминоти  мулти-сенсорли тажриба усулларидан иборат “Ритмли сўзлар”, “Бешқарсак”, “Форте-Пиано” “Ноталар ҳаракати” номли ижодий-изланишли креатив ўйин технологиялари воситасида  мусиқий оҳангни куйлаш ва мусиқий ритмни тана ҳаракатлари билан бир вақтнинг ўзида ифодалаш орқали такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялардан “Болалар мусиқий фаолият турларига креатив ёндашув”  номли ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 27-июлдаги 2-сон маълумотномаси). Натижада,  креатив мусиқа машғулотларини ташкил этиш методик таъминоти муайян даражада такомиллаштирилишига эришилган.
болалар оркестр-ансамбл фаолиятини ташкил этишнинг дидактик имкониятлари болаларнинг ёши ва ривожланиш босқичига мос  содда болалар чолғулари (ёнғоқзарб, занг шиқилдоқлари) ни оила хамкорлигида ясаш ва машғулотларда самарали қўллаш натижасида болаларни илк созандалик техникасига ўргатиш  орқали   кенгайтирилган таклиф ва тавсиялар асосида 2022-2023-йилларда мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбарлари учун ташкил этилган малака ошириш курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 28-ноябрдаги 03-734-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбарларининг креатив компетентлигини ривожлантирувчи, мусиқа машғулотлари ўтказишда замонавий билим, кўникма ва методикаларни ривожлантиришга хизмат қилувчи малака ошириш курсларининг ўқув режа ва дастурлари мазмуни такомиллаштирилган;
болалар оркестр-ансамбл фаолиятини ташкил этишнинг дидактик имкониятлари болаларнинг ёши ва ривожланиш босқичига мос  содда болалар чолғулари (ёнғоқзарб, занг шиқилдоқлари) ни оила хамкорлигида ясаш ва машғулотларда самарали қўллаш натижасида болаларни илк созандалик техникасига ўргатиш  орқали   кенгайтирилган; 
  болаларни эркин мусиқий қобилиятларини намоён этишга кўмаклашувчи  очиқ машғулотлар, байрам, фестивалларни ташкил этишда болаларнинг психофизиологик хусусиятларига кўра,  мусиқий асарлар бир дақиқадан икки ярим дақиқагача ва байрам дастурларининг 25 дақиқадан 45 дақиқагача вақт давомийлиги чегараси назарий услубий жиҳатдан асослаб берилишидаги илмий методик тавсиялари “Болалар мусиқий фаолият турларига креатив ёндашув” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган  (Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 27-июлдаги 2-сон маълумотномаси). Натижада, мусиқа машғулотларини ташкил этишда мусиқа раҳбарининг креатив фикрлаш, креатив ҳаракат, креатив фаолият жараёни, креатив мусиқа машғулотини ташкил этиш кўникмасини баҳолаш имконияти самарали даражада ошган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish