Турсунова Мухлиса Вахобовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жулиан Барнс постмодернистик романларининг жанрий хусусиятлари”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4834
Илмий раҳбар: Махмудова Наргиза Алимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Икромхонова Феруза Икромовна, филология фанлари доктори, профессор, Адилова Шаҳноза Рахимовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий инглиз ёзувчиси Жулиан Барнснинг постмодернистик романларидаги жанрий хусусиятларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
постмодернизмнинг тадрижий тараққиёт босқичлари (фундаментал шаклланиш, оммалашиш, юксалиш ва сусайиш) ва поетик хусусиятлари таҳлили асосида замонавий инглиз постмодернистик романларида постколониализм ва мултикултурализм, феминизм, маскулин устуворлик, гендер ва жинсий тенглик, “олий” ва оммавий маданият, (“нео-” кўринишдаги) обектив ва субектив маданият, хотира, ўтмиш ва тарих, постмодернизм ва реализм ўртасидаги тафовутни ўзида акс эттирувчи тенденсиялар ва хусусиятлар мавжудлиги исботланди;
воқеалар оқимининг мантиғи, асар тузилиши, архитектоникаси, воқеалар ривожи ва ечими, образлар кўлами, ғоя, мазмун-моҳият ва унга мос равишда танланган бадиий изланишлар ва поетик маҳорат таҳлили натижасида постмодернистик бадиий асарларнинг жанрий хусусиятлари аниқланиб, талқин этишда аҳамиятли бўлган романларнинг мавзувий ва шаклий таснифи ишлаб чиқилди;
Жулиан Барнс ижодида метароманлар турлари, уларнинг ўзига хос жанр динамикаси ва постмодерн ривоя стратегияларини тадқиқ этиш асосида “фабуляция”, “ўз-ўзини рефлексив бадиий ифода этиш”, “ўз-ўзига иқрор бўлиш”, “беқарор ровий”, “бадиий сукунат”, “постмодернистик адабий биография”, “постмодернистик тарбия романи”, “постмодернистик тарихий метаадабиёт”, “постмодернистик иқрорнома романлар” каби адабий категориялар назарий далилланди;
универсаллик ва индивидуаллик тамойиллари негизида адиб қаламига мансуб постмодернистик асарларнинг етакчи хусусиятлари аниқлик ва яхлитликда ижодкор ғоявий мақсадини ифодалашга хизмат қилиши исботланиб, анъанавий ва деконструксияга учраган романлар мисолида анъана ва трансформация ҳодисасининг назарий хусусиятлари аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХИ аср илк чорагида инглиз адабиётида хусусан Жулиан Барнснинг постмодернистик романларидаги хусусиятлар билан боғлиқ илмий натижалар асосида: 
постмодернизмнинг фундаментал шаклланиш, оммалашиш, юксалиш ва сусайиш каби тадрижий тараққиёти, поетик хусусиятлари таҳлили негизида замонавий инглиз постмодернистик романларида постколониализм ва мултикултурализм, феминизм, маскулин устуворлик, гендер ва жинсий тенглик, “олий” ва оммавий маданият, (“нео-” кўринишдаги) обектив ва субектив маданият, хотира, ўтмиш ва тарих, постмодернизм ва реализм ўртасидаги тафовутни ўзида акс эттирувчи тенденсиялар ва хусусиятлар мавжудлиги исботлангани борасидаги хулосалардан 1683580 рақамли Британия Кенгаши (Бритиш Cоунcил) кўмагида амалга оширилаётган “Инглиз тили мактаб фани сифатида: бошланғич мактаб ўқитувчиларининг илғор тажрибаларни ўрганиш” халқаро илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган  (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил, 11-октябрдаги 01/582-сон маълумотномаси). Натижада Жулиан Барнснинг постмодернизм оқимида яратилган ижод намуналарининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда постмодернистик романларни таҳлил қилишнинг методологик тамойилларига оид маълумотлар лойиҳа доирасида яратилган ўқув-методик мажмуаларнинг мазмун-моҳиятини бойитишга хизмат қилган;
воқеалар оқимининг мантиғи, асар тузилиши, архитектоникаси, воқеалар ривожи ва ечими, образлар кўлами, ғоя, мазмун-моҳият ва унга мос равишда танланган бадиий изланишлар ва поетик маҳорат таҳлили натижасида постмодернистик бадиий асарларнинг жанрий хусусиятлари аниқланиб, талқин этишда аҳамиятли бўлган романларнинг мавзувий ва шаклий таснифи ишлаб чиқилганига оид назарий маълумотлардан А-1-61 рақамли Эрасмус+ дастурининг “ИCМ, КА-107-Интернатионал Cредит Мобилитй бетwеен Эуропеан Унион анд Узбекистан ҲЕИс, 2020-1-УК01-КА107-078419” номли халқаро амалий лойиҳада самарали фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 11-октябрдаги 01/584-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа мазмуни такомиллаштирилиб, Жулиан Барнс постмодернистик романларининг бадиий хусусиятлари билан танишиш имконияти юзага келган; 
Жулиан Барнс ижодида метароманлар турлари, уларнинг ўзига хос жанр динамикаси ва постмодерн ривоя стратегияларини тадқиқ этиш асосида “фабуляция”, “ўз-ўзини рефлексив бадиий ифода этиш”, “ўз-ўзига иқрор бўлиш”, “беқарор ровий”, “бадиий сукунат”, “постмодернистик адабий биография”, “постмодернистик тарбия романи”, “постмодернистик тарихий метаадабиёт”, “постмодернистик иқрорнома романлар” каби адабий категориялар назарий далиллангани хусусидаги маълумотлардан “Ҳисторй оф Литерарй Cритиcисм” номли дарслик (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2024-йил 6-июлдаги “275”-рақамли нашр рухсатномаси)да фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 30-январдаги 02-01/442-сон маълумотномаси). Натижада дарсликдаги постмодернизм оқимига оид мавзулар тизимли тарзда такомиллаштирилган;
универсаллик ва индивидуаллик тамойиллари негизида адиб қаламига мансуб постмодернистик асарларнинг етакчи хусусиятлари аниқлик ва яхлитликда ижодкор ғоявий мақсадини ифодалашга хизмат қилиши исботланиб, анъанавий ва деконструксияга учраган романлар мисолида анъана ва трансформация ҳодисасининг назарий хусусиятлари асосланган хулосалардан “Энглиш техтбоок фор cадец” номли дарсликда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бўлимининг 2025-йил 22-августдаги 10/1903-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида яратилган янги авлод ўқув адабиётларининг мазмун-моҳиятини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish