Шеримов Дилшодбек Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистоннинг жанубий худудларида саримсоқ пиёз етиштиришнинг технологик элементларини ишлаб чиқиш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Qx1620.
Илмий раҳбар: Юнусов Салоҳиддин Адхамович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Санаев Собир Тоирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мирзасолиев Мирзаосим Мирзасойпович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистоннинг жанубий худудларида саримсоқ пиёзни истиқболли навларини танлаш, ўсишни бошқарувчи моддаларни қўллаш, мақбул экиш муддатлари ва экиш схемаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор саримсоқ пиёзни Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий ҳудудида етиштиришда эртапишар (3-4 кун), серҳосил (26,7-29,2 т/га) ва юқори иқтисодий самарадор (167,7 млн. – 192,4 млн. сўм соф фойда) махаллий К22-3, К22-4, Чидамли ва К22-2 нав намуналари истиқболли деб топилган; 
саримсоқ пиёзни Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий ҳудудида сентябр ойининг I-декадасида экиш мақсадга мувофиқлиги ва юқори сифатли ҳосил (24,1 т/га) олинганлиги исботланган;
саримсоқ пиёзни Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий ҳудудида етиштиришда уч қатор лентасимон усулда 40+15+15/3х10 см қилиб экиш энг юқори товарбоп (24,4 т/га) ҳосил берганлиги ҳамда мақбул экиш схемаси эканлиги аниқланган;
саримсоқ пиёзни Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий ҳудудида етиштиришда Биогуттен моддасини 80 мг/л эритмасига уруғлик саримсоқни ботириб экиш ва ўсув даврида баргидан 2 марта озиқлантириш ҳосилдорликни (29,2 т/га) ва товарбоп ҳосил улушини (96,7 %) оширганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саримсоқ пиёзни Қорақалпоғистон Республикасининг жанубий ҳудудида етиштиришнинг технологик элементларини ишлаб чиқиш асослаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида: 
Қорақалпоғистон Республикаси тупроқ-иқлим шароитида саримсоқ пиёзнинг жами 8 та нав ва клонларининг истиқболли намуналарини танлаш, шунингдек, мақбул экиш муддатлари ва экиш усуллари Амударё тумани “Бабаназаров Фарҳод” фермер хўжалигида 1,5 гектар, “Полвонбой овули” фермер хўжалигида 1 гектар майдонда жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 23 майдаги №02/017-1681-сон маълумотномаси). Натижада, Майский ВИР, Южно–Фиолетовий, Чидамли навлари ва К22-1, К22-2, К22-3, К22-4, К22-5 клонларидан гектарига 30,7 – 42,4 млн. сўм даромад олишга эришилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани “ОКС Жайхун - Пахтакор” фермер хўжалигининг 1,5 га, “Камалов - Шамсиддин” фермер хўжалигининг 1 га очиқ майдонида саримсоқни Майский ВИР навини 4 та экиш муддати бўйича экиш ишланмаси жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 23 майдаги №02/017-1681-сон маълумотномаси). Натижада, сентябр ойининг I декадаси экилганда гектаридан ўртача 44,1-48,4 млн. сўм даромад олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish