Чориева Феруза Эшназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тригеминал невралгия билан оғриган беморларда психо-эмоционал бузилишларни баҳолаш ва даво муолажаларини оптималлаштириш», 14.00.13-Неврология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2119.
Илмий раҳбар: Хайдаров Нодиржон Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/05.05.2023.Tib.30.04.
Расмий оппонентлар: Якубова Мархамат Миракрамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ўринов Мусо Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: тригеминал невралгия билан оғриган беморларда психоэмоционал ҳолат ўзгаришларини комплекс баҳолаш, нейроиммунологик механизмларни таҳлил қилиш, шунингдек, замонавий клиник-нейрофизиологик ва лаборатор кўрсаткичлар асосида самарали диагностик ёндашувларни аниқлаш ва даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник, психометрик ва лаборатор таҳлиллар асосида тригеминал невралгия билан оғриган беморларда психоэмоционал ҳолатнинг оғриқ синдроми билан марказий ноцицептив тизимдаги ўзгаришлар ва узоқ муддатли оғриқ эпизодлари келтириб чиқарадиган руҳий дезадаптация орқали корреляцион боғлиқлиги исботланган;
тригеминал невралгия билан оғриган беморлар гуруҳида яллиғланиш билан боғлиқ биокимёвий биомаркерлар даражаларининг оғриқ интенсивлиги ва психоэмоционал бузилиш даражалари билан нейроваскуляр дисфункция ва яллиғланиш медиаторлари орқали асаб тўқимаси ҳаддан ташқари қўзғалувчанлиги билан боғлиқ корреляцияси аниқланган;
тригеминал невралгия билан оғриган беморларнинг клиник ва психоэмоционал бузилиш ҳолатларини баҳолашда биомаркер кўрсаткичлар асосида оғриқ синдроми, руҳий ҳолат ва қон биокимёвий ўзгаришларининг ўзаро боғланиши инобатга олинган индивидуал диагностик мезон ишлаб чиқилган;
тригеминал невралгия билан оғриган беморларда паст интенсивликдаги лазеротерапия қўлланилиб, унинг анъанавий медикаментоз усулларга қўшимча равишда оғриқ интенсивлигини сезиларли камайтириши, психоэмоционал кўрсаткичларга (HADS, STAI) ижобий таъсири ва ремиссия муддатини узайтириши клиник-статистик жиҳатдан асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тригеминал невралгия билан касалланган беморларда психо-эмоционал бузилишларни олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: клиник, психометрик ва лаборатор таҳлиллар асосида тригеминал невралгия билан оғриган беморларда психоэмоционал ҳолатнинг оғриқ синдроми билан марказий ноцицептив тизимдаги ўзгаришлар ва узоқ муддатли оғриқ эпизодлари келтириб чиқарадиган руҳий дезадаптация орқали корреляцион боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси Марказий кўп тармоқли поликлиникаси стационар қисмида (23.07.2024 йил, 26-сонли буйруқ), шу жумладан ТДСИ клиникаси Юз – жағ жарроҳлиги бўлимида (24.07.2024 йил, 42-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/02-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тригеминал невралгияли беморларда тўғри ташхис қўйиш, терапияни оптималлаштириш, шунингдек, кузатилувчи психо-эмоционал бузилишларнинг олдини олиш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш борасида ижобий натижаларга эришилади Янги диагностика мезонларини жорий этиш орқали нейростоматологиянинг ривожланишига эришилади, бу эса даволаш самарадорлигини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, тригеминал невралгияларни эрта ташхислаш ва даволаш учун таклиф этилган усулларидан фойдаланиш такрорий кўриклар, касалхонага ётқизиш, даволаш харажатларини асоратлар частотасини камайтириш ҳисобига камайтиришга ёрдам бериши аниқланди. Тригеминал невралгияларни ташхислаш усулларини амалиётда қўллаш соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий самарадорлик ўртача 2360 сўм, жами 114 бемор ҳисобида 269000 сўмга етиши мумкинлигини кўрсатди. Хулоса: тригеминал невралгияларда психо-эмоционал бузулишларни диагностика мезонларини жорий этиш ва даволашни такомиллаштириш жами 114 бемор ҳисобида 269000 сўм тежашга имкон берди;
иккинчи илмий янгилик: тригеминал невралгия билан оғриган беморлар гуруҳида яллиғланиш билан боғлиқ биокимёвий биомаркерлар даражаларининг оғриқ интенсивлиги ва психоэмоционал бузилиш даражалари билан нейроваскуляр дисфункция ва яллиғланиш медиаторлари орқали асаб тўқимаси ҳаддан ташқари қўзғалувчанлиги билан боғлиқ корреляцияси аниқланганлиги бўйича таклифлар Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси Марказий кўп тармоқли поликлиникаси стационар қисмида (23.07.2024 йил, 26-сонли буйруқ), шу жумладан ТДСИ клиникаси Юз – жағ жарроҳлиги бўлимида (24.07.2024 йил, 42-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/02-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тригеминал невралгияга учраган беморларда психо-эмоционал бузилишнинг юқори частотаси оғриқ интенсивлиги ва нерв тўқимасининг шикастланиши беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларини пасайишига олиб келади. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари амбулатор даволаш харажатларини оптималлаштиришга имкон берди. Ҳар бир бемор учун ўртача 2360 сўм, жами 114 бемор ҳисобида 269000 сўм миқдорида иқтисодий тежамкорликка эришилд. Хулоса: тригемигнал невралгия ривожланишига ҳисса қўшувчи коморбид омилларни аниқлаш, қон-томир девори қалинлигини ўрганиш орқали ва мия биоритмларига таъсирини таҳлил қилиб, даво чораларини қўллаш ҳар бир бемор учун ўртача 2360 сўм тежаш имконини туғдирди;
учинчи илмий янгилик: тригеминал невралгия билан оғриган беморларнинг клиник ва психоэмоционал бузилиш ҳолатларини баҳолашда биомаркер кўрсаткичлар асосида оғриқ синдроми, руҳий ҳолат ва қон биокимёвий ўзгаришларининг ўзаро боғланиши инобатга олинган индивидуал диагностик мезон ишлаб чиқилганлиги бўйича таклифлар Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси Марказий кўп тармоқли поликлиникаси стационар қисмида (23.07.2024 йил, 26-сонли буйруқ), шу жумладан ТДСИ клиникаси Юз – жағ жарроҳлиги бўлимида (24.07.2024 йил, 42-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/02-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: қон томир деворининг ҳолати ва оғриқ интенсивлиги ва касалликнинг кечиши мия биоритмларига таъсир кўрсатиши, беморлар шифокор кўрикларига қатнаш ва амбулатор ва стационар даволаниш курсларини камайтириш учун таклиф этилган даволаш усуллари самарали эканлиги асосланди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари амбулатор даволаш харажатларини оптималлаштиришга имкон берди. Ҳар бир бемор учун ўртача 2360 сўм, жами 114 бемор ҳисобида 269000 сўм миқдорида иқтисодий тежамкорликка эришилди. Хулоса: тригеминал невралгия патогенезида аҳамиятли бўлган цитокинлар қатори ўзгаришларини таҳлил қилган ҳолда даво чораларини қўллаш натижасида 114 бемор ҳисобида 269000 сўм тежаб қолинди;
тўртинчи илмий янгилик: тригеминал невралгия билан оғриган беморларда паст интенсивликдаги лазеротерапия қўлланилиб, унинг анъанавий медикаментоз усулларга қўшимча равишда оғриқ интенсивлигини сезиларли камайтириши, психоэмоционал кўрсаткичларга (HADS, STAI) ижобий таъсири ва ремиссия муддатини узайтириши клиник-статистик жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси Марказий кўп тармоқли поликлиникаси стационар қисмида (23.07.2024 йил, 26-сонли буйруқ), шу жумладан ТДСИ клиникаси Юз – жағ жарроҳлиги бўлимида (24.07.2024 йил, 42-сонли буйруқ) клиник амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/02-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Тригеминал невралгия ривожланиш патогенезида яллиғланишга қарши цитокинларнинг ўрни, уларнинг башоратловчи мезонлиги тригеминал невралгияларни эрта ташхислаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари тригеминал невралгияга эрта ташхис қўйиш имконини берди. Ҳар бир бемор учун ўртача 2360 сўм, жами 114 бемор ҳисобида 269000 сўм миқдорида иқтисодий тежамкорликка эришилди. Хулоса: периферик типдаги тригеминал невралгияларни даволашда ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари ҳамда лазеротерапияни қўллаш натижасида ҳар бир бемор учун ўртача 2360 сўм, жами 114 бемор ҳисобида 269000 сўм тежашга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish