Мамаюсупова Муаттар Қосимжонованинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш технологияларини амалиётга тадбиқ этиш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9724
Илмий раҳбар: Турғунов Собитхон Тошпўлатович педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Мақсуджон Абдуллаевич Жиззах давлат педагогика университети ректори, профессор, Темиров Набижон Солиевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш технологияларини амалиётга татбиқ етиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий ўрта таълим ташкилотларида бошқарув жараёнлари самарадорлигини таъминлаш босқичларини стратегик режалаштириш воситасида такомиллаштириш орқали таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва баҳолаш индикаторлари аниқлаштирилди;
стратегик ёндашув ва стратегик бошқарув технологияларига устуворлик бериш ҳамда стратегик режаларни мувофиқлаштириш асосида умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш жараёнлари интеграциясини амалга оширувчи (функционал, диверсификациявий, мужассамлаштирилган ва махсус) стратегиялар такомиллаштирилди;
ҳамкорликда бошқарув жараёнларини такомиллаштиришга йўналтирилган жамоавий ижодий фаолият технологияси (ЖИФТ), ахборотларни қайта ишлашга асосланган бошқарув (МБИП) технологияси ҳамда ўқув жараёнини бошқариш тизими (Learning Management System – ЛМС) каби замонавий бошқарув технологияларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш воситасида бошқарув жараёнига татбиқ этиш орқали уларнинг идентивлигини таъминлаш механизми такомиллаштирилди;
ижтимоий талаб, замонавий бошқарув ехтиёжлари ва бошқарув фаолияти самарадорлигини аниқлаш индикаторларига мувофиқ тизимли ва барқарор ривожлантиришни таъминловчи ёндашув ва механизмларни интеграциялаш асосида умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш жараёнлари модели ва уни амалиётга татбиқ этиш механизми модернизация қилинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш технологияларини амалиётга татбиқ етиш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар:
умумий ўрта таълим ташкилотларида бошқарув жараёнлари самарадорлигини таъминлаш босқичларини стратегик режалаштириш воситасида такомиллаштириш орқали таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш ва баҳолаш индикаторлари аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетида 2015-2017-йиллар давомида бажарилган ПЗ-2014-0915173958 Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мултимедиали интеллектуал ўйинлар мавзусидаги амалий лойиҳа белгиланган вазифаларини бажаришда фойдаланилган ва юқоридаги тавсиялар ушбу лойиҳа доирасида нашр етилган ишларда ўз ифодасини топган. Натижада умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш технологияларини амалиётга татбиқ етиш механизмларини такомиллаштиришга доир семинар-тренинг машғулотлари, мустақил таълим ва лойиҳа дастурлари мажмуини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
стратегик ёндашув ва стратегик бошқарув технологияларига устуворлик бериш ҳамда стратегик режаларни мувофиқлаштириш асосида умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш жараёнлари интеграциясини амалга оширувчи (функционал, диверсификациявий, мужассамлаштирилган ва махсус) стратегиялар такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ПЗ-2017093020 рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган. Натижада умумий ўрта таълим ташкилотлари бошқарув фаолияти самарадорлигини таъминлашга қаратилган педагогик жараённи лойиҳалаш технологиялари, бошқарув услуби, инновацион фаолиятнинг барқарорлиги ҳамда педагогик жамоанинг интеграциялашган фаолияти каби асосий омилларни тизимли таҳлил қилиш орқали таълим бошқарувининг самарадорлигини баҳолашда ўқув машғулотлари мазмунига сингдириш асосида такомиллаштиришга хизмат қилган.
ҳамкорликда бошқарув жараёнларини такомиллаштиришга йўналтирилган жамоавий ижодий фаолият технологияси (ЖИФТ), ахборотларни қайта ишлашга асосланган бошқарув (МБИП) технологияси ҳамда ўқув жараёнини бошқариш тизими (Learning Management System – ЛМС) каби замонавий бошқарув технологияларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш воситасида бошқарув жараёнига татбиқ этиш орқали уларнинг идентивлигини таъминлаш механизми такомиллаштиришга оид таклиф ва методик тавсиялари “Умумий ўрта таълим ташкилотларида самарали бошқарув ва инновациялар” номли услубий қўлланма мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 20 апрелдаги 01-02/2-2-123-сонли маълумотномаси). Натижада тингловчиларда умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолияти бошқаруви самарадорлиги ошишига еришилган;
ижтимоий талаб, замонавий бошқарув эҳтиёжлари ва бошқарув фаолияти самарадорлигини аниқлаш индикаторларига мувофиқ тизимли ва барқарор ривожлантиришни таъминловчи ёндашув ва механизмларни интеграциялаш асосида умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш жараёнлари модели ва уни амалиётга татбиқ этиш механизми модернизацияга доир таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон -24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон ” телерадиоканалида 2023-2024- йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” дастурининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 18-февралдаги 05-09-196-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ешиттиришлар умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятида бошқарувнинг янги, замонавий технолигияларини амалиётга татбиқ етиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатган.
Илмий кенгаш раиси: Т.Файзуллаев
Илмий котиб: Б.М.Абдурахмонов
Илмий раҳбар: Т.С.Турғунoв
Талабгoр: М.Қ.Мамаюсупoва