Расулов Азиз Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрик меваларини қуритиб тайёрланган маҳсулот сифатини оширишда технологик жараёнларни такомиллаштириш”, 06.01.11 – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Qx764
Илмий раҳбар: Шарипов Султон Янгибоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Усмонова Камола Абдужаббаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Академик М.М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрик меваларининг технологик хусусиятларини таҳлил қилиш ва самарали қуритиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрикнинг маҳаллий ва интродукция қилинган навларининг агробиологик хусусиятлари чуқур ўрганилиб, қайса усули учун “Курсадик” ва “Навруз”, баргак учун “Оқ-исфарак” ва “Субхони”, туршак учун эса “Арзами” ва “Хурмаи” навлари технологик жиҳатдан мақбул деб топилган;
“Рухи Джуванон” ва “Навруз” навларида қуритиш жараёнининг илк 3 соатида намлик йўқотиш кўрсаткичи мос равишда 45% ва 44% ни, маҳсулотнинг компонентлар сақлаш коэффициенти 75-80%ни ташкил этиши аниқланган;
ўрик меваларига 3%ли NaHSO₃ эритмасида 2–2,5 соат давомида дастлабки ишлов бериш орқали қуритилган маҳсулот чиқими назоратга нисбатан 4–5% га юқори бўлиши исботланган;
ўрик меваларини қуритишга тайёрлаш жараёни қиёсий таҳлил қилиниб, маҳсулот чиқими ва вақт сарфи бўйича энг самарали ва тез усул сифатида конвектив қуритиш усули аниқланган, бунда 100 кг хом-ашёдан 20 кг қуритилган маҳсулот, қуритиш давомийлиги 8–10 соатни ташкил этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрик меваларини турли хил усулларда қуритиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
“Юбилейний Навои”, “Курсадик” ва “Субхони” ўрик навларининг меваларини конвектив усулда қуритиш технологияси Тошкент вилоятидаги ТДАУ ҳузуридаги “Ахборот-маслаҳат Маркази (Extension center)” ДУК тажриба майдонида ва Қибрай туманидаги “Ён Ариқ Расулов Йўлдош” МЧЖ корхонасида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 апрелдаги № 06/27-05/1970-сон маълумотномаси). Натижада “Юбилейний Навои” навидан 33 млн. сўм, “Субхони” навидан 35 млн. сўм, “Курсадик” навидан эса 28 млн. сўм соф фойда олинган. Ушбу тадбирлар иқтисодий самарадорликни 140-144% даражасида ошириш имконини берган.
Ўрик меваларига 3%ли NaHSO₃ эритмасида ишлов бериш технологияси Наманган вилояти Поп туманидаги “Namangan Agrologistics” МЧЖ ҳудудидаги 2,5 га майдонда етиштирилган ўрик меваларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 5 апрелдаги № 06/27-05/1970-сон маълумотномаси). Натижада “Юбилейний Навои” навидан 29 млн сўм, “Субхони” навидан 33 млн. сўм, “Курсадик” навидан эса 24 млн. сўм соф фойда олинган.