Зарипов Одил Олимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ишемик касаллигида нефропатия ривожланишининг ёш ва жинсга боғлиқ жиҳатлари» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1PhD/Tib3294.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нилуфар Шариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Чарос Абдужалиловна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Баротова Мехрибан Субитдиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Курск давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда нефропатия ривожланишининг ёш ва жинс омиллари билан боғлиқлигини клиник ва лаборатор кўрсаткичларни ўрганиш асосида хавф даражасини аниқлаш ва сурункали буйрак касаллигини башоратлашги аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда нефропатия ривожланишида ёшга боғлиқ жиҳатлари баҳоланиб, эрта ёш учун гиподинамик ҳаёт ва зарарли одатлар (чекиш, энергетик ичимликлар қабул қилиш), катта ва қари ёш учун гипертензия, ортиқча тана вазни ва дислипидемия, жисмоний фаолик етишмаслиги юқори даражадаги хавф омили эканлиги асосланган;
юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда нефропатия ривожланишида ёш ва жинснинг аҳамиятини баҳолашда мочевина, креатининнинг ташҳисий ва башоратловчи роли кескин пасайиб, буйрак коптокча фильтрация тезлигининг цистатин кўрсаткичи билан аниқлаш, микроальбуминурия даражаси ва атерогенлик коэффицентининг сурункали буйрак касаллиги оғирлик даражалари ривожланишини башоратлашдаги аҳамияти исботланган;
юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишида жинс аспекти аҳамияти ўрганилиб, эстероген миқдори ва нефринурия орасидаги кучли тескари корреляция (r= -0,76), тестостерон ва коллаген IV орасидаги кучли мусбат корреляция (r= 0,53) мавжудлиги асосида ушбу гормонларни аниқлашнинг нефропатия оғирлик даражасини башоратловчи ишончли маркер эканлиги исботланган;
юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда буйрак фаолиятини бузилишининг ёш ва жинс аспектига боғлиқлик маркерларнинг профилактик ва прогностик мезонлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Юрак ишемик касаллигида нефропатия ривожланишининг ёш ва жинсга боғлиқ жиҳатларини ўрганиш натижасида олинган илмий хулосалар асосида:
Юрак ишемик касаллигида нефропатия ривожланишининг ёш ва жинсга боғлиқ жиҳатларини ўрганиш ва унинг амалий ахамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган  “Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда нефропатия ривожланишининг ёшга боғлиқ жиҳатларини баҳолаш ва олдини олишни мувофиқлаштириш” деб номланган услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 5 июндаги 8 н-р/824-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда нефропатия ривожланишининг ёшга боғлиқ жиҳатларини баҳолаш ва олдини олишни мувофиқлаштириш имконини яратган.
биринчи илмий янгилик. Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда нефропатия ривожланишида ёшга боғлиқ жиҳатлари баҳоланиб, эрта ёш учун гиподинамик ҳаёт ва зарарли одатлар (чекиш, энергетик ичимликлар қабул қилиш), катта ва қари ёш учун гипертензия, ортиқча тана вазни ва дислипидемия, жисмоний фаолик етишмаслиги юқори даражадаги хавф омили эканлиги асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда нефропатия ривожланишида ёшга боғлиқ жиҳатлари баҳоланиб, хавф омилларига индивудиал ёндашиш ҳар бир ёш учун сурункали буйрак касаллиги ривожланишини эрта аниқлаш ва олдини олиш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда нефропатия ривожланишида ёшга боғлиқ хавф омилини аниқлаш ва бартараф эитиш орқали беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланиш муддати кечиктирилади, беморларнинг стационар давога эҳтиёжи пасаяди. Беморларнинг стацонар даво кунлари қисқариши натижасида ҳар бир бемор ҳисобидан бюджетдан ташқари маблағлардан 643011 сўм, бюджет маблағларидан 207348 сўм иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланиши олдини олиш ва башоратлашда хавф омилларини аниқлаш ва бартараф этиш самарадорлиги исботланганлиги, касаллик ривожланишини башоратлаш, олдини олиш тадбирлари ишлаб чиқилганлиги билан изоҳланади ва 850359 сўм сиқтисодий самарадорликка эришилган.
иккинчи илмий янгилик. Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда нефропатия ривожланишида ёш ва жинснинг аҳамиятини баҳолашда мочевина ва креатининнинг ташҳисий ва башоратловчи роли кескин пасайиб, БКФТ нинг цистатин кўрсаткичи билан аниқлаш, микроальбуминурия даражаси ва атерогенлик коэффицентининг сурункали буйрак касаллиги оғирлик даражалари ривожланишини башоратлашдаги аҳамияти исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда беморларда буйрак фаолиятини баҳоловчи ишончлилик ва информативлиги юқори бўлган серологик лаборатор маркерларни қўллаш амалий тиббиёт учун жуда қулай бўлиб, сурункали буйрак касаллиги эрта аниқлаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: юрак ва буйрак фаолияти бузилишини аниқлашга сезгир биомаркерлар ёрдамида нефропатияни эрта аниқлаш, буйрак фаолиятини тиклаш ушбу беморларда ташхисот сарф харажатларни қисқартириш натижасида ҳар бир бемор учун бир йил давомида бюджет ҳисобидан 458300 сўмгаа иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда беморларда буйрак фаолиятини баҳоловчи ишончлилик ва информативлиги юқори бўлган лаборатор маркерларни қўллаш амалиётга қўллаш орқали сурункали буйрак касаллиги оғирлик даражасини тўғри баҳолаш ва унинг профилактикасига эришиш имкониятини беради.
учинчи илмий янгилик. Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда сурункали буйрак касаллиги ривожланишида жинс аспекти аҳамияти ўрганилиб, эстероген миқдори ва нефринурия орасидаги кучли тескари корреляция (r= -0,76), тестостерон ва коллаген IV орасидаги кучли мусбат корреляция (r= 0,53) мавжудлиги асосида ушбу гормонларни аниқлашнинг нефропатия оғирлик даражасини башоратловчи ишончли маркер эканлиги исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда нефропатия ривожланиши ва зўрайиб боришида жинсий гормонларнинг жинс ва ёшга боғлиқ ҳолда динамикасини ўрганиш орқали сурункали буйрак касаллиги ривожланиши олдини олишга эришилган. Иқтисодий самарадорлиги: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморлрда бир мунча арзон бўлган лаборатор маркерлар ёрдамида сурункали буйрак касаллиги ривожланиши ва оғирлик даражаларини прогнозлаш орқали лаборатор маркерлар ҳисобидан  ҳар бир нафар беморга бир йилда бюджет ҳисобидан 496600 сўм, бюджетдан ташқари 695248 сўм миқдордаги харажат иқтисод қилишга эришилган. Хулоса. Юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда ривожланган сурункали буйрак касаллиги эрта аниқлаш асосида ҳар бир бемор ҳисобига 1351413 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик. юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда буйрак фаолиятини бузилишининг ёш ва жинс аспектига боғлиқлик маркерларнинг профилактик ва прогностик мезонлари ишлаб чиқилган. Ижтимоий самарадорлиги: юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда буйрак фаолиятини бузилишининг ёш ва жинс аспектига боғлиқлик маркерларнинг мезонили профилактик ва прогностик алгоритми тавсия этилган ва сурункали буйрак касаллиги профилактикасига эришилади. Иқтисодий самарадорлиги: алгоритм таклиф қилунгунга қадар сурункали буйрак касаллиги ривожланишини ташхислаш кечикиши, асоратлар билан кечганда ташхис қўйиш, даволашга  қаратилаган чора тадбирлар учун бир йилда ўртача 2795211 сўм сарфланган бўлса, тавсиянома тадбиқ этилгач, бу харажатлар 1018300 сўмгача камайди. Тадқиқотлар бўйича ушбу чора тадбирлари бўйича ўтказилган усуллар бир бемор учун бир йилда ўртача 1776911 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Хулоса. юрак ишемик касаллиги мавжуд беморларда буйрак фаолиятини бузилишининг ёш ва жинс аспектига боғлиқлик маркерларнинг мезонли профилактик ва прогностик алгоритми ёрдамида сурункали буйрак касаллигини башоратлаш, хавф омилларини бартараф этиш муҳим аҳамиятга эга ҳамда ушбу чора тадбирлар асосида ҳар бир бемор учун 1776911 сўмга иқтисодий самарадорликка эришилган.
Юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда нефропатия ривожланишининг ёшга боғлиқ жиҳатларини баҳолаш ва олдини олишни мувофиқлаштириш тамойиллари соғлиқни сақлаш амалиёти, жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоят минтақавий филиали (23.08.2024 й; буйруқ  № 01-28); Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (28.08.2024 й; кўрсатма хат 01\517) клиник амалиётига тадбиқ этилди. Унинг натижасида касаллик кечиши барқарорлашган, беморларни касалхонада даволаниш муддатлари камайган ва уларнинг ҳаёт сифати ижобий томонга ўзгариши кузатилган. Илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2025 йил 20 мартдаги 14\10-сон хулосаси олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish