Носиров Нозимбекнинг
Фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимоя ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
Атмосфер ҳавосидаги ифлослантирувчиларнинг тарқалиш динамикаси ва башоратлаш моделини ишлаб чиқиш, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий русурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD.Т5807
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Самиев Луқмон Найимович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: 
Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.18/30.11.2022.Т.153.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жулиев Муҳиддин Комилович, биология фанлари доктори, доцент. Ходжаева Севара илхомовна, техника фанлари фалсафа доктори. Етакчи ташкилот – Қарши давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар консентрациясини доимий назорат қилиш, уларнинг тарқалиши динамикаси ва башоратлаш моделини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ГИС технологиялари асосида Тошкент шаҳри ҳудудида атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар миқдорини аниқлашда ҳудуднинг иқлим шароитини ва метеостанциялар оралиғидаги маълумотларни реал вақт режимида мониторинг қилиш усули такомиллаштирилган;
Гаусс усулидан фойдаланилган ҳолда автоматлаштирилган алгоритми ишлаб чиқиш орқали атмосфера ҳавосига чиқарилаётган зарарли моддалар миқдори ва уларнинг тарқалиш динамикасини йил фаслларига қараб ўзгаришини башоратлаш усули такомиллаштирилган;
Тошкент шаҳрида олтингугурт диоксидининг (СО₂) тарқалиши ҳудудий ва мавсумий ўзгарувчанликка эга эканлиги аниқланиб, мавсум бўйича (қиш, баҳор, ёз, куз) СО₂ консентрациясини ўзгариши харитаси ва ушбу харитада туманлар бўйича тарқалиш миқдорини баҳолашни ифлосланиш даражасини башоратлаш усули ишлаб чиқилган;
Атмосфера ҳавосидаги зарарли моддалар тарқалишини прогнозлашда Мачине леарнингдан фойдаланган ҳолда CНН-ЛСТМ модели аниқлиги 90-93% аниқликка ошириш олиш орқали маҳаллий шароитларга мослашган ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосининг 2012-2024-йиллар давомида кузатилган метеорологик ва экологик маълумотлари асосида Атмосферани ифлослантирувчи моддаларнинг динамикасини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилиб Тошкент шаҳар экология бошқармасига жорий этилган. (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 19–апрелдаги 03-03/1-03/3-3792-сонли маълумотномаси). Натижада Тошкент шаҳри ҳудудида кузатилган кўп йиллик атмосфера ҳавоси ифлосланиши маълумотлари асосида ифлослантирувчи моддаларнинг динамикасини юритиш имконини берган;
Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосининг 2012-2024-йиллар давомида кузатилган метеорологик ва экологик маълумотлари асосида Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосининг ифлосланишини башоратлаш модели ишлаб чиқилган ва Тошкент шаҳри ҳудудида жорий этилган (Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг  2025-йил 19–апрелдаги 03-03/1-03/3-3792-сон). Натижада Тошкент шаҳри ҳудудида атмосфера ҳавоси ифлосланишини олдиндан башорат (прогноз) қилиш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish