Аминов Шермуҳаммад Қамбаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда иситилмайдиган плёнкали иссиқхоналарда бодрингнинг Ф1 дурагайларини етиштириш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx844
Илмий раҳбар: Хакимов Рафиқжон Абдунабиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, PhD.05/30.09.2022.Qx.152.01.
Расмий оппонентлар: Асадов Шухрат Исматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Борасулов Акмал Миряимович, қишлоқ хоъжалиги фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тупроқ-иқлими шароитида бодринг (Cуcумус сативус Л.)нинг иситилмайдиган плёнкали иссиқхоналарда етиштиришга мос юқори ҳосилли дурагайларини танлаш ва етиштириш технологиясининг муҳим элементларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор иситилмайдиган плёнкали иссиқхона шароитида бодрингни 20 та Ф1 дурагайларининг морфо-биологик ва қимматли хўжалик белгилари комплекс баҳоланиб, эртапишарлиги бўйича Хон Ф1 (55 кун); ҳосилдорлиги бўйича Фонтина Ф1, Даяра Ф1 ва Сардор Ф1 дурагайлари 16,2-16,7 кг/м2 ёки назоратга нисбатан 111,0-114,8% юқори ҳосил бериши аниқланган;
иситилмайдиган иссиқхона шароитида бодрингни етиштиришда уруғларни феврал ойининг биринчи ўн кунлигида ва кўчатларни март ойининг биринчи ўн кунлигида экилганда энг юқори ҳосил Сардор Ф1 дурагайида 16,1 кг/м2 (ёки назорат 20-мартга нисбатан 115,5%) ва Орзу Ф1 дурагайида 15,6 кг/м2 (ёки назорат 20-мартга нисбатан 115,1%) олиниши исботланган;
Сардор Ф1 ва Орзу Ф1 дурагайларини 80х40 см схемада экилганда, ҳосилдорлик назорат (80×50 см) вариантга нисбатан мос равишда 117,8-115,2% (16,4-16,1 кг/м2) юқори бўлиши аниқланган;
илк бор бодрингнинг Орзу Ф1 ва Сардор Ф1 дурагайларини мулчалашни ҳосилдорликка таъсирини ўрганишда назорат оддий усулда етиштиришга (14,5-14,9 кг/м2) нисбатан қора плёнка билан мулчалаб етиштиришда энг юқори ҳосил (17,0-17,3 кг/м2 ёки 117,5-116,1%) олиниши исботланган;
рентабеллик даражаси истиқболли Ф1 дурагайларни ўрганишда назорат Орзу Ф1 дурагайида 95,1%, Даяра Ф1, Сардор Ф1 ва Фонтинада Ф1 дурагайларида 116,4-123,1%; бодрингни Сардор Ф1 ва Орзу Ф1 дурагайларини етиштиришда мақбул экиш муддати 10 мартда 115,4-109,7%; 80х40 см оптимал экиш схемасида 120,0-115,8% мос равишда энг юқори бўлганлиги ва қора плёнка ишлатилганда 123,5-119,8% бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иситилмайдиган плёнкали иссиқхоналарда етиштиришга мос юқори ҳосилли бодринг дурагайларини танлаш ва етиштириш технологиясининг айрим элементларини такомиллаштириш олиб борилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида:
2019-2021 йилларда Андижон вилоятининг Андижон тумани, Фарғона вилоятининг Қува тумани ва Наманган вилоятининг Норин туманларидаги сабзавот экинларини иссиқхонада етиштиришга ихтисослашган фермер хоъжалиги майдонларида жами 9,1 гектар майдондаги иситилмайдиган иссиқхоналарда уетиштиришга мос бодриннинг маҳаллий ва хорижий дурагайлари, мақбул экиш муддати ва схемалари бўйича илмий-тадқиқот иши натижалари ишлаб чиқариш шароитига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги № 07/33-04/2238-сонли маълумотномаси). Натижада бодрингдан юқори самарадорликка эришилган.
иситилмайдиган иссиқхонада етиштиришга мос маҳаллий ва хорижий бодринг дурагайларини танлаш бўйича тадқиқот натижаларига кўра, Андижон вилояти Андижон туманидаги “Мирза уруғчи элита” фермер хўжалигида 0,5 гектар, Фарғона вилояти Қува туманидаги “Садридин ота” фермер хўжалигида 1,0 гектар, Наманган вилояти, Норин туманидаги “Неъматжон қизи Гавхарой”, “Шавкат Шахбоз”, “Фахриддин Иқбол” фермер хўжаликларида 1,0 гектар жами 2,5 гектар майдонларда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги № 07/33-04/2238-сонли маълумотномаси). Натижада Сардор Ф1 дурагайида ҳосилдорлик 15,5 кг/м2, жами даромад гектарига 304-365 млн. сўмни ташкил этган. Бодрингнинг хорижий Орзу Ф1 дурагайида 14,8 кг/м2 292-370 млн. сўм/гача иқтисодий самарадорликка эришилган;
бодрингни энг мақбул 10 март экиш муддати Андижон вилояти Андижон туманидаги “Экоклин Анд” фермер хўжалигида 1,0 гектар, Фарғона вилояти Қува туманидаги “Нодирбек” фермер хўжалигида 0,9 гектар, Наманган вилояти, Норин туманидаги “Неъматжон қизи Гавхарой”, “Шавкат Шахбоз”, “Фахриддин Иқбол” фермер хўжаликларида 1,0 гектар жами 2,9 гектар майдонларда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги № 07/33-04/2238-сонли маълумотномаси). Натижада Сардор Ф1 дурагайида ҳосилдорлик 15,5 кг/м2, жами даромад гектарига 304-365 млн. сўмни ташкил этган;
бодрингни етиштиришда аниқланган мақбул 80×40 см экиш схемаси Андижон вилояти, Андижон туманидаги “Андижон сара гибрид уруғлари” фермер хўжалигида 1,5 гектар, Фарғона вилояти Қува туманидаги “Икромжон Акрамов” фермер хўжалигида 1,2 гектар, Наманган вилояти, Норин туманидаги “Неъматжон қизи Гавхарой”, “Шавкат Шахбоз”, “Фахриддин Иқбол” фермер хўжаликларида 1,0 гектар жами 3,7 гектар майдонларда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги № 07/33-04/2238-сонли маълумотномаси). Бунда Сардор Ф1 дурагайида ҳосилдорлик 15,4 кг/м2, жами даромад гектарига 310-754 млн. сўмни ташкил этган;
иссиқхона хўжаликлари учун “Ўзбекистонда иситилмайдиган плёнкали иссиқхоналарда бодрингнинг Ф1 дурагайларини етиштириш технологияси” мавзусида тавсиянома ишлаб чиқилган ва чоп этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13-апрелдаги №07/33-04/2238-сонли маълумотномаси). Натижада республикадаги қишлоқ хоъжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субектлар мазкур тавсияномадан иситилмайдиган плёнкали иссиқхоналарда бодринг етиштиришда фойдаланмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish