Султонова Нигора Аъзамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Репродукция ва ҳомила кўтара олмасликнинг имммуноморфологик муаммолари ҳамда улар ечимининг замонавий жиҳатлари” 14.00.02 – Морфология ва 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Tib.1208.
Илмий маслаҳатчилар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негматуллаева Мастура Нуруллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Қурбанов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси); Старцева Надежда Михайловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кенг қамровли морфологик, иммунокимёвий, гормонал ва ультратовуш текширувлари асосида ҳомиладорликнинг эрта даврида ҳомиланинг тушиши механизмларини аниқлаш ва унинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сариқлик қопининг 6 мм дан кичраймаслиги, шаклининг нотўғрилиги ва деворида кальцификатларнинг борлиги ҳомила ривожланишига салбий таъсир қилиши ва ҳаттоки ҳомила эрта тушишини башорат қилишда маркер сифатида ўрни исботланган; 
ҳомиладорликнинг эрта муддатларида бачадон артерияларида PI ва RI кўрсаткичларининг пасайиши ҳомила тушиши эҳтимолини  башоратловчи маркер эканлиги исботланган;
иммуногистокимёвий маркерлар, жинсий гормонлар ва цитокинлар ўртасида корреляцион боғлиқлик ўрганилган, яъни ИЛ-6, ИЛ-12, ФНО-α нинг ошиши ва ER, PR, Ki-67 ҳамда ИЛ-10 камайиши одатий ҳомила ташлашнинг асосий омиллари эканлиги исботланган;
ҳомиладорлик эрта даврларида яллиғланиш олди ҳамда яллиғланишга қарши маркерлар мувозанатининг ўзгаришига қараб ҳомила тушишини даволаш самарадорлиги асосланган; 
ишлаб чиқилган алгоритм асосида комплекс даволашни олиб бориш ҳомила тушиш хавфи ва ретроплацентар гематома пайдо бўлишини камайишига, допплерометрик кўрсаткичларни яхшиланишига ҳамда ҳомиладорликнинг сақланишига олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кенг қамровли морфологик, иммунокимёвий, гормонал ва ультратовуш текширувлари асосида ҳомиладорликнинг эрта даврида ҳомиланинг тушиши механизмларини аниқлаш ва унинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш натижаларига асосан:
биринчи илмий янгилик: Сариқлик қопининг 6 мм дан кичраймаслиги, шаклининг нотўғрилиги ва деворида кальцификатларнинг борлиги ҳомила ривожланишига салбий таъсир қилиши ва ҳаттоки ҳомила эрта тушишини башорат қилишда маркер сифатида ўрни исботланган. Мазкур натижалар “Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида одатий ҳомила тушиши бўлган аёлларда даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштириш” (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/109-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) ва “Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида одатий бола ташлаш диагностикасини такомиллаштириш усуллари” (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/115-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (32- ва 33-сонли буйруқлар, 06.05.2025 йил), Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2-туғруқ комплекси (19- ва 20-сонли буйруқлар, 05.05.2025 йил) ва Қоракўл туман туманлараро перинатал маркази (72- ва 73-сонли буйруқлар, 05.05.2025 йил) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ултратовуш текшируви кўрсаткичларини башорат маркери сифатида қўллаш репродуктив даврда одатий ҳомила тушиши ва у билан боғлиқ асоратларни олдини олиш имконини беради; Иқтисодий самарадорлиги: амбулатор хизматга мурожаатлар сонини қисқартириш, стационар даволаниш харажатларини қисқартириши билан асосланган. Ҳар бир бемор учун стационар даволаниш кунларини қисқартириш ҳисобига 300000 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилди. Беморларнинг умумий сонидан 45300000 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: репродуктив даврда одатий ҳомила тушиши ва у билан боғлиқ асоратлар хавфи билан боғлиқ харажатлар камайтирилди, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, 45300000 сўм маблағ иқтисод қилинди.
иккинчи илмий янгилик: Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида бачадон артерияларида PI ва RI кўрсаткичларининг пасайиши ҳомила тушиши эҳтимолини  башоратловчи маркер эканлиги исботланган. Мазкур натижалар “Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида одатий ҳомила тушиши бўлган аёлларда даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштириш” (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/109-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) ва “Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида одатий бола ташлаш диагностикасини такомиллаштириш усуллари” (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/115-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (32- ва 33-сонли буйруқлар, 06.05.2025 йил), Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2-туғруқ комплекси (19- ва 20-сонли буйруқлар, 05.05.2025 йил) ва Қоракўл туман туманлараро перинатал маркази (72- ва 73-сонли буйруқлар, 05.05.2025 йил) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ультратовуш текширувда бачадон артериялари ПИ ва РИ кўрсаткичларининг пасайишига баҳо бериш орқали ҳомила тушиш хавфини ҳомиладорликнинг эрта муддатларида аниқлаш имкони пайдо бўлди. Иқтисодий самарадорлиги: юқоридаги кўрсаткичларни ҳисобга олиш орқали асоратлар ривожланмасдан олдин шифохонада даволаниш муддатини 7 кундан 5 кунгача қисқартириш ва шу асосда тиббий хизматларга сарфланадиган маблағларни камайтириш билан асосланди. Ҳар бир бемор учун шифохонада даволаниш кунларини қисқартириш ҳисобига 480000 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка эришилди. Беморларнинг умумий сонидан 72480000 сўм тежаб қолинди. Хулоса: одатий ҳомила ташлаш хавфини ташхислаш чора-тадбирлари ва юзага келиши мумкин бўлган асоратлари билан боғлиқ бир қатор камчиликлар аниқланди. Уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, натижада бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан 72480000 сўм иқтисод қилишга эришилди.
учинчи илмий янгилик: Иммуногистокимёвий маркерлар, жинсий гормонлар ва цитокинлар ўртасида корреляцион боғлиқлик ўрганилган, яъни ИЛ-6, ИЛ-12, ФНО-α нинг ошиши ва ER, PR, Ki-67 ҳамда ИЛ-10 камайиши одатий ҳомила ташлашнинг асосий омиллари эканлиги исботланган. Мазкур натижалар “Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида одатий ҳомила тушиши бўлган аёлларда даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштириш” (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/109-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) ва “Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида одатий бола ташлаш диагностикасини такомиллаштириш усуллари” (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/115-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (32- ва 33-сонли буйруқлар, 06.05.2025 йил), Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2-туғруқ комплекси (19- ва 20-сонли буйруқлар, 05.05.2025 йил) ва Қоракўл туман туманлараро перинатал маркази (72- ва 73-сонли буйруқлар, 05.05.2025 йил) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: одатий ҳомила тушиши патологияси ривожланиш эҳтимоллигини эрта босқичларда баҳолаш орқали унинг олдини олиш ва ҳомиладорликни физиологик гестация муддатигача етказиш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: Беморнинг шифохонада бўлиш даврида таклиф этилган текширув усуллари қўлланилгандан сўнг ҳомиладор аёлларнинг шифохонада қолиш муддати 7-8 кундан 4 кунгача қисқарди. Шу билан бирга, текширувлар учун ҳар бир бемор учун ҳисобига 470000 сўм, жами 151 нафар бемор учун 70970000 сўм тежалди. Хулоса: Юқорида келтирилган барча даволаш усуллари комплекс қўлланилганда ушбу касаллик билан боғлиқ харажатлар камаяди, даволаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ортади.
тўртинчи илмий янгилик: Ҳомиладорлик эрта даврларида яллиғланиш олди ҳамда яллиғланишга қарши маркерлар мувозанатининг ўзгаришига қараб ҳомила тушишини даволаш самарадорлиги асосланган. Мазкур натижалар “Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида одатий ҳомила тушиши бўлган аёлларда даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштириш” (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/109-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) ва “Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида одатий бола ташлаш диагностикасини такомиллаштириш усуллари” (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/115-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (32- ва 33-сонли буйруқлар, 06.05.2025 йил), Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2-туғруқ комплекси (19- ва 20-сонли буйруқлар, 05.05.2025 йил) ва Қоракўл туман туманлараро перинатал маркази (72- ва 73-сонли буйруқлар, 05.05.2025 йил) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: яллиғланишни қўзғатувчи ва яллиғланишга қарши цитокинларни аниқлаш одатий ҳомила тушиш хавфини баҳолаш организмнинг яллиғланиш жавобининг камайишини, шунингдек, юқорида кўрсатилган жараён билан боғлиқ бошқа касалликларни динамикада баҳолаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: Диагностик чора-тадбирларни қисқартириш ҳисобига амбулатор хизматга тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш билан боғлиқ харажатлар камаяди. Шунингдек, лаборатория текширувлари учун ҳар бир бемор ҳисобига 300000 сўм, жами 151 нафар бемор учун 45300000 сўм тежалди. Хулоса: одатий ҳомила тушиши кузатилган аёлларда ташхисида бир қатор камчиликлар ва юзага келиши мумкин бўлган асоратлар аниқланди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Бу бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни 45300000 сўмга ва ҳар бир бемор ҳисобига 300000 сўмга тежаш имконини берди. 
бешинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган алгоритм асосида комплекс даволашни олиб бориш ҳомила тушиш хавфи ва ретроплацентар гематома пайдо бўлишини камайишига, допплерометрик кўрсаткичларни яхшиланишига ҳамда ҳомиладорликнинг сақланишига олиб келиши исботланган. Мазкур натижалар “Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида одатий ҳомила тушиши бўлган аёлларда даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштириш” (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/109-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) ва “Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида одатий бола ташлаш диагностикасини такомиллаштириш усуллари” (Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2025 йил 30 апрелдаги 25-m/115-сон Эксперт Кенгаши томонидан тасдиқланган) услубий тавсияномаларига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (32- ва 33-сонли буйруқлар, 06.05.2025 йил), Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмаси 2-туғруқ комплекси (19- ва 20-сонли буйруқлар, 05.05.2025 йил) ва Қоракўл туман туманлараро перинатал маркази (72- ва 73-сонли буйруқлар, 05.05.2025 йил) фаолиятига жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу ёндашувни клиник амалиётга жорий этиш одатий ҳомила тушиши ҳолатларни самарали назорат қилиш ва уларнинг ривожланиш хавфини камайтириш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. Бу стационар даволашга бўлган эҳтиёжни камайтиради, харажатларини қисқартиради ва мақбул индивидуал терапиянинг қулайлигини оширади. Бундан ташқари, тадқиқот натижалари аҳоли саломатлигини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш тизимига ижтимоий юкни камайтиришга ёрдам берадиган одатий ҳомила тушиши ҳолатларни эрта аниқлаш ва даволашга қаратилган профилактика дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: табақалаштирилган индивидуал терапия бир бемор учун 250000 сўмни ташкил этади, бу эса жами 151 бемор учун 37750000 сўмни ташкил қилади. Хулоса: Олинган натижалар соғлиқни сақлаш харажатларини оптималлаштириш ва самарали даволаш имкониятларини кенгайтириш учун ушбу терапиянинг салоҳиятини таъкидлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish